Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ичимлик сув таъминоти ва оқова суви чиқариш хизматларини кўрсатиш юзасидан шартнома

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
“Таъминотчи” бўйича маълумотлар
  • Масалан: раиси С.Каримов, директори И. Алимов
“Истеъмолчи” бўйича маълумотлар
  • Изоҳ: Вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи ва уй рақами ёзилади
Шартнома мазмуни

Юклаб олинг

Ичимлик сув таъминоти ва оқова суви чиқаришхизматларини кўрсатиш юзасидан Шартнома рақами – сонли шартнома

 

Шартнома тузилган сана

Шартнома тузилган жой

 

Ушбу шартнома “Таъминотчи” тарафнинг номи сув таъминоти корхонаси (кейинги ўринларда “Таъминотчи” деб юритилади) номидан Низом асосида иш юритувчи “Таъминотчи” тараф номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си бир томондан, Истеъмолчининг манзили манзилида жойлашган хонадон эгаси Истеъмолчининг Ф.И.Оси (кейинги ўринларда “Истеъмолчи” деб юритилади) иккинчи томондан қуйидагилар ҳақида тузилди.

 

I. Шартнома предмети

1.1.“Таъминотчи” “Истеъмолчи”га ичимлик суви таъминотини амалга оширишни ва оқова сувларни чиқариш хизматини (кейинги ўринларда хизматлар деб юритилади) кўрсатишни зиммасига олади.

1.2.Истеъмолчи кўрсатилаётган хизматлар учун белгиланган тартибда ҳақ тўлашни зиммасига олади.

1.3.Мазкур шартнома томонларнинг келишувига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари”га асосланади.

II. Умумий қоидалар

2.1. Хизматлардан фойдаланиладиган “Истеъмолчи”нинг:

Манзили: Истеъмолчининг манзили

сув ҳисоблагич тўғрисидаги маълумот “Истеъмолчи”нинг сув ҳисоблагич (лар) тўғрисидаги маълумот

сув олиш жойлари сони “Истеъмолчи”нинг сув олиш жойлари сони (та)

хоналар сони (кўп квартилик уйлар учун) “Истеъмолчи”нинг хоналар сони (кўп квартилик уйлар учун) (та)

кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш учун шахсий ҳисоб рақами “Истеъмолчи”нинг кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш учун шахсий ҳисоб рақами

телефон рақами Истеъмолчининг телефон рақами

тўловлар бўйича ҳисобларни қабул қилиш учун қўшимча манзиллари (шахсий кабинет, мессенжер ва бошқалар) “Истеъмолчи”нинг тўловлар бўйича ҳисобларни қабул қилиш учун қўшимча манзиллари (шахсий кабинет, мессенжер ва бошқалар)

хизматларни қабул қилиш жойи (қувурларнинг хизмат кўрсатиш чегараси) ичимлик суви таъминоти учун Истеъмолчи”нинг хизматларни қабул қилиш жойи (қувурларнинг хизмат кўрсатиш чегараси) ичимлик сув таъминоти учундан ва оқова сув чиқаришда оқова сув қувурининг Истеъмолчи”нинг хизматларни қабул қилиш жойи (қувурларнинг хизмат кўрсатиш чегараси) оқова сув қувурининг таъминоти учундан бошлаб.

2.2. Хизматлар кўрсатувчи “Таъминотчи”нинг:

манзили “Таъминотчи” тарафнинг манзили

телефон рақами “Таъминотчи” тарафнинг телефон рақами

тўловлар бўйича ҳисобларни маълум қилиш учун ижтимойи тармоқлардаги саҳифа ва дастурлари “Таъминотчи”нинг тўловлар бўйича ҳисобларни маълум қилиш учун ижтимойи тармоқлардаги саҳифа ва дастурлари

хизматларни кўрсатиш жойи (хизмат кўрсатиш чегараси) ичимлик сув таъминотида “Таъминотчи”нинг хизматларни кўрсатиш жойи (хизмат кўрсатиш чегараси) ичимлик сув таъминоти учунгача ва оқова сув чиқаришда оқова сув қувурининг “Таъминотчи”нинг оқова сув чиқаришда оқова сув қувурининг таъминоти учунгача.

