Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Мол-мулкни бўлиш ҳақида даъво ариза

Ҳужжат тавсифи
Даъво ариза реквизитлари
Даъвогар тўғрисида маълумотлар
  • Изоҳ: Ушбу бандда вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи ва уй рақами ёзилади
Жавобгар тўғрисида маълумотлар
  • Изоҳ: Ушбу бандда вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи ва уй рақами ёзилади
Даъво ариза мазмуни
  • Изоҳ: Ушбу бандга бўлиниши сўралаётлар мол-мулкларнинг аниқ номи, манзили, русуми, сони ва бошқа муҳим хусусиятлари ёзилади

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича

Даъво ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича суд номига

 

Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.си

Манзил: Даъвогарнинг яшаш манзили

Телефон: Даъвогарнинг телефон рақамлари

Почта: Даъвогарнинг почта (электрон) манзили

 

Жавобгар: Жавобгарнинг Ф.И.О.си

Манзил: Жавобгарнинг яшаш манзили

Телефон: Жавобгарнинг телефон рақамлари

Почта: Жавобгарнинг почта (электрон) манзили

 

ДАЪВО АРИЗА

(Мол-мулкни бўлиш ҳақида)

 

Мен ва жавобгар ўртамиздаги қонуний никоҳ Никоҳни қайд этган ФҲДЁ бўлими номи томонидан Никоҳ қайд этилган сана куни Далолатнома ёзуви рақами кўрсатилади-рақами билан қайд этилган.

Ўртамизда никоҳ шартномаси тузилмаган. Жавобгар билан оилавий ҳаётимиз давомида қуйидаги мол-мулкларни сотиб олганмиз:

Бўлиниши сўралаётган умумий мол-мулклар

Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддасига асосан эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 27-моддасига асосан эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш эр ва хотиндан бирининг талабига кўра, улар никоҳда бўлган даврда ҳам, никоҳдан ажралишгандан кейин ҳам, шунингдек кредитор эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкдаги улушига ундирувни қаратиш учун умумий мол-мулкни бўлиш талаби билан арз қилган ҳолларда амалга оширилиши мумкин.

Эр ва хотиннинг умумий мол-мулки эр ва хотин ўртасида ўзаро келишув асосида бўлиб олиниши мумкин. Эр ва хотиннинг хоҳиши билан уларнинг умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги ўзаро келишуви нотариал тартибда тасдиқланиши мумкин.

Низо туғилган ҳолларда эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш, шунингдек эр ва хотиннинг бу мол-мулкдаги улушини аниқлаш суд тартибида амалга оширилади.

Умумий мол-мулкни бўлишда суд эр ва хотиннинг ҳар бирига мулкнинг қайси қисми берилиши лозимлигини аниқлайди. Эр (хотин)га унга қарашли улушдан ошиқ қийматга эга бўлган мол-мулк бериладиган ҳолларда, хотин (эр)га тегишли пул ёки ўзга компенсация белгиланиши мумкин.

Жавобгар билан биргаликдаги мулкни бўлиш ҳақида келишув мавжуд эмас.

Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23 ва 27-моддасига асосан

СЎРАЙМАН:

1. Мен ва жавобгар ўртамиздаги умумий мол-мулкларимиз Бўлиниши сўралаётган умумий мол-мулкларни бўлишингизни.

Илова қилинадиган ҳужжатлар:

1. Даъво ариза нусхаси;

2. Никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома;

3. Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи хужжат;

4. Мол-мулкка мулк ҳуқуқини тасдиқловчи хужжат нусхаси;

5. Даъво аризага илова қилинаётган бошқа ҳужжатлар рўйхати

Даъвогарнинг Ф.И.О.си

______________

(Имзо)

Даъво ариза берилган сана

Мол-мулкни бўлиш ҳақида даъво ариза

Оила кодексига асосан эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Эр-хотин мол-мулкини ўзаро келишувга асосан бўлиша олмаса судга мурожаат қилиш орқали ҳал этиши мумкин.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур даъво ариза намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши лозим.