Маиший истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш
намунавий шартномаси
Шартнома тузилган сана |
Шартнома рақами-сон |
Шартнома тузилган жой |
Истеъмолчининг шахсий ҳисоб-рақами: Истеъмолчининг шахсий ҳисоб-рақами
“Таъминотчининг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли”Таъминотчи корхонаси хизмат кўрсатадиган туман ёки шаҳар номи электр таъминоти корхонасида Таъминотчи корхона раҳбарига ишончнома берилган санада рўйхатдан ўтказилган Таъминотчи ташкилот вакилига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият юритувчи раҳбари Таъминотчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си (кейинги ўринларда Таъминотчи корхона деб аталади) бир томондан ҳамда иккинчи томондан Маиший истеъмолчи (кейинги ўринларда Истеъмолчи деб аталади) Истеъмолчининг яшаш манзилида яшовчи Истеъмолчининг Ф.И.О.си билан ушбу Шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:
ШАРТНОМАНИНГ ПРЕДМЕТИ
1.1. Ушбу Шартномага мувофиқ Таъминотчи корхона Истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва Истеъмолчи истеъмол қилган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
1.2. Истеъмолчи энергияни фақат маиший эҳтиёжлар учун сотиб олади.
маиший истеъмолчи – электр энергиясидан маиший эҳтиёжлар учун фойдаланувчи аҳоли (уй эгалиги/квартиралар хоналари ва ҳудудини ёритиш, электр-маиший ва бошқа приборлардан фойдаланиш, овқат тайёрлаш, иситиш ва иссиқ сув таъминоти).
1.3. Ушбу Шартнома шартлари турар жойдан бир вақтнинг ўзида унда истиқомат қилган ҳолда товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган оилавий корхоналарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
II. ЕТКАЗИБ БЕРИЛГАН ЭНЕРГИЯНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
2.1. Истеъмолчининг истеъмол қилинадиган йиллик электр энергияси ҳажми Истеъмолчининг йиллик истеъмол қиладиган электр энергияси ҳажми кВт*соатни ташкил қилади.
2.2. Истеъмолчи томонидан ҳисоб-китоб даврида амалда истеъмол қилинган электр энергияси миқдори Истеъмолчининг электр энергиясини ҳисобга олиш прибори кўрсаткичлари бўйича аниқланади.
2.3. Кўп қаватли уйлардаги квартиралар ичкарисида, шахсий уйларни ички қурилмаларида, ёрдамчи хўжаликлар, шахсий фойдаланиладиган томорқа боғ объектларида ўрнатилган ҳисобга олиш приборини сақланиши ва бутунлиги учун жавобгарлик Истеъмолчига юкланади.
Ҳисобга олиш Истеъмолчининг айби билан бузилган тақдирда (ток ва кучланишни ўлчаш трансформаторларининг ишдан чиқиши, шунингдек, иккиламчи коммутация, ҳисобга олиш приборларининг шикастланиши ва уларнинг йўқолиши) ҳисобга олиш назорат қилиш приборларини ва уларга тегишли асбоб-ускуналарни алмаштириш, таъмирлаш, давлат қиёсловидан ўтказиш ва ўрнатиш истеъмолчи томонидан улар қиймати ва кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўланган ҳолда, Таъминотчи корхона томонидан амалга оширилади.
2.4. Истеъмолчидаги электр энергиясини ҳисобга олиш электрон приборларини сотиб олиш, рўйхатга олиш, даврий давлат қиёсловидан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек мавжуд (жумладан индукцион) ҳисобга олиш приборлари Таъминотчи корхона маблағлари ҳисобидан алмаштирилади. Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда ЭҲНАТ деб аталади)ни жорий этиш лойиҳаси доирасида назарда тутилган истеъмолчиларнинг мазкур тизимга мос келмайдиган электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслов муддати келганда, ушбу приборларни қиёсловдан ўтказмасдан ўрнига автоматлаштирилган тизимга мос келувчи приборлар ўрнатилади.
Истеъмолчи томонидан электр энергияси тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд ҳисобга олиш қурилмаларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашишлар оқибатида ҳисобга олиш приборлари ишдан чиққан ҳолларда ҳисобга олиш приборлари истеъмолчилар ҳисобидан сотиб олинади ва алмаштирилади.
