Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича суд номига |
Даъвогар: Даъво ариза киритаётган ташкилот номи |
Манзил: Даъвогарнинг жойлашган манзили |
Телефон: Даъвогарнинг телефон рақамлари Почта манзили: Даъвогарнинг почта (электрон) манзили Манфатлари кўзланиб даъво ариза киритилган шахс: Манфаатлари кўзланиб даъво ариза киритилган шахснинг Ф.И.О.си Манзил: Манфаатлари кўзланиб даъво ариза киритилган шахснинг яшаш манзили Телефон: Манфаатлари кўзланиб даъво ариза киритилган шахснинг телефон рақами |
Жавобгар:Жавобгар ЯТТнинг Ф.И.О.си ёки юридик шахснинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли |
Манзил: Жавобгарнинг манзили |
Телефон: Жавобгарнинг телефон рақамлари Почта: Жавобгарнинг почта манзили |
ДАЪВО АРИЗА
(Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва Ундирилиши сўралаётган маънавий зарар миқдори сўм маънавий зарарни ундириш тўғрисида)
Фуқаро Манфаатлари кўзланиб даъво ариза киритилган шахснинг Ф.И.О.си жавобгар Жавобгар ЯТТнинг Ф.И.О.си ёки юридик шахснинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шаклидан Жавобгардан маҳсулот сотиб олинган сана куни Жавобгардан сотиб олинган маҳсулот русуми (бренд номи) русумли Жавобгардан сотиб олинган маҳсулот номи маҳсулотини сотиб олган. Жавобгар ушбу маҳсулот бўйича Сотиб олинган маҳсулот сифати учун берилган кафолат муддати муддатга кафолат муддати берган ва Жавобгардан сотиб олинган маҳсулот номининг техник паспортига имзо қўйиб, муҳр босиб берган. Бироқ, фуқаро Манфаатлари кўзланиб даъво ариза киритилган шахснинг Ф.И.О.си Жавобгардан сотиб олинган маҳсулот номини уйига олиб бориб, ишлатиб кўрганда Маҳсулотда аниқланган камчилик ёки носозлик нимадан иборат каби камчиликлар ва носозликлар аниқланган. Фуқаро Манфаатлари кўзланиб даъво ариза киритилган шахснинг Ф.И.О.сибу ҳақида жавобгарга айтсада, жавобгар носоз маҳсулотни қайтариб ҳам олмаган, тузатиб ҳам бермаган. Маҳсулотда камчиликлар ва носозликлар мавжудлиги мутахассисларнинг хулосалари билан ҳам ўз тасдиғини топган.
Шундан сўнг фуқаро Манфаатлари кўзланиб даъво ариза киритилган шахснинг Ф.И.О.си бир неча ташкилотларга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Бунинг натижасида жавобгар маънавий зарар кўрган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра, давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1021-моддаси, 1-қисми талабига кўра, маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади.
Фуқаролик кодексининг 1022-моддаси талабига кўра, маънавий зарар пул билан қопланади. Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади. Зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим. Жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти маънавий зарар етказилган ҳақиқий ҳолатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан баҳоланади. Маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъи назар қопланади.
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонунининг 4-моддаси биринчи қисми бешинчи хатбошисига кўра, ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланиши белгиланган.
Олий Суд Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 7-сон “Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг учинчи бандига асосан, маънавий зарар етказганлик учун жавобгарликнинг келиб чиқишига асос бўлувчи шартлардан бири зарар етказувчининг айби бўлиши ҳисобланади.
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” қонунининг 22-моддасига биноан, истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс, башарти у айбдор бўлса, ҳақ тўлаши лозим. Маънавий зарар учун тўланадиган ҳақ миқдорини суд белгилайди. Маънавий зарар учун ҳақ тўлаш мулкий зиён ва истеъмолчи кўрган зарарнинг ўрни қопланишидан қатъи назар, амалга оширилади.
Юқордигаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1021 ва 1022-моддалари, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” қонунига ҳамда Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189 ва 191-моддаларига асосан
СЎРАЙМАН:
Жавобгардан фуқаро Манфаатлари кўзланиб даъво ариза киритилган шахснинг яшаш манзилининг фойдасига соз ҳолатдаги (янги) Жавобгардан сотиб олинган маҳсулот русуми (бренд номи) русумли Жавобгардан сотиб олинган маҳсулот номи ундириб беришингизни ҳамда Ундирилиши сўралаётган маънавий зарар миқдори сўм маънавий зарар ундиришни.
Илова:
1. Даъво ариза нусхаси;
2. Паспорт нусхаси;
3. Жавобгардан сотиб олинган маҳсулот номининг техник паспорти ва ҳужжатлари нусхаси;
4. Мутахассис хулосаси нусхаси;
5. Даъво аризамни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
Даъво ариза киритаётган ташкилот номи |
____________ (имзо) |
Даъво ариза берилган сана |
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари қонун билан ҳимояланган бўлиб, истеъмолчига етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.
Истеъмолчи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва етказилган маънавий зарарни қоплаш тўғрисида судга бевосита ўзи ёки унинг манфаатини кўзлаб истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ваколат берилган органлар даъво ариза киритишга ҳақли.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда мазкур даъво ариза намунаси тайёрланган бўлиб, ариза сўровномаларни тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.