III. Томонларнинг мажбурият ва ҳуқуқлари

 

3.1. “Таъминотчи”нинг мажбуриятлари:

а)“Истеъмолчи”га санитария қоидалари ва нормалари, гигиена нормативлари ҳамда давлат стандартларига мувофиқ тайёрланган ичимлик сувни узлуксиз етказиш;

б)“Истеъмолчи”нинг оқова сувларини оқова сув қувурларига қабул қилиш орқали узлуксиз олиб чиқиб кетиш;

в)“Истеъмолчи”га тегишли барча ичимлик сувини ҳисоблагичларини, зулфин ва гидрантларини пломбалаш;

г)ҳар ойда бир маротаба “Истеъмолчи”даги ичимлик суви ҳисоблагичлари кўрсаткичларини қайд этиш, “Истеъмолчи”га тегишли барча ичимлик сувини ҳисоблагичлари, зулфин ва гидрантлардаги таъминотчи томонидан ўрнатилган пломбалар ҳолатини ўрганиш;

д)хизматлар кўрсатиш бўйича тарифлар билан “Истеъмолчи”ни таништириш, тарифлар ўзгариши ҳақида “Истеъмолчи”ни 15 кун аввал оммавий ахборот воситалари ёрдамида хабардор қилиш;

е)хизматлар учун тўловларни амалга ошириш учун ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 10 санасига қадар “Истеъмолчи”га ҳисобларни тақдим этиш;

ё) хизматларни кўрсатишда режали тўхтатиш ҳақида беш иш кун олдин “Истеъмолчи”ни огоҳлантириш;

ж)хизматлар кўрсатишда бузилишлар аниқлангандан бошлаб бир сутка мобайнида уларнинг сабаблари, хизмат кўрсатишдаги тўхталиш муддатлари ва чекланишлар, шунингдек кўрсатилаётган хизмат сифатларининг ўзгариши сабаблари ҳақида “Истеъмолчи”га ахборот бериш;

з)хизматларни кўрсатишда режали тўхташ давомийлиги 12 соатдан ошганда, “Истеъмолчи”га транспортда ичимлик суви етказиш;

к)ичимлик суви ҳисоблагичларидан фойдаланишнинг чекланган муддати тугашидан камида 30 календарь кун аввал “Истеъмолчи”ни ҳисоблагичларидан фойдаланиш муддати тугаётганлиги ва бу борада амалга ошириши зарур бўлган тадбирлар ҳақида аниқ манзил ва телефон рақамларни кўрсатган ҳолда огоҳлантириш.

3.2. “Истеъмолчи”нинг мажбуриятлари:

а)ичимлик сувидан самарали ва оқилона фойдаланиш, ичимлик сувини беҳуда оқиб кетишини олдини олиш;

б)ҳудудидаги ичимлик сув ва оқова сув қувурлари ҳамда қурилмаларининг соз ҳолатда сақлаш, уларга ташқи таъсир ва обҳаво сабабли зарар етишини олдини олиш;

в)ичимлик сувини ҳисоблагичлари, зулфин ва гидрантларига ўрнатилган пломбаларни соз ҳолатда сақланишини кузатиб бориш;

г)хизматларни қабул қилиш жойидан бошлаб қувурларда содир бўлган носозликлар ҳақида “Таъминотчи”га 24 соат ичида маълумот бериш ва “Таъминотчи”нинг техник назорати остида носозликларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда бунинг натижасида “Таъминотчи”нинг ичимлик суви исроф бўлиши юзасидан келтирилган зарарни қоплаш;

д)ичимлик сув ҳисоблагичларда яққол кўриниб турган носозликлар аниқланганда алоқа воситалари орқали “Таъминотчи”ни хабардор қилиш;

е)оқовага қувурларига маиший оқова сувлардан ташқари оқоваларни оқизмасликка;

ё)ичимлик суви ҳисоблагичлари кўрсаткичларини қайд этиш ва ўзига тегишли барча ичимлик сувини ҳисоблагичлари, зулфин ва гидрантлардаги пломбалар ҳолатини ўрганиш учун “Таъминотчи” ходимини гувоҳномаси билан танишган ҳолда ҳар ойда бир маротаба ўз ҳудудига киритиш;

ж) ичимлик суви ҳисоблагичларидан фойдаланишнинг чекланган муддати тугаши ҳақида “Таъминотчи” томонидан огоҳлантирилгандан кейин камида 30 календарь кун ичида қиёслашдан ўтказиш;

з) “Таъминотчи” томонидан тўлов бўйича ҳисоблар тақдим этилгандан сўнг хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш;

к)бошқа манбаалар бўлмаганда, фақат тунги вақтда соат 00–00 дан 05–00 гача ичимлик сувидан суғориш ишларини амалга оширишиш.

