Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Микроқарз шартнома

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Қарз олувчи
Кредитор
Шартнома мазмуни
  • Изоҳ: рақам ва сўз билан ёзилади
  • Изоҳ: Қонунчиликка кўра пеня миқдори тўланмаган сумманинг 0.5 фоизидан ошмаслиги лозим
  • Изоҳ: Қонунчиликка кўра пеня миқдори берилмаган пул маблағлари сумманинг 0.4 фоизидан ошмаслиги лозим
  • Изоҳ: Ушбу муддат кунлар билан ҳисобланади

Юклаб олинг

МИКРОҚАРЗ ШАРТНОМАСИ

Шартнома тузилган сана

Шартнома рақами

Шартнома тузилган жой

 

Кредитор банкнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли банки номидан Банк бошқарувчисига ишончнома берилган санадаги Банк бошқарувчисига берилган ишончнома рақами-сонли ишончнома асосида фаолият юритувчи Банк бошқарувчисининг Ф.И.О.си (кейинчалик матнда – “Кредитор” деб юритилади) бир томондан, Қарз олувчининг манзили манзилида яшовчи фуқаро Қарз олувчининг Ф.И.Оси,(кейинчалик матнда – “Қрз олувчи”) иккинчи тарафдан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:

 

 

ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

 

Банк Қарз олувчига мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартларда микроқарз ажратиш, қарз олувчи эса олинган микроқарзни белгиланган муддатда Кредиторга қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизларни тўлаш мажбуриятини олади.

 

ШАРТНОМА БАҲОСИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ.

 

Микроқарз суммаси: Микроқарз суммаси сўм.

Микроқарздан фойдаланиш муддати: Микроқарздан фойдаланиш муддати (ой) ой.

Микроқарз суммасининг сўнгги қайтариш санаси: Микроқарз суммасининг сўнгги қайтариш санаси

Микроқарз бўйича фоиз ставкаси: Йиллик Микроқарз бўйича йиллик фоиз ставкаси

Микроқарз нақд пулсиз шаклда банк картасига ўтказиш йўли билан ажратилади.

Микроқарз бўйича асосий қарзни кайтариш муддати ушбу шартноманинг иловаси ва ажралмас қисми бўлган қайтариш жадвали асосида амалга оширилади.

Микроқарз ва унга ҳисобланган фоиз ларни қайтариш Қарз олувчининг истагига кўра, банкнинг масофавий банк хизматлари дастури орқали, нақд пул, пул ўтказиш йўли билан ва қонунчилик ҳужжатларига зид келмайдиган бошқа тўлов усуллари билан амалга оширилади.

Қарз олувчи томонидан кредит ва фоизларни қоплаш учун амалга оширилган тўловлар қуйидаги навбатда кредитни сўндиришга йўналтирилади:

-неустойка;

-муддати ўтган кредит фоизи;

-муддати ўтган кредит бўйича асосий қарз;

-муддатли кредит фоизи;

-муддатли кредит бўйича асосий қарз.

 

ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ.

 

3.1. Қарз олувчининг мажбуриятлари:

3.1.1. Микроқарз ва унга ҳисобланган фоизларни ушбу шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган иловага мувофиқ микроқарзни сўндириш жадвалида белгиланган муддатларда тўлаш;

3.1.2. Микроқарздан фойдаланиш давомида микроқарзнинг асосий тамойиллари: муддатлилик, қайтаришлилик, тўловлиликка ҳамда таъминланганликка риоя қилиш;

3.1.3. Кредиторка яшаш манзилини, телефон рақамларини (уяли, уй, иш) электрон почта манзили ҳақидаги ҳақиқий маълумотларни тақдим этиш;

3.1.4. Мазкур шартномада белгиланган мажбуриятларини бажарилишига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатлар тўғрисида ёзма шаклда ёки ўзлари учун мақбул бўлган бошқа алоқа каналлари орқали 5 (беш) кун ичида Кредиторга хабар бериш. Ушбу талаб бажарилмаслиги оқибатида келиб чиққан салбий ҳолатларга Қарз олувчи жавобгар ҳисобланади;