Электр тармоқларига янгидан уланадиган уй-жойлар ва хонадонларда ЭҲНАТга уланадиган электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари ҳам Таъминотчи корхона ҳисобидан сотиб олинади, ўрнатилади, рўйхатга олинади ва пломбаланади.
Ҳисобга олиш приборлари ўрнатилгандан кейин Таъминотчи корхона томонидан беш иш кунида “Биллинг” тизимига киритади.
Электр тармоқларига янгидан уланадиган уйлар ва хонадонларда Истеъмолчи томонидан Таъминотчи корхона билан биргаликда электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари ўрнатиладиган жой ва уларни ўрнатиш учун зарур материаллар олдиндан аниқланади. Бунда ҳисобга олиш приборини монтаж қилиш учун материаллар Истеъмолчи томонидан сотиб олинади.
Истеъмолчининг (жисмоний шахснинг) электр энергиясини ҳисобга олиш приборини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сонли қарори билан Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти асосида амалга оширилади.
Шунингдек, энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ҳисобга олишнинг замонавий приборларини ўрнатиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 4 майдаги 3005-сон билан рўйхатга олинган Низом талабига мувофиқ амалга оширилади.
2.5. Ҳисобга олиш приборининг қиёслашдан ўтказиш Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан белгиланган муддатда таъминотчи корхона ҳисобидан ўтказилади. ЭҲНАТни жорий этиш лойиҳаси доирасида ўрнатилган ҳисобга олиш приборлари учун ҳар 10 йилни ташкил этади.
Ҳисобга олиш приборларига 2019 йил 1 ноябрга қадар расмийлаштирилган қиёслаш сертификатларининг амал қилиш муддати ўз кучида қолади.
Қиёслаш билан боғлиқ ишлар, ҳисобга олиш прибори ечилгандан сўнг 8 кун ичида тугатилиши керак.
Истеъмолчига Таъминотчи корхона томонидан ЭҲНАТга мос келадиган ҳисоблагичлар ўрнатилишида (ўрнатилганда), ҳисоблагичларнинг сифат ва сарф кўрсаткичлари ҳамда ишлаш механизмларига (дастурий таъминот, ҳисоблагичларнинг таркибий қисмлари) истеъмолчилар томонидан шубҳа туғилган тақдирда, Истеъмолчи томонидан белгиланган тартибда қиёсловдан ўтказилиши ва ваколатли орган томонидан республика ҳудудида фойдаланишга рухсат этилган бошқа турдаги ҳисоблагичларни назорат тартибида параллел равишда Истеъмолчи маблағлари ҳисобидан электр таъминоти корхонаси томонидан белгиланган тартибда бепул ўрнатиб берилади. Бунда бошқа турдаги ҳисобга олиш приборининг электр энергиясини ҳисобга олишнинг аниқлик даражаси Таъминотчи корхона томонидан ўрнатилган ҳисобга олиш прибори билан бир хил бўлиши лозим. Ҳисоблагичларнинг кўрсаткичларини солиштириш жараёнида тафовутлар аниқланган тақдирда, Истеъмолчи билан белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилинади.
2.6. Истеъмолчининг ҳисобга олиш приборини ечиш (демонтаж қилиш), ўрнатиш (монтаж қилиш) ва пломбалаш Таъминотчи корхонанинг ваколатли ходимлари томонидан Истеъмолчининг иштирокида тегишли далолатномани тузган ҳолда амалга оширилади.
2.7. Таъминотчи корхона вакиллари белгиланган намунадаги ва тегишли амал қилиш муддати қайд этилган гувоҳномани кўрсатган тақдирда, соат 800 дан 2000 гача тўсқинликсиз ҳисобга олиш приборини кўздан кечириш ҳуқуқига эгадир.
III. ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ
3.1. Истеъмолчи томонидан ахоли турар жойлари, хонадонлар, умумий ётоқхоналар, ёрдамчи хўжаликлар, шахсий фойдаланиладиган томорқа боғ объектларида, шу жумладан боғдорчилик ширкатлари ва дала ҳовлиларни суғоришда электр насослари, электромобилни электр қувватлагич, шахсий автомобиллар турадиган гаражларда маиший эҳтиёжлари учун ишлатилган энергия, қўлланиладиган электр қабул қилгичларнинг қуввати ва вазифасидан қатъий назар, аҳоли учун белгиланган ягона бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қилади.
Овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп квартирали уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган маиший истеъмолчилар томонидан фойдаланиладиган электр энергияси ҳақи ушбу тариф гуруҳига кирадиган амалдаги тарифнинг 50 фоизи миқдорида тўланади.
Бунда овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган электр энергияси истеъмолчилари юқоридаги хатбошида назарда тутилган тариф бўйича ҳақ тўлайди. Ушбу уй ва ётоқхоналарни электр тармоқларига улаш бўйича техник шартларда аввал бошидан мазкур электр плиталарининг қуввати ҳисобга олинган, электр қурилмаларни (трансформаторлар, кучланиш кабеллари, тақсимлаш қутилари, коммутация ускуналари, электр узатгичлар ва бошқаларни) лойиҳалаштириш ва монтаж қилиш уларнинг техник шартларда кўрсатилган қувват ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
3.2. Ушбу шартнома бўйича Истеъмолчи ва Таъминотчи корхона ўртасидаги ҳисоб-китоб даври бир ой ҳисобланади (ЭҲНАТга уланган Истеъмолчи бундан мустасно).
3.3. Истеъмолчи ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган энергия учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши шарт. Ушбу кўрсатилган муддат ўтгандан кейин қарздорлик мавжуд бўлганда, Истеъмолчи белгиланган тартибда электр тармоқларидан мажбурий узилади.
3.4. Истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар Истеъмолчи томонидан тўлдирилган тўлов ҳужжатлари бўйича амалга оширилади. Бунда тўловлар қонунчилик билан белгиланган барча мавжуд усулларда (тижорат банклар ва почта бўлимлари, электрон тўлов тизимлари ва .к.) амалга оширилади.
3.5. Истеъмолчи тўлов бўйича қарздор бўлганда, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда Таъминотчи корхонага пеня тўлайди.
3.6. Истеъмолчининг квартирасида, шахсий яшаш уйида рўйхатдан ўтган ва вояга етган жисмоний шахслар истеъмол қилинган энергияси тўлови учун мажбуриятларга Истеъмолчи билан биргаликда жавобгардир.
Вояга етган жисмоний шахснинг биргаликда жавобгарлиги Истеъмолчига қарашли турар жойига рўйхатга киритилиши пайтидан рўйхатдан чиқарилиши даврига қадар ҳисобланади.
3.7. Электр энергияси учун амалдаги тарифлар ўзгарган тақдирда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси уларнинг кучга киришидан ўн беш кун олдин қарорни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Бунда электр энергияси учун тарифлар ўзгарган санадан қатъий назар, тариф ўзгарганда тариф ўзгарган санагача истеъмол қилинган энергия ҳажми олдинги тўлов вақтидан бошлаб ўртача суткалик истеъмол бўйича аниқланади ва унга эски тариф бўйича ҳақ тўланади. Ҳисобга олиш приборининг кўрсаткичлари тўлов кунида ёзиб олинган деб ҳисобланади. Тарифлар ўзгаргандан кейин истеъмол қилинган электр энергияси миқдори учун янги тариф бўйича ҳақ тўланади.
Арифметик хатоликлар, тарифларни нотўғри қўллаш туфайли пайдо бўладиган кам ва ортиқча тўловлар тегишли тариф бўйича кВт*соатларда қайта ҳисоблаб чиқилади ва Таъминотчи корхона томонидан даъво муддати доирасида кўрсаткичлардаги тафовут ёки қўшимчалар билан биргаликда ҳисобга олинади.
3.8. Истеъмолчи ўз хоҳишига кўра, 2 ойдан кўп бўлмаган муддат учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳақини олдиндан тўлаши мумкин, бу ҳолда тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.
3.9. ЭҲНАТга уланган ёки электр энергияси учун олдиндан тўлаш қурилмасига эга ҳисобга олиш прибори бўлган Истеъмолчига электр энергияси олдиндан тўланган ҳақ доирасида етказиб берилади.