3.3.“Таъминотчи”нинг ҳуқуқлари:

а)қуйидаги ҳолатларда истеъмолчини камида беш иш куни олдин огоҳлантирган ҳолда ичимлик сувини етказиш ва оқова сувни чиқариш хизмати кўрсатишни тўхтатиш:

истъемолчиларнинг ичимлик ва оқова сув тармоқлари, иншоотлари техник носозлиги натижасида беҳуда сарфланганда, ичимлик суви таъминоти ташкилоти томонидан аниқланган техник камчиликлар бартараф этилмаганда;

кўрсатилган ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари учун бир ойдан ошган қарздорлиги мавжуд бўлганда;

ичимлик суви ва оқова сув тозалаш иншоотлари ҳамда қувурларида режали таъмирлаш, профилактика ишлари ўтказилганда, шунингдек янги истеъмолчиларни улаш ишлари амалга оширилганда 72 соатдан ошмаган муддатга;

истеъмолчи тасарруфида бўлган сув таъминоти ва канализация тизимлари ёки тармоқларига субабонентларнинг ўзбошимчалик билан улангани аниқланганда;

оқовага қувурларига маиший оқова сувлардан ташқари оқоваларни оқизилганда;

б)қуйидаги ҳолатларда истеъмолчини огоҳлантирмасдан ичимлик сувини етказиш ва оқова сувни чиқариш хизмати кўрсатишни тўхтатиш:

табиий офатлар рўй берганда;

ичимлик суви таъминоти ташкилоти фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда электр энергияси етказиб бериш тўхтатилганда;

ичимлик суви ва оқова сув тозалаш иншоотлари хамда қувурларида авария рўй берганда;

ёнғин чиққан жойларга сув узатишни кўпайтиришга зарурат туғилганда;

жисмоний ва юридик шахслар томонидан ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг ўз тасарруфидаги ичимлик ва оқова сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш аниқланганда;

в)ҳар ойда бир маротаба ичимлик суви ҳисоблагичлари кўрсаткичларини қайд этиш, ичимлик сувини ҳисоблагичлари, зулфин ва гидрантлардаги таъминотчи томонидан ўрнатилган пломбалар ҳолатини ўрганиши учун истеъмолчиларнинг худудларига кириш;

г)ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларини бузилиши ҳолатлари бўйича давлат назорати органини ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиш.

3.4. Истеъмолчининг ҳуқуқлари

а)хизматлар узлуксиз амалга оширилишини, ўз ҳаёти ва соғлиғига, мулкига хавф туғдирмайдиган даражадаги сифат ва миқдорда ичимлик сув берилишини талаб қилиш;

б)“Таъминотчи”дан ичимлик сувини ҳисоблагичларини ўрнатиш, уларни белгиланган тартибда ва муддатларда назоратдан ўтказишни талаб қилиш;

в)хизматларининг узлуксиз амалга оширилишини, ўз ҳаёти, соғлиғига ва мол-мулкига хавф туғдирмайдиган даражадаги сифат ва миқдорда ичимлик суви берилишини, мажбуриятлар лозим бажарилмаганда сув таъминоти ташкилотидан шартномада назарда тутилган миқдорда жарима (пеня)лар тўлашни талаб қилиш;

г)хизматлар бўйича тегишли тўловларни тўлиқ амалга оширган ҳолда шартномани бир томонлама бекор қилиш;

е)ичимлик суви таъминоти ва оқова сув чиқариш хизматларини истеъмол қилишда қарздорлиги бўйича сув таъминоти ташкилотидан маълумотларни бепул олиш;

ё)ИСКХ ташкилотидан ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари ҳажми ва сифати, уларни амалга ошириш шартлари, тўловлар тарифи ва тартибларининг ўзгариши ҳақидаги маълумотларни бепул олиш;

ж) ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш бўйича хизматлар кўрсатилмаётганлиги ёки уларнинг паст сифатда эканлиги тўғрисидаги далолатнома тақдим этилгандан кейин 18 соат мобайнида ИСКХ ташкилотидан носозлик ва камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумотларни олиш;

з)санитария қоидалари ва нормалари, гигиена нормативлари ҳамда давлат стандартларига мувофиқ бўлмаган ичимлик суви етказиш аниқланган даврдан у тегишли даражага олиб келинган вақтга қадар қайта ҳисоб-китоб амалга оширилишини талаб қилиш;

к)ортиқча ҳисобланиб, ундирилган тўловларни ичимлик суви таъминоти ташкилотидан қайтарилишини талаб қилиш.

IV. Хизматларни ҳисобга олиш ва тўловларни ҳисоб-китобқилиш тартиби

 

4.1.“Таъминотчи” томонидан етказиб берилган ичимлик сувининг миқдори ҳисоблагич кўрсаткичлари бўйича аниқланади.

