Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Мол-мулкни хатлашдан чиқариш тўғрисида даъво ариза

Ҳужжат тавсифи
Даъво ариза реквизитлари
  • Мисол учун Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани судига
Даъвогар тўғрисида маълумотлар
  • Бу ерда вилоят, туман (шаҳар) яшаш манзили тўлиқ кўрсатилади
Жавобгар тўғрисида маълумотлар
  • Бу ерда вилоят, туман (шаҳар) яшаш манзили тўлиқ кўрсатилади
Даъво ариза мазмуни
  • Масалан: Қонун бузилиш холатлар ёки хатловга олиш учун асос бўлган ҳолатларнинг бекор бўлганлиги, зарар қопланганлиги, даъвогарнинг даъвоси йўқлиги кўрсатилади

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича вилоят суд номига

 

Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.си

Манзил: Даъвогарнинг яшаш манзили

Телефон: Даъвогарнинг телефон рақамлари

Почта: Даъвогарнинг почта (электрон) манзили

 

Жавобгар: Жавобгарнинг Ф.И.О.си

Манзил: Жавобгарнинг яшаш манзили

Телефон Жавобгарнинг телефон рақамлари

Почта: Жавобгарнинг почта (электрон) манзили

 

 

ДА Ъ В О А Р И З А

(Мол-мулкни хатлашдан чиқариш тўғрисида)

 

Мажбурий ижро бюросининг Мажбурий ижро бўлими томонидан мол-мулкга таъқиқ қуйилган санадаги хатлаш далолатномасига кўра, Мажбурий ижро бўлими томонидан таъқиққа қуйилган мол-мулкни номи хатлаб таъқиққа олинган.

Нотариал тартибда расмийлаштирилган олди-сотди шартномасига кўра Мажбурий ижро бўлими томонидан таъқиққа қуйилган мол-мулкни номимулкдори хисобланаман.

Қуйдагиларга кўра, хатлов ноқонуний амалга оширилган Даъвогар қайси асосларга кўра хатлашни ноқонуний деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.

Юқоридаги асослардан келиб чиққан ҳолда менининг мол-мулкларим ноқонуний равишда хатланган деб хисоблайман.

Юқоридагиларни инобатга олиб,

 

СЎРАЙМАН:

 

1. Мажбурий ижро бўлими томонидан таъқиққа қуйилган мол-мулкни номини рўйхатдан чиқаришингизни.

 

Илова қилинадиган ҳужжатлар:

 

1. Олди-сотди шартномаси нусхаси;

2. Хатлаш далолатномасида нусха;

3. Давлат божи тўланганлиги тўғрисида чипта;

4. Ишончнома.

 

Даъвогарнинг Ф.И.О.си

______________

(Имзо)

 

Даъво ариза берилган сана

 

Мол-мулкни хатлашдан чиқариш тўғрисида даъво ариза

Амалдаги қонунчиликга кўра, мол-мулкни хатлаш даъвони таъминлаш ёки суд қарори бўйича ундирувни таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилади.

Мол-мулк ноқонуний тарзда хатланган бўлса манфаатдор шахс
мол-мулкнинг ноқонуний хатланганлигини асослаган ҳолда судга даъво ариза киритишга ҳақли.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда мазкур даъво ариза намунаси тайёрланган бўлиб, ариза сўровномалар тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.