ШАРТНОМА
(Ижтимоий уй-жойни ижарага бериш шартномаси)
Шартнома тузилган вақт йил |
№Шартнома рақами |
Шартнома тузилган жой |
Ўзбекистон Республикасининг “Ижара тўғрисидаги”ги Қонунига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, келгусида “Ижарага берувчи” деб аталувчи Ижарага берувчининг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли Ижарага берувчининг лавозими Ижарага берувчи шахснинг Ф.И.О.си бир томондан ва келгусида “Ижарага олувчи” деб аталувчи бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхт атга олинган фуқаро Ижарага олувчининг Ф.И.О.си иккинчи томондан, ижара пули компенсация тўловини амалга оширувчи Шартномада тараф сифатида қатнашаётган туман (шаҳар) ҳокимлиги номи Ҳокимлик номидан қатнашувчи шахснинг лавозими Шартномада ҳокимлик номидан иш юритувчи шахснинг Ф.И.О.си учинчи томондан, қуйидагилар ҳақида шартнома туздилар:
1. Шартноманинг предмети
1.1 Мазкур шартнома бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга ижара харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ойлик пул компенсациясини (кейинги ўринларда — ижара компенсацияси) тўлаш шартларини белгилайди.
1.2 Ижарага берувчи” мазкур шатномага асосан “Ижарага олувчи”га Ижарага берилаётган кўчмас мулк жойлашган манзил манзилида жойлашган Ижарага берилаётган кўчмас мулкнинг ҳажми кв.м бўлган Ижарага берилаётган кўчмас мулк неча хонадан ва ёрдамчи хоналардан иборатлиги хонали турар жойни Ижара муносабати (ижарага бериш) бошланадиган муддат йилдан Ижара муносабати (ижарага бериш) тугайдидиган муддат йилгача бўлган муддатга ижарага беради.
1.3. Тақдим этилаётган турар жойнинг хусусиятлари ва техник кўрсаткичлари, унинг санитар-техник ва бошқа жиҳозлари топшириш далолатномасида кўрсатилади.
2. Ижара тўлови ва компенсацияси миқдори, тўлаш тартиби ва муддатлари
2.1 Тарафларнинг келишувига кўра ижара тўлови миқдори бир ой учун Бир ойлик ижара тўловининг умумий миқдори сўм этиб белгиланди.
Ижара компенсацияси миқдори ҳокимиятнинг ижара компенсациясини тўлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундаги базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб, Бир ойлик ижара тўловининг ижара компенсацияси миқдори сўм этиб белгиланди. Шунингдек, 6 ой давомида ўзгаришсиз қолади (ижара шартномаси янгидан тузилган ҳолларда ҳам ушбу миқдор ўзгармайди).
2.2 Ижара компенсацияси миқдори ушбу шартноманинг 2.1-бандида кўрсатилган ижара тўловининг 50 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг икки ярим бараваридан ошмаган ҳолда белгиланади.
2.3 Ижара компенсацияси тўловини амалга оширувчи бўлим номи бўлими томонидан туман ҳокимининг қарорига ҳамда ижара шартномасига асосан ҳар ойнинг 5-кунига қадар маҳаллий бюджетларда ушбу мақсад учун назарда тутилган маблағлар доирасида ижара компенсацияси тўғридан-тўғри ижарага берувчига тўланади.
2.4. Ижара тўловининг ижара компенсациясидан ташқари миқдорини “Ижарага олувчи” ҳар ойнинг 5-кунига қадар “Ижара берувчи”га тўлаб боради.
2.5. Ижара шартномасига мувофиқ ижтимоий уй-жойни соз ҳолатда сақлаш, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ва уни сақлашга кетадиган харажатларни, шу жумладан, электр энергияси, табиий газ, иссиқлик ва бошқа коммунал хизматлар ҳақини тўлаб бориш ижтимоий уй-жойда истиқомат қилувчилар томонидан амалга оширилади.
3. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
3.1 Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:
а) турар жойдан фойдаланиш, турар жой ва унга туташ ҳудудни сақлаш Қоидаларига риоя қилиш;
б) турар жойни унинг мақсади бўйича фойдаланиш;
в) турар жой ва ундаги санитар-техник ва бошқа жиҳозлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш. Квартирада носозликлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф қилиш бўйича тезкор чораларни кўриш ва агар зарур бўлса, бу ҳақида ижарага берувчи ёки тегишли авария хизматига хабар қилиш;
г) уй-жой, ободонлаштириш объектлари ва яшил кўчатларни асраб-авайлаш;
д) турар жой ва қўшимча хоналар, балкон ва лоджияларни озодаликда сақлаш, йўлаклар, лифт кабиналари, зиналар ва умумий фойдаланишдаги бошқа жойларни тозалик ва тартибда сақлаш, маиший чиқиндиларни турар жойдан фойдаланиш ташкилоти томонидан белгиланган махсус жойга олиб чиқиш ва ташлаш;
е) электр, газ ва бошқа асбоблардан фойдаланиш давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, қўлда ясалган электр мосламаларнинг ўрнатилиши, йўлаклар, зиналар, коридорлар, ёнғин хавфсизлиги учун қўшимча чиқиш эшикларини турли буюмлар билан тўсиб қўйишга йўл қўймаслик ва ёнғин хавфсизлигининг бошқа талабларига риоя этиш;
ж) сув, газ, электр энергияси ва иссиқлик энергиясини тежамли ишлатиш;
з) турар жой хоналаридан фойдаланиш, уй-жой ва уй олди ҳудудларини сақлаш Қоидаларида назарда тутилган тегишли рухсатномасиз яшаш ва бошқа ёрдамчи хоналар, шунингдек балкон ва лоджияларни бузмаслик ва қайта қуриш ишларини амалга оширмаслик;
и) телевизор, радиоприёмник, мусиқа марказлари ва бошқа овози баланд қурилмалардан фойдаланишда уйда яшовчи бошқа одамларнинг тинчлигини бузмаслик;
к) ўзи яшаётган хонадонга ундаги санитар-техник ва бошқа ускуналар, турар жойнинг техник ва санитария ҳолатига баҳо бериш ва текшириш учун балансда сақловчи, уй-жой эксплуатацияси ташкилоти ва уй-жой мулкдорлари ширкати, коммунал хизматлар кўрсатувчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вакилларига кириш учун рухсат бериш;
л) жами оила аъзолари билан турар жойдан бошқа жойга доимий яшаш учун чиқиб кетган тақдирда, уни ва унинг яшаш, ёрдамчи хоналари, санитар-техник ва бошқа ускуналарини далолатнома бўйича ижарага берувчига тегишли ҳолатда топшириш.
м) Ижара тўловининг компенсациядан ташқари миқдорини шартноманинг 2.4 бандида кўрсатилган муддатларда тўлаб бориш
Ижарага олувчининг бошқа мажбуриятлари
3.2 . Ижарага олувчининг ҳуқуқлари:
а) яшайдиган турар жойга фарзандлари, ота-онаси, бошқа қариндошлари, меҳнатга лаёқатсиз ва бошқа шахсларни оила аъзоларининг барча вояга етган аъзоларидан ёзма рухсат олган ҳолда киритиш;
б) оиласининг вояга етган аъзоларининг ўзаро розилиги билан ўзларининг фойдаланишида бўлган турар жойда бошқа фуқароларнинг (вақтинчалик яшовчилар) вақтинчалик яшаши учун рухсат бериш;
в) қонунчиликда белгиланган ҳолларда, оила аъзоларининг розилиги билан яшаётган турар жойни ижарага олиш шартномасини ўзгартиришни талаб қилиш;
г) оила аъзоларининг розилиги билан исталган вақтда ижара шартномасини бекор қилиш;
Ижарага олувчининг бошқа ҳуқуқлари
3.3 Ижарага берувчи қуйидаги мажбуриятларга эга:
а) ижарага олувчига турар жойни тегишли ҳолда топшириш;
бунда, ижтимоий уй-жой белгиланган санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, ёнғинга қарши ва техник талабларга жавоб бериши, фойдаланишга тайёр ҳолда бўлиши лозим.
б) турар жой уйлари ва яшаш хоналарини тизимли равишда текшириб бориш ва улардаги санитар-техник ва бошқа ускуналарга профилактик хизмат кўрсатиш;
в) санитар-техник ва бошқа ускуналарни таъмирлаш;
г) ижарага олувчининг квартирасидаги санитария-техник ва бошқа ускуналардаги нуқсон ва носозликларни ижарага олувчидан келиб тушган буюртма олинган санадан бошлаб уч кун муддатда, авария юз берган тақдирда эса - дарҳол тузатиб бериш;
д) турар-жой уйлари, ундаги санитар-техник ва бошқа ускуналарни қиш мавсумига ўз вақтида тайёрлаш.
Ижарага берувчининг бошқа мажбуриятлари
3.4. Ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) Ижарага берган бино ва майдонларнинг “Ижарага олувчи” томонидан мақсадга мувофиқ фойдаланилаётганини, уни озода сақланиши, ёнғинга қарши ва санитария қоидаларига амал қилинишини кўздан кечириб бориш, далолатнома ёки бошқа ҳужжатлар тузиш;
б) Ижара ҳақини тегишли муддатларда тўланишини талаб қилиш, “Ижарага олувчи” билан биргаликда ҳисоб китобларни солиштириш далолатномаларини тузиш.
в) Шартнома шартларини ўзаро ёки суд орқали тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш.
г) Ижарага олувчидан ўз мажбуриятлари белгиланган муддатларда ва тартибда бажарилишини талаб қилиш;
Ижарага берувчининг бошқа ҳуқуқлари
3.5. Ҳокимлик қуйидаги мажбуриятларга эга:
а) Ногиронлиги бўлган шахслар, кекса ёшдаги ва ўзи ҳаракатлана олмайдиган шахслар устувор равишда кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилиши чораларини амалга ошириши
б) Ижара компенсациясинингн белгиланган миқдорини мазкур шартномада кўрсатилган муддатларда тўланишининг чораалрини кўради
Ҳокимликнинг бошқа мажбуриятлари
3.6. Ҳокимлик қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) фуқаронинг ижарага олинган манзилда истиқомат қилаётганлигини ўрганади
б) Фуқаронинг ижарага олинган уйнинг жиҳозлари ва газ, электр энергиясидан оқилона фойдаланилаётганлиги устидан назорат олиб боради.