4.2.“Истеъмолчи”да ичимлик суви ҳисоблагичи мавжуд бўлмаганда, у томонидан сарфланган ичимлик суви миқдори Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган сув истеъмоли нормаларига мувофиқ аниқланади.

4.3.“Истеъмолчи”нинг оқова тизимига чиқариладиган оқова сувлари миқдори ичимлик сув таъминоти тизимидан сарфланган сув миқдорига тенг деб қабул қилинади.

4.4.Марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти ва бошқа сув қувурларидан (манбалардан) ўз эҳтиёжлари учун қўшимча сув сарфланганда:

марказлаштирилган иссиқ сув сарфланганда қўшимча сувнинг ҳисоблагичлари кўрсаткичлари бўйича ёки ҳисоблагичлар билан таъминланмаганда олинган ичимлик сувининг икки баробари миқдорида;

бошқа сув қувурларидан (манбалардан) сув сарфланганда қўшимча сувнинг ҳисоблагичлари кўрсаткичлари бўйича ёки ҳисоблагичлар билан таъминланмаганда сув олиш манбаларини қуввати бўйича оқова сув миқдори ҳисобланади.

4.5.“Истеъмолчи” ўтган ой учун кўрсатилган хизматлар учун кейинги ойнинг 10-санасига ҳақ тўлашни амалга оширишлари шарт.

4.6.Кўрсатилган ҳизматлар миқдорига тарифларни кўпайтирган ҳолда ҳамда маҳсус устама ҳақни қўшган ҳолда кўрсатилган ҳизматларнинг тўлов миқдори аниқланади. Мазкур шартноманинг 4.2. бандида келтирилган ҳолатда белгиланган тарифларга орттирилувчи 1,5 коэффициентини қўллаб ҳисобланади.

4.7.Кўрсатиладиган хизматларнинг тарифлари ва устама ҳақ миқдори қуйидагича:

1м3 ичимлик сув:

1м3 ичимлик сув учун тариф нархисўм тариф нархи;

1м3 ичимлик сув учун махсус устама хақ нархи сўм махсус устама хақ.

1м3 оқова сув олиб чиқиш хизмати:

1м3 оқова сув олиб чиқиш хизмати учун тариф нархисўм тариф нархи;

1м3 оқова сув олиб чиқиш хизмати учун махсус устама хақ миқдори сўм махсус устама хақ.

4.8.Мазкур шартнома имзолангандан кейин тариф ва махсус устама ҳақларга киритилган ўзгартиришлар ҳақида “Истеъмолчи”га оммавий ахборот воситалари орқали ахборот берилганда, мазкур шартноманинг 4.7. бандида белгиланган нарх ва махсус устама ҳақ мидори янги белгиланган тариф ва махсус устама ҳақ миқдорига ўзгарган ҳисобланади.

4.9.Кўрсатилган хизматлар учун тўловлар “Истеъмолчи”нинг танлови бўйича чекланмаган равишда, нақд ёки пул ўтказиш йўли билан ёки замонавий тўлов дастурлари орқали амалга оширилиши мумкин.

4.10. “Истеъмолчи” аванс тариқасида ичимлик ва оқова сув хизмати (шунингдек, махсус устама) учун 12 ойдан кўп бўлган муддатга тўловларни аввалдан амалга ошириб қўйган бўлсалар, улар шу вақт мобайнида тарифлар (шунингдек, махсус устама миқдори)нинг ўзгариши туфайли тўланадиган қўшимча тўловлардан озод этилади.

4.11. “Истеъмолчи” айби билан ҳисобга олиш прибори ишдан чиққан, синган, бузилган ва бу ҳақда “Таъминотчи” хабардор қилинмаган тақдирда, шунингдек, ичимлик суви ҳисоблагичларидан фойдаланишнинг чекланган муддати тугаши ҳақида “Таъминотчи” томонидан огоҳлантирилгандан кейин 30 календарь кун ичида қиёслашдан ўтказилмаганда олинган сув миқдори, сўнгги тузилган далолатнома санасидан бошлаб ҳолатлар бартараф этилгунга қадар (янги сувни ҳисоблагич ўрнатиш, қиёсловдан ўтказиш) мазкур шартноманинг 4.2. бандига асосан тўлов ҳисобланади.

 

V. Алоҳида шартлар

5.1.Ичимлик суви ҳисоблагичларидан фойдаланишнинг чекланган муддати тугаши ҳақида “Таъминотчи” томонидан огоҳлантирии берилмаганда истеъмол қилинган ичимлик суви учун мазкур шарноманинг 4.2. бандига асоан тўлов ҳисоблаш мумкин эмас.

