Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ётоқҳонадан кўчириш тўғрисида даъво ариза

Ҳужжат тавсифи
Даъво-ариза реквизитлари
  • Мисол учун Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани судига
Даъвогар тўғрисида маълумотлар
  • Бу ерда вилоят, туман (шаҳар) яшаш манзили тўлиқ кўрсатилади
Жавобгар тўғрисида маълумотлар
  • Бу ерда вилоят, туман (шаҳар) яшаш манзили тўлиқ кўрсатилади
Даъво ариза мазмуни
  • Масалан: Ордер, қарор ёки бошқа ҳужжат

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича вилоят суд номига

 

Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.си

Манзил: Даъвогарнинг яшаш манзили

Телефон: Даъвогарнинг телефон рақамлари

Почта манзили: Даъвогарнинг почта (электрон) манзили

 

Жавобгар:Жавобгарнинг Ф.И.О.си

Манзил: Жавобгарнинг яшаш манзили

Телефон: Жавобгарнинг телефон рақамлари

Почта манзили: Жавобгарнинг почта (электрон) манзили

 

ДАЪВО АРИЗА

(Ётоқҳонадан кўчириш тўғрисида)

 

Ётоқхона жойлашган манзил манзилида жойлашган ётоқхона биноси мулк ҳуқуқи асосида Жавобгар чиқарилиши сўралаётган ётоқхона биносининг мулкдори бўлган жисмоний шахс ёки юридик шахснинг номига тегишли. Мазкур ётоқхонанинг Ётоқхонанинг жавобгарга яшаш учун бириктириб берилган хонасининг рақами-хонаси Жавобагарга ётоқхонада истиқомат қилиш ҳуқуқи берилган сана да Жавобгарга ётоқхонада истиқомат қилиш ҳуқуқини берган ҳужжат номи асосида жавобгарга мазкур ташкилотда ишлаб турган даврида вақтинчалик истиқомат қилиш учун берилган. Жавобгар билан Жавобгар билан меҳнат шартномаси тузган ташкилотнинг номи ўртасидаги меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли жавобгар бир неча бор ётоқҳонадан кўчиб чиқиши лозимлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлатирилишига қарамасдан ўз ҳоҳиши билан кўчмасдан ётоқҳонада яшашда давом этиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 85-моддаси 2-бандида меҳнат, хизмат муносабатларини тугатган фуқаролар, шунингдек ўқув юртларида ўқишни тамомлаган шахслар уларга иши, хизмати ёки ўқиши муносабати билан берилган ётоқхонадан бошқа турар жой бермасдан кўчирилиши белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли “Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги қарорнинг 27-бандига кўра, хизмат лавозими билан боғлиқ равишда берилган ётоқхонадан чиқаришда даъвогар ва жавобгар ўртасида қандай меҳнат шартномаси тузилганлиги ва у қандай асосларга кўра бекор қилинганлигини аниқлаши зарур. Ишни тугатган мавсумий-вақтинчалик ишчилар, муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишловчилар, шунингдек, узрсиз сабабларга кўра ўз ихтиёри билан ёки меҳнат интизомини бузганлиги сабабли ёки жиноят содир этганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор бўлиб ишдан бўшаганлар ҳамда ўқув юртида ўқишни тугатганлар, ўқув юрти талабаси сафидан чиқарилганлар бошқа турар-жой берилмасдан кўчирилиши лозим.

Жавобгар билан Жавобгар билан меҳнат шартномаси тузган ташкилотнинг номи ўртасидаги меҳнат шартномаси тугатилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 85-моддаси, 140, 141-моддаларига, ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189, 191-моддаларига асосан суддан

 

СЎРАЙМАН:

 

Жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.сини Ётоқхона жойлашган манзил манзилда жойлашган ётоқҳонанинг Ётоқхонанинг жавобгарга яшаш учун бириктириб берилган хонасининг рақами-сонли хонасидан бошқа турар жой бермасдан кўчириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаришингизни.

 

Илова қилинган ҳужжатлар:

 Ётоқхона маъмуриятининг жавобгарга ётоқхона биносидан яшаш учун хона ажратиш ҳақидаги Жавобгарга ётоқхонада истиқомат қилиш ҳуқуқини берган ҳужжат номидан нусха;

Жавобгар ва Жавобгар билан меҳнат шартномаси тузган ташкилотнинг номи ўртасида тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ нусхаси;

Жавобгарнинг оила аъзолари сони ҳақида маълумотнома;

Давлат божи тўланганлик паттаси;

Даъво аризани асословчи бошқа ҳужжатлар.

 

 

 

Даъвогарнинг Ф.И.О.си

______________

(Имзо)

 

Даъво ариза берилган сана

 

 

 

Ётоқҳонадан кўчириш тўғрисида даъво ариза

Даъво аризаси Фуқаролик судида иш қўзғатиш учун асос ҳисобланади. Агар суднинг олдига ҳал қилиш учун бирор масала қўйилган ҳолда ариза тақдим этилган бўлиб, унинг шакли ва мазмуни даъво аризасига қўйилган талабларга жавоб бермаса, даъво ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар даъвогарга қайтарилади.

Мазкур даъво ариза мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидаларига асосида шакллантирилган.

Дастурдан фойдаланган ҳолда даъво аризани бепул ва мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.