3.1.5. Гаровга қўйилган мулкка шикаст етказилганда, турли сабабларга кўра яроқсиз ҳолга келиб қолганда ёки микроқарз таъминоти сифатида учинчи шахслар кафиллиги олинган ҳолда кафил тўловга қобилиятини йўқотганда ёки вафот этганда ёхуд турли сабабларга кўра меҳнатга яроқсиз бўлиб қолган тақдирда зудлик билан Кредиторга хабар бериш ва гаров мулкини Гаровга қўйилган мулкка шикаст етказилганда, яроқсиз ҳолга келганда ёки кафил тўлов қобилиятини йўқотганда қарз олувчи бу ҳақида неча иш куни ичида кредиторга хабар бериши лозим иш кунида юқори ликвидли бошқа мулкка алмаштириш;

3.1.6. Кредитни қайтариш жадвалидагидан ортиқча тўланган маблағ келгуси даврлардаги асосий қарзни сўндиришга режалаштирилган бўлса, у ҳолда тўлов амалга оширилган кундан кечиктирмай Кредиторга бу ҳақида ёзма ёки шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш;

3.1.7. Шахсий банк картасини Кредиторнинг масофавий банк хизматлари дастурларига улаш.

 

3.2. Кредиторнинг мажбуриятлари:

3.2.1. Қарз олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан микроқарз бериш билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида Қарз олувчига ишончли ҳамда тўлиқ ахборотни тақдим қилиш;

3.2.2. Шартноманинг таъминотга оид шартлари бажарилгач уч иш кунида микроқарз бериш;

3.2.3. Қарз олувчи номига ссуда ҳисобварағи очиш;

3.2.4. Қарз олувчини микрокқарзни муддатидан олдин ундириш ҳолати ва сабаблари ҳақида хабардор қилиш;

3.2.5. Қарз олувчининг тегишли сўрови Кредиторда рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб беш иш куни ичида Қарз олувчи томонидан берилган ариза ва Қарз олувчига микроқарз берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни ҳамда бир иш куни ичида шартнома бўйича Қарз олувчи томонидан мажбуриятлари тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиш;

3.2.6. Шартнома бўйича Қарз олувчидан мажбуриятлари бажарилмаслиги сабаблари, ҳолати, муддати, суммалари, таркиби ҳақида сўраш, шунингдек мажбуриятлар бузилгани учун неустойка қўлланиши натижасида харажатлар суммаси ортиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантириш;

3.2.7. Шартнома бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганда, Қарз олувчи билан ҳар қандай алоқа боғлаш усулларидан, шу жумладан электрон алоқа воситаларидан ёки бошқа усуллардан фойдаланиб, Қарз олувчига муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганлиги ҳақида хабар бериш;

3.2.8. Мазкур шартноманинг 3.1.6-бандига мувофиқ Қарз олувчининг аризаси мавжуд бўлмаган ҳолда, кредитнинг жорий тўлови учун кредитни қайтариш жадвалида белгиланган суммага нисбатан кўп маблағ келиб тушган тақдирда, ушбу маблағнинг ортиқча қисмини тўлов амалга оширилган куннинг эртасидан кечиктирмай кредитнинг асосий қарзини сўндиришга йўналтириш хамда келгуси иш кунидан қолдиқ суммага нисбатан фоиз ҳисоблаш;

3.2.9. Ушбу шартнома амал қилиш даврида Қарз олувчининг сўрови олинганидан сўнг бир иш куни ичида унга қуйидаги ахборотларни ёзма шаклда ойда бир марта бепул тақдим этиш: кредитлаш лимити, кредит бўйича тўланган пул маблағлари суммаси, асосий сумма бўйича қарз қолдиғи, навбатдаги тўловларнинг миқдори, таркиби ва муддатлари (тўловлар жадвали), кредитни муддатидан олдин қисман ёки тўлиқ сўндириш истаги билдирилган тақдирда тўлаш лозим бўлган суммалар миқдори, муддати ўтказиб юборилган қарздорлик миқдори ва таркиби, келиб тушаётган пул маблағлари кредит бўйича қарзни сўндиришга йўналтирилиши ҳақида ахборотлар;

3.2.10. Қарз олувчи шартнома бўйича барча тўлов мажбуриятини тўлиқ бажарган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур кредит бўйича гаров мулкини тақиқдан чиқариш ҳамда гаров мулкига нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан ўчириш;