3.10. Электр энергиясини ҳисобга олиш прибори Истеъмолчининг айбисиз вақтинчалик бузилганда, етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб Таъминотчи корхонанинг қарори бўйича, ҳисобга олиш бузилишига қадар бўлган олдинги ҳисоб-китоб давридаги ёки ҳисобга олиш тиклангандан кейинги даврдаги ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.
Электр энергиясининг ўртача суткалик сарфи бўйича ҳисоб-китоб қилиш даври бир ойдан ошмаслиги керак ва шу вақт ичида ҳисобга олиш қайта тикланиши зарур.
3.11. Агар, ҳисобга олиш приборини, объектив сабабларга кўра, кўрсатилган муддатда (ўлчаш трансформатори, ҳисобга олиш прибори бўлмаганда, ўтиб бўлмайдиган йўллар ва бошқалар туфайли) тиклаш имконияти бўлмаса, Истеъмолчига етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва ҳисобга олишни тиклаш муддати Томонларнинг ўзаро келишуви билан белгиланади.
3.12. Истеъмолчини электр тармоқларидан узиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги оқибатида фойдаланилган электр энергияси учун қарздорлик мавжуд бўлганда;
Таъминотчи корхона вакилларига шахсий гувоҳномаларини кўрсатган тақдирда ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ёзиб олиш учун рухсат этилмаганда;
ҳисобга олиш приборлари қасддан бузилганда, кўрсаткичларни ўзгартириш мақсадида уларни ишлашига тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатлар амалга оширилганда;
электр тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож қилиш ва ЭҲНАТнинг соз ишлашига ҳар қандай усулда таъсир этиш ҳолатлари аниқланганда.
3.13. Амалга оширилган электр энергияси сарфининг қайта ҳисоби Истеъмолчини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади)ни бузганлик учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жавобгарликдан озод этмайди.
3.14. Қайта улашда Истеъмолчидан тўлов пайтидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилади (ЭҲНАТга уланган истеъмолчилар бундан мустасно, лекин ҳисоблагич ва ЭҲНАТ тизимига ташқи таъсир кўрсатилган ҳолатларда жойига чиққан ҳолда тармоқдан ажратилганда ҳамда дастур томонидан тармоқдан ажратиш ва улаш имконияти мавжуд бўлмаган ЭҲНАТга уланган Истеъмолчидан ҳам қайта уланиш учун тўлов ундирилади).
Истеъмолчи электр қурилмаларини ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаган тақдирда, электр қурилмалари электр тармоғидан дарҳол узиб қўйилади, истеъмолчидан эса рухсатсиз истеъмол қилинган электр энергиясининг қиймати истеъмолчи расмий равишда давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўтган вақт мобайнида (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) ёки даъво муддати учун электр энергиясини қабул қилгич қурилманинг уланган қувват бўйича суткасига 24 соат давомида ишлаши ва ўзбошимчалик билан уланган электр тармоғи (электр узатиш линияси ва трансформаторлар) участкасида йўқотилган қувват ҳисобидан ундирилади.
Ҳисобга олинмаган электр энергияси қийматини ундириш учун электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилишига йўл қўйган истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида ёки Истеъмолчи иштирок этишни рад этган тақдирда унинг иштирокисиз белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади.
Истеъмолчида электр энергиясини ҳисобга олиш приборини улаш схемаси ўзгарганда, приборга зарар етказилганда (истеъмолчининг айби билан) ёки пломбалари бузилганда, ҳисобга олиш приборининг хотира блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилганда, электр энергиясини ҳисобга олиш приборларидан ташқари бошқа электр қабул қилгичлар уланганда ва амалда истеъмол қилинган электр энергияси кўрсаткичларини камайтириш мақсадида бошқа қоида бузилишларга йўл қўйилганда, Таъминотчи корхонанинг вакили қоида бузилиши ҳақида белгиланган намунада далолатнома тузади.
