Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ижара шартномаси асосида берилган уй-жойдан вақтинча яшовчиларни кўчириш тўғрисида даъво ариза

Ҳужжат тавсифи
Даъво ариза реквизитлари
  • Мисол учун Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани судига
Даъвогар тўғрисида маълумотлар
  • Манзил: Вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи ва уй рақами ёзилади
Жавобгар тўғрисида маълумотлар
  • Манзил: Вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи ва уй рақами ёзилади
Даъво ариза мазмуни
  • Даъвогарнинг ижарага берилган хонадони жойлашган вилояти, тумани, шаҳар, МФЙ, кўча, уй ва хонадон рақами тўлиқ кўрсатилади
  • Изоҳ: Мазкур бандга шартнома қанча муддатга тузилганлиги ёзилади

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилган суд номига

 

Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.си

Манзил: Даъвогарнинг яшаш манзили

Телефон: Даъвогарнинг телефон рақамлари

Почта: Даъвогарнинг почта (электрон) манзили

 

Жавобгар: Жавобгарнинг Ф.И.О.си

Манзил: Жавобгарнинг яшаш манзили

Телефон: Жавобгарнинг телефон рақами

почта: Жавобгарнинг почта (электрон) манзили

 

 

ДАЪВО АРИЗА

(Ижара шартномаси асосида берилган уй-жойдан кўчириш тўғрисида)

 

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 535-моддасига биноан, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.

Мен Даъвогарнинг ижарага берилган хонадонининг манзили манзилида жойлашган уй-жойни Ижара шартномаси тузилган сана кунидаги Ижара шартномасининг рақами-сонли ижара шартномаси асосида жавобгарга ижарага берганман.

Ижарага берилган уй-жой ижарага топширилган сана куни хонадон вақтинчалик фойдаланиш учун жавобгар ва унинг оила аъзоларига топширилган. Шартноманинг амал қилиш муддати Шартноманинг амал қилиш муддати этиб белгиланган.

Шартномада белгиланган муддат тугаганидан сўнг жавобгар ўз хоҳиши билан ижара хонадонидан кўчиб чиқиб кетишдан бош тортди. Жавобгарга Жавобгарга уйдан чиқиб кетиш тўғрисида огоҳлантирилиш берилган сана куни хонадондан чиқиб кетиши ҳақида огоҳлантириш хати берилган.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 93-моддасига кўра, турар жой арендаси шартномаси, агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тарафлар келишуви бўйича ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Шартнома шартлари бир тарафнинг айби билан бузилганда, шунингдек шартномада ёки қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда турар жой арендаси шартномаси иккинчи тарафнинг талабига биноан суд қарорига кўра ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Агар турар жойнинг аренда ҳақи шартномада белгиланган муддат ўтганидан сўнг кетма-кет икки мартадан ортиқ тўланмаётган бўлса, аренда шартномаси суд тартибида бекор қилиниши мумкин ва арендага олувчи арендага берилган турар жойдан бошқа турар жой берилмасдан кўчирилиши керак.

Фуқаролик Кодексининг 616-моддасига кўра, уй-жойни ижарага бериш шартномаси бекор қилинган тақдирда, ижарага олувчи ва шартнома бекор қилинган вақтда уй-жойда яшаб турган бошқа фуқаролар суднинг қарорига асосан уй-жойдан кўчириб чиқарилиши лозим.

Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 93, 140-141-моддалари, Фуқаролик кодексининг 615, 616-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189-191-моддаларига асосланиб суддан

СЎРАЙМАН:

Жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.си ва унинг оила аъзоларини Даъвогарнинг ижарага берилган хонадонининг манзили манзилда жойлашган хонадондан бошқа турар жой бермасдан кўчириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаришни.

Илова қилинган ҳужжатлар рўйхати:

Даъво ариза нусхаси

Давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги патта

Ижара шартномаси нусхаси

Даъво аризани асослантирувчи ҳужжатлар

Даъвогарнинг Ф.И.О.си

______________

(имзо)

Даъво ариза берилган сана

Ижара шартномаси асосида берилган уй-жойдан вақтинча яшовчиларни кўчириш тўғрисида даъво ариза

Қонунчиликка кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.

Ижара муносабатларидан келиб чиқадиган низолар тарафларнинг келишувига асосан, келишувга эришилмаган ҳолларда эса суд тартибида ҳал қилинади.  

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ижара шартномаси асосида берилган уй-жойдан вақтинча яшовчиларни кўчириш тўғрисидаги даъво ариза намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши лозим.