3.2.11. Шартномада назарда тутилган микроқарзни беришдан бутунлай ёки қисман бош тортган тақдирда, бу ҳақда тегишли қарор қабул қилинган сананинг эртасидан кечикмасдан Қарз олувчига ёзма хабарнома юбориш;

3.2.12. Кредит шартномасида кўрсатиб ўтилган фоиз ставкаси ўзгарганда ёки мазкур шартноманинг 3.2.8.-бандида белгиланган вазият юз берган тақдирда, кредитни қайтариш жадвалини янгидан расмийлаштириш ва Қарз олувчига тақдим этиш. Бунда, шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган қайтариш жадвали кучини йўқотади ва тарафлар учун янги қайтариш жадвали мажбурий ҳисобланади;

3.2.13. Ушбу шартнома ва қонунчилик ҳужжатларидаги бошқа мажбуриятлар.

 

ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ.

 

4.1. Қарз олувчининг ҳуқуқлари:

4.1.1. Ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан микроқарз бериш билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида ишончли ҳамда тўлиқ ахборот олиш.

4.1.2. Микроқарзни муддатидан олдин қайтариш. Бунда, микроқарз учун фоизлар микроқарз тўлиқ қайтарилган кунгача мазкур шартноманинг 2.4.-бандига мувофиқ ҳисобланади;

4.1.4. Микроқарз ажратиш ва ҳисоб-китоблар бўйича амалдаги қонунчилик ва Кредиторнинг ички меъёрий ҳужжатларидаги ўзгаришлар ҳақида Кредитордан маълумот олиш;

4.1.5. Кредитордан мажбуриятларнинг ўз вақтида ва лозим даражада бажарилишини талаб қилиш, мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплашни талаб қилиш;

4.1.6. Олинган микроқарз тўловларини масофавий банк хизматларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш;

4.1.7. Микроқарз тўловлари шаклини ҳамда микроқарзни қайтариш турини (дифференциал ва аннуитет), шунингдек суғурта ёки баҳолаш хизматларини мустақил танлаш.

Қарз олувчининг шартномада белгиланганидан бошқа ҳуқуқлари

4.2. Кредиторнинг ҳуқуқлари:

4.2.1. Қарз олувчидан микроқарз бериш ва шартнома бўйича мажбуриятларни ўз вақтида ва лозим даражада бажаришни талаб қилиш, шунингдек зарур ҳужжатларни сўраб олиш;

4.2.2. Ўзаро музокараларни (баённома шаклида, телефон қўнғироқлари, аудио, видео ва бошқа исталган усулларда) ёзиб олиш, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш ҳамда мурожаатни тасдиқлаш учун ушбу далилни ишлатиш;

4.2.3. Микроқарз шартномаси бўйича Қарз олувчининг мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ҳар қандай қонуний чораларни кўришга, шу жумладан Қарз олувчининг ҳар қандай мол-мулки ва мулкий ҳуқуқларидан мажбурий равишда ундириб олиш;

4.2.5. Қарз олувчининг жорий ёки муддати ўтган мажбуриятлари (қарзлари)ни сўндириш мақсадида, маблағларни Қарз олувчининг бошқа банклардаги ҳисобварақларига акцептсиз тўлов талабларини қўйиш.

Кредиторнинг шартномада белгиланганидан бошқа ҳуқуқлари

 

ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

 

5.1. Қарз олувчининг жавобгарлиги:

5.1.1. Асосий қарз ва фоизларни ўз муддатида тўламаган тақдирда, тўлов кечиккан ҳар бир кун учун кечиктирилган сумманинг Асосий қарз ва фоизлар ўз муддатида тўланмаган тақдирда, тўлов кечиккан ҳар бир кун учун тўланиши лози бўлган пеня миқдори фоизи миқдорида Кредиторга пеня тўлайди.

5.1.2. Шартнома бўйича ҳисобланган пеняни тўлаш тарафларни шартномада кўрсатилган ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди. Шунингдек, иккинчи тарафни мажбуриятлар бажарилмаганлиги сабабли тегишли чоралар қўллаш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

5.1.3. Қарздорлик бўйича ҳисобланган фоизлар ва неустойкаларнинг энг кўп суммаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдордан ошиб кетмаслиги лозим.