Далолатнома асосида:
Истеъмолчининг айби билан электр энергиясини ҳисобга олиш прибори, электр энергиясини ўлчов трансформаторларини улаш схемалари ўзгартирилганда, ҳисобга олиш приборининг хотира блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилганда ва ҳисобга олишни назорат қилиш приборларидан ташқари электр қабул қилгичлар кўз билан аниқлаб бўлмайдиган яширин йўл билан (яширин электр симлари, переключателлар монтаж қилиниши ва шу кабилар) уланганда – ҳисобга олишнинг назорат асбоблари охирги алмаштирилган ёки уланиш схемалари текширилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга;
электр энергиясини ҳисобга олиш приборига Истеъмолчининг айби билан зарар етказилганда (пломбаси бузилишига йўл қўйилган, ойнаси синган ва шу каби ҳолатлар) ёки электр энергияси айланиб чиқишда кўз билан аниқлаш мумкин бўлган бошқа усулда ўғирланган тақдирда – охирги марта айланиб чиқилган ёки охирги марта электрон тарзда кўрсаткичларни олинган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
электр энергиясини ҳисобга олиш приборига зарар етказилганда (Истеъмолчининг айби билан) ёки прибор мавжуд бўлмаганда, пломбалар бузилганва амалда истеъмол қилинган электр энергияси кўрсаткичларини камайтириш мақсадида айланиб чиқишда кўз билан кўриб аниқланадиган бошқа қоида бузишларга йўл қўйилган тақдирда (шу жумладан, электр энергиясини ҳисобга олиш приборидан бошқа электр қабул қилишлар уланганда) – охирги айланиб чиқиш ёки охирги марта электрон тарзда кўрсаткичларни олинган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори қиймати ҳисоб-китоб қилинади.
Қоидалар талаби бузилган ҳолда фойдаланилган электр энергияси қийматини қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу банднинг тўртинчи – саккизинчи хатбошиларига мувофиқ Истеъмолчида штепсел розеткалари мавжуд бўлганда (розеткалар ва электр энергияси қабул қилгичлар сонидан қатъий назар) бир суткада 24 соат 600 Вт қувватдан фойдаланиш ҳисобидан, 600 Вт дан ортиқ қувватли иситиш приборлари ёки бошқа электр асбоб-ускуналари мавжуд бўлганда эса Истеъмолчи фойдаланаётган электр энергияси қабул қилгичлардан бир суткада 24 соат фойдаланиш ҳисобидан келиб чиқиб, уларнинг амалдаги қуввати бўйича амалда ёритиш электр энергияси қабул қилгичлардан сутканинг ёруғ бўлмаган вақтида фойдаланиш ҳисобидан келиб чиқиб, ёритиш электр қабул қилгичларнинг қуввати бўйича амалга оширилади.
Ҳисобга олинмаган электр энергиясининг қайта ҳисоб-китоби белгиланган тартибда, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга, Қоидалар талаби бузилишига йўл қўйган Истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида ёхуд иштирокисиз ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан қоида бузиш аниқланишидан олдинги давр учун амалда тўланган электр энергияси миқдори ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Электр энергиясидан фойдаланишда Истеъмолчи томонидан йўл қўйилган қоидабузилишлар Таъминотчи корхона вакили ва Истеъмолчи томонидан имзоланган икки нусхадаги белгиланган шакл бўйича далолатнома билан расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси Истеъмолчига берилади ва Таъминотчи корхона томонидан ушбу Қоидаларни бузган Истеъмолчи электр қурилмалари тармоқдан узиб қўйилади.
Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, қоида бузиш далолатномасида истеъмолчини таништирганлик тўғрисида белги қўйилади.
Далолатнома тузилгандан сўнг Таъминотчи корхонанинг Ҳайъат аъзолари томонидан Истеъмолчи иштирокида 10 кунлик муддатда далолатномага асосан Истеъмолчи томонидан амалга оширилган қоидабузарлик бўйича тегишли ҳисоб-китоб кўриб чиқилади ва унинг натижасида қоидабузарлик Истеъмолчига тўлиқ асослантирилади. Шунингдек, Истеъмолчи томонидан Таъминотчи корхонага тўлаши лозим бўлган ҳисоб-китоб батафсил тушунтирилган ҳолда ҳисоб-китобнинг бир нусхасини Истеъмолчига тақдим этиши лозим.
