Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ижара шартномасини бекор қилиш ва ижара тўловлари бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида даъво ариза

Ҳужжат тавсифи
Даъво ариза реквизитлари
  • Мисол учун Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти, Тойлоқ туманларо судига
Даъвогар тўғрисида маълумотлар
  • Изоҳ: Ушбу бандга вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи ва уй рақами ёзилади
Жавобгарлар тўғрисида маълумотлар
  • Изоҳ: Ушбу бандга вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи ва уй рақами ёзилади
Даъво ариза мазмуни
  • Масалан: 3 ой, 6 ой
  • Рақам ва сўз билан ёзилади

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича суд номига

Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.си

Манзил: Даъвогарнинг яшаш (жойлашган) манзили

Телефон: Даъвогарнинг телефон рақамлари

Почта: Даъвогарнинг почта (электрон) манзили

Жавобгар:Жавобгарнинг Ф.И.О.си

Манзил: Жавобгарнинг яшаш (жойлашган) манзили

Телефон: Жавобгарнинг телефон рақамлари

Почта: Жавобгарнинг почта (электрон) манзили

ДАЪВО АРИЗА

(Ижара шартномасини бекор қилиш ва ижара тўловлари бўйича қарздорликни

ундириш тўғрисида)

Тарафлар ўртасида ижара шартномаси тузилган сана куни тарафлар ўртасида ижара шартномаси тузилган.

Мазкур шартномада ижара ҳақи ҳар ойга Ижара шартномасига кўра ҳар ойда тўланиши лозим бўлган ижара ҳақи миқдори сўм этиб белгиланиб, тўловлар ҳар ойнинг Шартномада ижара тўловлари ҳар ойнинг қайси санасида тўланиши белгиланган санасига қадар тўланиши белгиланган.

Ижара шартномасида белгиланган мажбуриятлар жавобгар томонидан бажарилмасдан Ижара тўловлари тўланмаган ойлар сони ой учун тўланиши лозим бўлган жами Жавобгар томонидан тўланмаган жами ижара пуллари суммаси сўм ижара тўловлари тўланмасдан келинмоқда. Шартнома бўйича мажбуриятларини бажариши лозимлиги тўғрисида Жавобгарга шартномадаги мажбуриятларини бажариши тўғрисида огоҳлантириш хати юборилган сана куни жавобгарга огоҳлантириш хати юборилган. Бироқ, жавобгар ҳозирга қадар асоссиз равишда мажбриятларини бажармасдан келмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексининг 535-моддасига асосан, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.

Кодекснинг 543-моддасида ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.

Шунингдек, мазкур кодекснинг 551-моддасида ижарага олувчи шартномада белгиланган тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ бузиб, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўламаса мулк ижараси шартномаси ижарага берувчининг талаби билан суд томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкинлиги белгиланган.

Ушбу Кодекснинг 382-моддасига кўра ижарага берувчи ижарага олувчини ёзма равишда огоҳлантирганидан ва унга ўз мажбуриятларини бажариш учун имконият берганидан кейингина шартнома муддатидан олдин бекор қилинишини талаб қилишга ҳақли.

Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади.

Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ижара ҳақини тўлаш муддатлари ижарага олувчи томонидан жиддий бузилган тақдирда, ижарага берувчи ундан ижара ҳақини муддатидан олдин, ижарага берувчи белгилаган муддатда тўлашни талаб қилишга ҳақли.

“Ижара тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, ижара ҳақи ижара шартномасида томонларнинг ўзаро келишувига биноан белгиланади, бунда ер ва табиий ресурслар учун ижара ҳақи Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўрсатилган тартибда ва доирада белгиланади.

Ижара ҳақи ижарага олинган мол-мулкнинг эгасига тўланади. Бунда, башарти давлат мол-мулк ижарага берилган бўлса, ижара ҳақи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланиши лозим.

Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 237, 543, 551-моддалари, Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189-191-моддаларига асосан,

СЎРАЙМАН:

1. Тарафлар ўртасида ижара шартномаси тузилган санада тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномани бекор қилишни.

2. Жавобгардан ижара шартномаси асосида тўланиши лозим бўлган Жавобгар томонидан тўланмаган жами ижара пуллари суммаси сўм қарздорликни ундиришни.

3. Жавобгардан мен томонимдан дастлаб тўланган Даъвогар томонидан тўланган давлат божи миқдори сўм давлат божини ундиришни.

Илова қилинаетган ҳужжатлар:

1. Ижара шартнома нусхаси.

2. Шартномани бекор қилишга асос бўлган хужжатлардан нусха.

3. Давлат божи тўланганлиги тўғрисида чипта.

4. Даъво ариза нусхаси жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

5. Даъво аризага илова қилинадиган бошқа ҳужжатлар рўйхати

Даъвогарнинг Ф.И.О.си

______________

(Имзо)

Даъво ариза берилган сана

Ижара шартномасини бекор қилиш ва ижара тўловлари бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида даъво ариза

Қонунчиликка кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.

Ижара муносабатларидан келиб чиқадиган низолар тарафларнинг келишувига асосан, келишувга эришилмаган ҳолларда эса суд тартибида ҳал қилинади. 

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ижара шартномасини бекор қилиш ва ижара тўловлари бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво ариза намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши лозим.