 

5.2. Кредиторнинг жавобгарлиги:

5.2.1. Микроқарз маблағларини бериш мажбуриятини бажармаганида ёки ўз вақтида бажармаганида Қарз олувчига кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг Микроқарз маблағларини бермаганлик ёки ўз вақтида бермаганлик учун кредитор ҳар бир кун учун тўлаши лози бўлган пеня миқдори фоизи миқдорида пеня тўлайди.

5.2.2. Қарз олувчи мазкур шартнома бўйича барча мажбуриятларини тўлиқ бажаргач, Кредитор ушбу шартноманинг 3.2.10-бандидаги мажбуриятларини ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаган тақдирда, кечиктирилган ҳар бир кун учун гаровга олинган мулк қийматининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлайди.

5.2.3. Шартнома бўйича ҳисобланган пеняни ихтиёрий тўлаш томонларни шартномада кўрсатилган ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди. Шунингдек, иккинчи тарафни мажбуриятлар бажарилмаганлиги сабабли тегишли чоралар қўллаш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

5.2.4. Қарздорлик бўйича ҳисобланган фоизлар ва неустойкаларнинг энг кўп суммаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдордан ошиб кетмаслиги лозим.

 

КРЕДИТ ТАЪМИНОТИ.

 

Мазкур шартнома асосида ажратилган микроқарзнинг қайтарилиши учун Ажратилган микроқарз қайтарилиши учун таъминот номи ёки кафилнинг Ф.И.Шси билан таъминланади.

Кафиллик шартномаси/гаров шартномаси амалдаги қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилади.

Гаров мулки бўйича гаров реестрига ёзувлар киритилади ва гаров мулкига нисбатан тақиқ қўйилади.

 

ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ КИЛИШ МУДДАТИ, ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ.

 

7.1. Шартнома томонлар имзолаган кундан эътиборан кучга киради ва тарафлар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргунларига қадар амалда бўлади.

7.2. Ушбу шартноманинг шартларини ўзгартириш ва қўшимча киритиш ёки уни бекор қилиш қўшимча келишув тузиш орқали амалга оширилади. Қўшимча келишув ёзма шаклда тузилиб, томонларнинг ваколатли вакиллари имзолаганидан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Барча ўзгартириш, қўшимчалар ва иловалар мазкур шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.

7.3. Қуйидаги асослар юзага келганида, Кредитор мазкур шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ва ундирувни гаровдаги ёки бошқа ликвидли мол-мулкларга қаратиши мумкин:

-Қарз олувчи томонидан шартнома тузишда ёки кредит операцияларини бажариш вақтида Кредиторга нотўғри маълумотлар тақдим этиш фактлари аниқланганда;

-кредитни қайтариш жадвалини камида Қарз олувчи кредитни қайтариш жадвалига неча марта амал қилмаганда Кредитор шартномани муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга маротаба бузган тақдирда;

-кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредитни қайтариш жадвалида белгиланган муддатдан 30 кун ва ундан ортиқ муддатга сабабсиз кечиктирилганида;

-гаров мулкини ўз муддатида суғурталаниб, гаровга тақдим этилмаганида;

-Қарз олувчи гаровга олинган мулкни мониторинг қилинишига тўсқинлик қилганида, уни яширганида.

 

МАХФИЙЛИК

 

8.1. Томонлар шартномани тузиш ва шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш чоғида бошқа томоннинг маълумотларини ахборот эгасининг ёзма розилигисиз ошкор қилмаслик мажбуриятини олади.

8.2. Ушбу талабларни бузган тараф бунинг оқибатида иккинчи тарафга етказилган барча зарарни тўлиқ ҳажмда қоплайди.

 

АЛОҲИДА ШАРТЛАР

 

9.1. Мазкур шартномани имзолаш билан Қарз олувчи Кредиторга унинг шахсий маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва ундан фойдаланишга қуйидаги ҳолларда розилик беради:

Қарз олувчи манфаатдор бўлган шартномаларни тузишда ва ижросини таъминлашда;

Қарз олувчининг шартномада белгиланган ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг бажарилишини таъминлашда, уларнинг бажарилишини талаб қилиш ва қарздорликни ундиришда.

9.2. Ушбу билан Қарз олувчи тўлов жадвали асосида кредит тўлови бўйича телефон қўнғироқлари қилинишига, SMS-хабарномаларни уяли телефон рақамларига, шунингдек Қарз олувчи томонидан тақдим этилган бошқа манзилларга (реквизитларга), барча алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилишига розилик беради.