Истеъмолчи Таъминотчи корхона томонидан қўйилган қоидабузарликка (айбловга) ва ҳисоб-китобга норози бўлган тақдирда белгиланган тартибда тегишли идораларга ҳамда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
3.15. Истеъмолчи томонидан ўз эҳтиёжлари учун кучланиши 1000 В дан юқори электр тармоқлари монтаж қилинган ҳолларда:
электр энергиясини ҳисобга олиш прибори трансформатор пунктининг 0,4 кВли тақсимлаш қурилмасида ўрнатилади;
электр тармоқлари Истеъмолчининг уйга эгалик қилиш ҳудудидан ташқарида жойлаштирилади.
3.16. Истеъмолчи 1000 В дан юқори кучланишдаги электр тармоқларига эга бўлган ҳолда, Истеъмолчига тегишли бўлган 1000 В дан юқори кучланишли электр тармоқларидаги (линиялар, трансформатор пункти) электр энергиянинг технологик йўқотишлари ҳисоб-китоб йўли билан аниқланади ва унинг истеъмолига қўшилади ҳамда бу ҳақда Шартномада тегишли ёзув қайд этилади.
3.17. Электр таъминоти корхонасининг электр тармоқлари ва уйларнинг ички электр тармоқларининг бўлиниш чегарасидан умумий мулк ҳисобланадиган ушбу тармоқлардан таъминланадиган Истеъмолчининг электр энергиясини ҳисобга олиш приборигача бўлган электр тармоқларидаги электр энергияси йўқотишлари Таъминотчи корхонанинг технологик йўқотишларида ҳисобга олинади.
IV. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.1. Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз электр қурилмаларини техник шартларга мувофиқ Таъминотчи корхона тармоқларига улаш;
сифат кўрсаткичлари амалдаги давлат стандартларига (ГОСТ 32144-2013 ва ГОСТ 13109-97) мувофиқ электр энергияси олиш;
Ҳисобга олиш приборлари ишлашида муаммолар келиб чиққанда (қизил (муаммо) индиктори ёнганда, клеммалари яхши қотилмаганда ва бошқаларда) унга тегишмаган ҳолда унда юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича Таъминотчи корхонага мурожаат этиш;
электр энергияси етказиб беришни тугатилиши ёки тўхтатиб қўйиш сабаблари тўғрисида белгиланган тартибда ахборот олиш;
электр энергияси тўлиқ ҳажмда етказиб берилмаслиги ёки сифат кўрсаткичлари амалдаги давлат стандартларига мувофиқ бўлмаган электр энергияси етказиб берилиши оқибатида Таъминотчи корхона ёки унинг электр таъминоти корхонаси томонидан етказилган зарарларни белгиланган тартибда (ёки ушбу шартноманинг 6.2-бандига мувофиқ ҳолда) қопланишини талаб қилиш;
шартнома бекор қилинганда фойдаланилмаган электр энергияси миқдори учун тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бир тарафлама шартномани бекор қилиш;
шартномани тузиш ва бажаришда юзага келаётган низоларни ҳал этиш учун судга, монополияга қарши органига ёки бўйсунуви бўйича юқори орган (мансабдор шахс) га мурожаат қилиш;
электр энергияси етказиб берилиши асоссиз (сабабсиз) тўхтатилганда етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш;
Истеъмолчи телефон рақами ўзгарганда, бу ҳақида таъминотчи корхонага хабар бериш;
Истеъмолчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Истеъмолчининг шартномада белгиланганидан бошқа ҳуқуқлари
4.2. Истеъмолчи қуйидагиларга мажбур:
Таъминотчи корхона томонидан белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя этиш;
фойдаланилган электр энергияси (қуввати) учун ўз вақтида ҳақ тўлаш;
ишлатилаётган электр қурилмалари, приборлар ва асбоб-ускуналарнинг зарур техник ҳолатини ва электр қурилмаларини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш, электр таъминоти корхонасига электр асбоб-ускуналарининг носозлиги тўғрисида хабар қилиш;
телефон рақамлари ўзгарган тақдирда бу ҳақида Таъминотчи корхонани хабардор қилиш;
электр энергиясидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
ўрнатилган тартибда Таъминотчи корхона вакилига электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини кўришига имкон бериш.
