Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Мол-мулкни бошқа шахснинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиш тўғрисида даъво ариза

Ҳужжат тавсифи
Даъво ариза реквизитлари
Даъвогар тўғрисида маълумотлар
  • Изоҳ: Вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи ва уй рақами
Жавобгар тўғрисида маълумотлар
  • Изоҳ: Вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи ва уй рақами
Даъво ариза мазмуни
  • Изоҳ: Вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи ва уй рақами
  • Масалан: Яшаш уйи, савдо дўкони ёки бошқа
  • Масалан: Олди-сотди шартномаси, Мерос гувоҳномаси, ҳоким қарори ва ҳоказо

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича вилоят суд номига

 

Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.си

Даъвогарнинг яшаш манзили

Даъвогарнинг телефон рақами

Даъвогарнинг почта (электрон) манзили

 

Жавобгар: Жавобгарнинг Ф.И.О.

Жавобгарнинг яшаш манзили

Жавобгарнинг телефон рақами

Жавобгарнинг почта (электрон) манзили

 

 

ДА Ъ В О А Р И З А

(Мол-мулкни бошқа шахснинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисида)

 

Жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О. менга тегишли бўлган Жавобгар ноқонуний равишда эгаллаб олган кўчмас мулк жойлашган манзил манзилида жойлашган Жавобгар ноқонуний равишда эгаллаб олган кўчмас мулк турига ноқонуний равишда кириб олиб, ундан ва унинг ичидаги ашёлар фойдаланиб келмоқда. Жавобгарга Жавобгар ноқонуний равишда эгаллаб олган кўчмас мулк турини бўшатиб беришини у менинг мулким эканлигини айтдим. Бироқ у менинг қонуний талабимни бажаришдан бош тортиб, менинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларимни бузиб келмоқда.

Мазкур Жавобгар ноқонуний равишда эгаллаб олган кўчмас мулк тури биноси Даъвогарнинг низолашилаётган мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келган санадаги Даъвогарнинг низолашилаётган мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келиши учун асос бўлган ҳуқуқий ҳужжатга асосан менга мулк ҳуқуқи асосида тегишлидир.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасига кўра ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Конституциянинг 47-моддасига кўра эса, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасида мулк хуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, хар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш хуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир деб кўрсатилган. Фуқаролик кодексининг 228-моддасига асосан мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддаси талабига кўра, хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонунчиликка мувофиқ қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир.

Юқоридагиларга асосан суддан

СЎРАЙМАН:

Жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.нинг ноқоний эгалигида бўлган менга тегишли Жавобгар ноқонуний равишда эгаллаб олган кўчмас мулк жойлашган манзилда жойлашган Жавобгар ноқонуний равишда эгаллаб олган кўчмас мулк тури ва ундаги мол-мулкларимни олиб беришингизни.

Илова қилинган ҳужжатлар:

Даъво ариза нусхаси;

Паспорт нусхаси;

Мулк ҳуқуқимни тасдиқловчи ҳужжатлар;

Давлат божи тўланганлиги тўғрисида квитанция;

Даъво аризага илова қилинаётган бошқа ҳужжатлар рўйхати

Даъвогарнинг Ф.И.О.си

______________

(имзо)

Даъво ариза берилган сана

Мол-мулкни бошқа шахснинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиш тўғрисида даъво ариза

Фуқаролик кодексида мулк хуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, хар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш хуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир деб кўрсатилган.

Бундан ташқари, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур даъво ариза намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши лозим.