9.3. Кредитор томонидан юборилган SMS хабарномалар, қилинган қўнғироқлар, юборилган огохлантириш хатлари ва бошқалар қарзни қайтаришнинг зарур чоралари бўлиб, судда далил бўлиб хизмат қилади.

 

ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ

 

10.1. Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари - бу томонларнинг иродаси, хоҳиши ва фаолиятларига боғлиқ бўлмаган табиат ҳодисалари (зилзила, кўчки, бўрон, қурғоқчилик ва бошқалар), ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (уруш ҳолати, қамал, давлат манфаатларини кўзлаб импорт ва экспортни тақиқлаш ва бошқалар), халқаро, банклараро ва банкнинг электрон тўлов ҳамда таъминот тизимидаги носозлик, банкнинг дастурий таъминот тизимига қилинган тахдид (учинчи шахслар томонидан қилинган хужумлар) сабабли юзага келган шароитларда томонларга қабул қилинган мажбуриятларни бажариш имконини бермайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлардир.

10.2. Форс-мажор ҳолатлари юзага келган вақтда тарафлар ушбу ҳолатлар бартараф этилгунига қадар шартнома бўйича ўзаро мажбуриятларини бажаришдан озод бўладилар.

10.3. Юзага келган форс-мажор ҳолатлари ҳақида ҳамда ушбу ҳолатлар якунланганлиги ҳақида тараф ушбу ҳолатлар юзага келган ёки бартараф этилган вақтдан бошлаб, Форс-мажор ҳолатига тушган тараф бу ҳақида иккинчи томонни хабардор қилиши учун белгиланган муддат банк иш куни ичида бу ҳақда иккинчи тарафни ёзма равишда хабардор қилиши лозим.

10.4. Форс-мажор ҳолатлари юзага келганлиги ёки бартараф этилганлиги ҳақидаги хабарномалар томонларда мавжуд бўлган барча алоқа воситалари орқали юборилиши мумкин.

НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

 

11.1. Томонлар мазкур шартномани бажариш вақтида юзага келган келишмовчилик ёки низоларни музокара йўли билан ҳал этадилар.

11.2. Шартнома юзасидан низолар музокаралар йўли билан ҳал этилмаса, улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан суд тартибида ҳал этилади.

11.3. Мазкур шартномада кўзда тутилмаган, у билан боғлиқ бўлган барча муносабатлар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан тартибга солинади.

11.4. Ўзаро келишув имконияти бўлмаганда, ҳуқуқи бузилган тараф юборган талабнома ёки огоҳлантириш хатига иккинчи тараф мазкур ҳужжатларда кўрсатилган муддат ичида жавоб бериши лозим.

11.5. Талабнома ёки огоҳлантириш хати тарафга шахсан топширилиши, электрон почта манзилига ёки почта алоқа хизмати орқали юборилиши мумкин.

11.6. Мазкур шартнома ва унинг иловаси бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилиб, шартноманинг бир нусхаси Кредиторда, иккинчи нусхаси Қарз олувчида сақланади.

 

ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ.

 

Қарз олувчи

 

Кредитор

Қарз олувчининг туғилган санаси куни туғилган

Кредитор банкнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли

Манзил: Қарз олувчининг манзили

Банк манзили

Паспорт: Қарз олувчига паспорт берилган сана куни

Ҳ/р: Банк ҳисоб рақами

Қарз олувчининг паспорт серияси ва рақами

СТИР: Банк СТИР рақами

Қарз олувчига паспорт берган ИИБ номи томонидан берилган

Тел: Банкнинг телефон рақами

СТИР: Қарз олувчининг СТИР рақами

Тел: Қарз олувчининг телефон рақами

Банк бошқарувчисининг Ф.И.О.си

___________________________

(Имзо, муҳр)

Қарз олувчининг Ф.И.Оси

________________________

 

 

имзо

 

 

 

 

 

 

Микроқарз шартнома

Микроқарзлар банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида фақат жисмоний шахсларга тақдим этилади.

Микроқарз Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида нақд ёки банк картасига надқ пулсиз кўринишда тақдим этилади. Шу билан бирга, банк картаси дебет ёки кредит картаси бўлиши мумкин.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида кредит шартномаси намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.