в) Ижара компенсацияси тўловини қуйидаги ҳоллар аниқланганда тўхтатиб қўйади:
ижара шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинган бўлса;
фуқаро ёки у билан бирга яшайдиган оила аъзолари мулк ҳуқуқи асосида турар жойга эга бўлганда;
ижара компенсацияси тўлаш муддати тугаганда (6 ойдан кейин);
фуқаро суд ҳукми асосида озодликдан маҳрум этилганда;
фуқаро тўлиқ давлат таъминотига олинганда;
Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудга доимий яшаш учун кўчиб кетганда;
фуқаро вафот этганда.
Ҳокимликнинг бошқа ҳуқуқлари
3.7. Ушбу шартнома бўйича томонлар ўртасида вужудга келадиган келишмовчиликлар суд ёки бошқа ваколатли ташкилотлар томонидан уларнинг ваколат доирасида ҳал этилади.
3.8. Мазкур шартнома уч нусхада тузилган бўлиб, биттадан нусха ижарага берувчи ва ижарага олувчига берилади, учинчи нусхаси ҳисобга олувчи органга юборилади.
3.9 Мазкур шартномада белгиланган талабларни тарафлар бажармаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик белгиланади.
3.10. Агарда енгиб бўлмас куч билан боғлиқ вазиятлар (форс-мажор), масалан: сув тошқини, ёнғин, зилзила, эпидемия, ҳарбий можаролар, томонлар тарафидан мазкур шартнома шартларини бажаришига таъсир кўрсатувчи ҳукумат ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган фармойиш, буйруқ ёки бошқа мажбурий қарорлар, ҳукуматнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқалар юзага келиш ҳоллари бевосита ёки билвосита намоён бўлган тақдирда, шартнома шартларини бажариш ушбу ҳолат тугаш муддатигача узайтирилади.
Форс-мажор ҳолати мавжуд бўлган томон уч кун ичида бошқа томонларни форс-мажор ҳолатининг бошланиш ва тугаш муддатларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда огоҳлантириши лозим.
Агар форс-мажор ҳолати ижара шартномасининг шартларини бажаришга уч ойдан кўп муддат талаб қилса, томонларнинг ҳар бири шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.
3.11 Мазкур шартнома тарафлар имзолаган вақтдан бошлаб Шартноманинг амал қилиш муддати санасига қадар амал қилади.
ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ:
Ижарага берувчи: |
|
Ижарага олувчи: |
||
Ижарага берувчининг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли |
|
Ижарага олувчининг Ф.И.О.си |
||
Ижарага берувчининг манзилиИжарага олувчининг рўйхатга олинган манзили |
||||
Ижарага берувчининг ҳисоб рақами |
|
Ижарага олувчининг туғулган санасийилда туғилган |
||
Ижарага берувчининг СТИР рақами |
|
Ижарага олувчининг паспорт серияси ва рақами Ижарага олувчига паспорт берган ИИБ номи томонидан |
||
Ижарага берувчининг МФО рақамиИжарага берувчининг ОКЭД рақами |
|
Ижарага олувчига паспорт берилган сана йилда берилган |
||
Ижарага берувчининг лавозими (Имзо) |
|
Ижарага олувчининг Ф.И.О.си (Имзо) |
||
Туман (шаҳар) ҳокимлиги: |
||||
Шартномада тараф сифатида қатнашаётган туман (шаҳар) ҳокимлиги номи |
||||
Ҳокимликнинг манзили |
||||
Ҳокимликнинг ҳисоб рақами |
||||
Ҳокимликнинг СТИР рақами |
||||
Ҳокимликнинг МФО рақамиҲокимликнинг ОКЭД рақами |
||||
Шартномада ҳокимлик номидан иш юритувчи шахснинг Ф.И.О.си |
ижтимоий уй-жой (квартира) — уй-жойга муҳтож хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан сотиб олинган уй-жой фонди;
нотурар жойларда истиқомат қилаётган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар — «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган, нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзида (шу жумладан, оила аъзоларида) мулк ҳуқуқи асосида турар жой бўлмаган (охирги бир йил давомида ўзига тегишли бўлган турар жойни сотмаган ёки ҳадя қилмаган) хотин-қизлар;
ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар — «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган, вояга етгунга қадар ота-онаси ёки улардан бири вафот этган (бедарак йўқолган) ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида истиқомат қилаётган вояга етган (18 ёшдан 35 ёшга қадар бўлган), ўзида (шу жумладан, оила аъзоларида) мулк ҳуқуқи асосида турар жой бўлмаган (охирги бир йил давомида ўзига тегишли бўлган турар жойни сотмаган ёки ҳадя қилмаган) хотин-қизлар.