5.2.Сувни ҳисобга олиш прибори йўқ хонадонларда ёз мавсумларида насос босими орқали сув микроиқлим (микроклиматлар) фойдаланиш тақиқланади.

 

VI.Томонларнинг жавобгарлиги

6.1.Томонлар мазкур шартнома талабларини бажармаганликлари учун ҳамда бунинг оқибатида томонларга етказилган зарарни қонунчиликда белгиланган тартибда қоплашга жавобгар бўладилар.

 

VII. Низоларни ҳал этиш тартиби

7.1.Тарафлар ўртасида шартнома юзасидан келиб чиққан низолар, келишув йўли билан ҳал қилинади. Агарда икки томонлама келишувга эришилмаса, низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ “Истеъмолчи” истиқомат қиладиган ҳудуддаги иқтисодий судлар орқали ҳал қилинади.

7.2.Ушбу шартномада белгиланган ҳолатлар юзасидан низо келиб чиққан тақдирда, Қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинади.

 

VIII. Форс – мажор

8.1.Агар ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаслиги табиат ходисалари ва бошқа енгиб бўлмайдиган куч (форс мажор) ҳолатлари (зилзила, сув тошқини, ёнғин, сел, дўл, жала ва бошқа табиий офатлар) натижасида келиб чиқса ва агар бу ҳолатлар музкур шартноманинг бажарилишига бевосита таъсир этса, томонлар бундай бажармаслик учун жавобгарликдан озод этиладилар. Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари амал қилган, шунингдек ушбу ҳолатлар юзага келтирган вақтга мутаносиб равишда узайтирилади.

8.2.Форс-мажор ҳолати мавжуд бўлган томон 3 кун ичида бошқа томонни форс-мажор холати бошланган муддатларни кўрсатган ҳолда ёзма равишда огоҳлантириши лозим.

8.3.Агар форс-мажор ҳолатининг шартнома шартларини бажаришга уч ойдан кўп муддат тўсқинлик қилса, томонлардан бири шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.

 

IX. Шартноманинг амал қилиш муддати

9.1.Ушбу шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, икки тарафда бир нусхадан сақланади.

9.2.Шартнома, имзоланган кундан ҳақиқий ҳисобланади.

9.3.Шартнома 20 йилга тузилади ва ушбу муддат тугиши билан томоларда уни давом эттиришга эътироз бўлмаса амал қилиш муддати давом этади, ушбу ҳолатда шартномани бекор қилиш учун томонлар бири иккинчисини энг камида 15 кун олдин огоҳлантириши шарт.

X. Тарафларнинг реквизитлари

“Таъминотчи” тарафнинг номи

Манзил: Истеъмолчининг манзили

Манзил: “Таъминотчи” тарафнинг манзили

Паспорт рақами Истеъмолчининг паспорт серияси ва рақами

Банк: “Таъминотчи” тарафнинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Туғилган санаси Истеъмолчининг туғилган санаси

Ҳ/Р: “Таъминотчи” тарафнинг ҳисоб рақами

Паспорт қачон ва ким томонидан берилган Истеъмолчига паспорт қачон ва ким томонидан берилган

СТИР: “Таъминотчи” тарафнинг СТИР рақами

Телефон: Истеъмолчининг телефон рақами

Телефон: “Таъминотчи” тарафнинг телефон рақамиИстеъмолчининг Ф.И.Оси

“Таъминотчи” тараф номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си

 

_________________

имзо

_________________

имзо

 

 

Юрисконсульт: ___________________________ (имзо) (Ф.И.О)

 

 

 

 

 

 

 

 

Ичимлик сув таъминоти ва оқова суви чиқариш хизматларини кўрсатиш юзасидан шартнома

Қонунчиликка кўра, сув таъминоти - ичимлик ва технологик сувни олиш, тайёрлаш, узатиш ва истеъмолчи (субистеъмолчи)га етказишни таъминлайдиган технологик жараён ҳисобланади.

Шунингдек, оқова сувни чиқариш истеъмолчи (субистеъмолчи)лардан оқова сувларни қабул қилиб олиш, кейинчалик уни канализация тозалаш иншоотларига узатишни таъминлайдиган технологик жараён.

Сув истеъмоли - истеъмолчи (субистеъмолчи) томонидан ўзининг шахсий, коммунал-маиший эҳтиёжларини қондириши, шунингдек ишлаб чиқаришда технологик эҳтиёжларни қондириш мақсадида ичимлик сувдан фойдаланиш ҳолатлари ҳисобланади.

Мазкур шартнома томонларнинг келишувига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари”га асосланади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, шартнома мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, келишувни бепул ва мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.