Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича суд номига |
|
Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.си |
Манзил: Даъвогарнинг яшаш (жойлашган) манзили |
Телефон: Даъвогарнинг телефон рақамлари Почта: Даъвогарнинг почта (электрон) манзили |
|
Жавобгар: Жавобгарнинг Ф.И.О.си |
Манзил: Жавобгарнинг яшаш (жойлашган) манзили |
Телефон: Жавобгарнинг телефон рақамлари Почта: Жавобгарнинг почта (электрон) манзили |
ДА Ъ В О А Р И З А
(Маънавий зарарни ундириш тўғрисида)
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига асосан, 1021-1022-моддаларига мувофиқ, маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қуйидаги ҳолларда қопланади, яъни зарар фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига ошиқча хавф манбаи томонидан етказилган бўлса, зарар фуқарога уни қонунга хилоф тарзда ҳукм қилиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф тарзда қўлланиш, қонунга хилоф тарзда маъмурий жазо қўлланиш ва қонунга хилоф тарзда ушлаб туриш натижасида етказилган бўлса, зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса, қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Маънавий зарар пул билан қопланади. Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади. Зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим. Жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти маънавий зарар етказилган ҳақиқий ҳолатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан баҳоланади. Маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъи назар қопланади.
Мени Воқеа содир бўлган сана куни соат Воқеа содир бўлган вақтлар чамасида жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.си ҳақорат қилди. Маъмурий ишни кўриб чиққан суд номи маъмурий суднинг Суд қарори қабул қилинган санадаги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилиб, у маъмурий жавобгарликка тортилди. Мен жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.сининг бу маъмурий ҳуқуқбузарлиги оқибатида катта маънавий зарар кўрдим. Сабаби бу ҳодисадан сўнг менинг соғлиғим бўлмай касалхонада даъволандим. Натижада жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.сининг айби билан содир бўлган бу ҳодисадан сўнг мен жуда катта руҳий, маънавий қийинчиликларни бошдан ўтказдим.
Шу сабабли юқорида баён этилганларга хамда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексининг 1021-1022-моддаларига, Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189 ва 191-моддаларига асосан суддан,
СУРАЙМАН:
Жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.сидан менинг фойдамга Ундириб берилиши сўралаётган маънавий зарар суммаси миқдори сўм маънавий зарарни ундириб беришингизни.
Илова қилинадиган ҳужжатлар:
Паспорт нусхалари;
Суд қарори нусхаси,
Давлат божи квитанцияси;
Даъво ариза нусхаси.
Даъвогарнинг Ф.И.О.си |
______________ (Имзо) |
Даъво ариза берилган сана |
Қонунчиликка кўра, маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади.
Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади. Зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим.
Жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти маънавий зарар етказилган ҳақиқий ҳолатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан баҳоланади.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда мазкур даъво ариза намунаси тайёрланган бўлиб, ариза сўровномаларни тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.