Истеъмолчининг шартномада белгиланганидан бошқа мажбуриятлари
4.3. Таъминотчи корхона қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Истеъмолчидан мазкур Шартномада кўрсатилган мажбуриятларни лозим даражада бажаришни талаб қилиш;
истеъмолчилар томонидан электр таъминоти шартномаси шартлари бажарилмаслиги ёки бузилиши оқибатида унга етказилган зарарнинг белгиланган тартибда қопланиши;
авария режимида, Истеъмолчини электр тармоғидан узиб қўйиш;
ЭҲНАТга уланган ва олдиндан тўланган маблағ тугагандан сўнг электр энергияси учун олдиндан тўловни амалга ошириш қурилмасига эга ҳисобга олиш прибори мавжуд бўлган истеъмолчиларни узиш;
Таъминотчи корхона қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Таъминотчи корхона амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолатларда истеъмолчиларни электр тармоқларидан узиш оқибатлари учун жавобгар бўлмайдилар.
Таъминотчининг шартномада белгиланганидан бошқа ҳуқуқлари
4.4. Таъминотчи корхона қуйидагиларга мажбур:
электр энергиясини электр тармоқларининг баланс бўйича мансублик бўлиниш
чегарасига ушбу Шартномада кўрсатилган ҳажмда узлуксиз етказиб бериш;
ускуналарни, электр узатиш линияларини, электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини эксплуатация қилиш, уларга хизмат кўрсатиш ва ускуналарни таъмирлаш, шунингдек ўз электр тармоғи хўжалиги объектларида носозликларни бартараф этиш;
Истеъмолчи ҳисобга олиш приборлари ишлашида муаммолар юзасидан хабар берган ҳолда шу куни мазкур масалани жойига чиққан ҳолда ўрганиб, белгиланган тартибда бартараф этиш чорларини кўриш;
ўз электр тармоғи хўжалиги объектларида электр энергияси сифат кўрсаткичларини амалдаги давлат стандартларида (ГОСТ 32144-2013 ва ГОСТ 13109-97) белгиланган даражада сақлаб туриш;
электр тармоғи хўжалиги объектларининг режали таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 сутка олдин огоҳлантириш;
Истеъмолчига электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўғрисида маълумот бериш;
жорий этиладиган чеклашлар ҳақида, чеклашнинг ҳажми ва вақтини кўрсатган ҳолда, ўз вақтида хабар қилиш;
Истеъмолчининг электр энергияси тўлиқ етказиб берилмаганлиги ёки электр таъминотида бошқа қоида бузилишлар тўғрисидаги аризаларини, истеъмолчидан ариза олинган кундан бошлаб 10 кундан кечикмай кўриб чиқиш, ушбу қоида бузилишларини бартараф этиш ва Истеъмолчига Қоидаларга мувофиқ батафсил жавоб юбориш;
Истеъмолчининг ҳисобга олиш приборини ўз вақтида қиёсловдан ўтказишни ташкил этиш;
Истеъмолчининг сарфлаган электр энергияси учун қарзи вужудга келганда қарзни беш кун муддатда тўлаш зарурлиги тўғрисида ёзма хабардор қилиш (ЭҲНАТга уланган истеъмолчилар бундан мустасно);
Истеъмолчининг электр тармоқлари ва қурилмаларини ўз ҳудудий электр тармоқларига улаш юзасидан техник шартлар бериш;
Истеъмолчига етказиб берилган электр энергиясини белгиланган тартибда ҳисобга олиб бориш;
Истеъмолчига ўрнатилган электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш приборини алмаштириш, ўрнатиш ва хизмат кўрсатишни таъминлаш, шунингдек уларни пломбалаш;
телефон рақамлари ўзгарганда, бу ҳақида Истеъмолчиларга хабар бериш.
Таъминотчи корхона қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Таъминотчининг шартномада белгиланганидан бошқа мажбуриятлари
V. Электр энергиясини чеклаш ёки узиб қўйиш шартлари
5.1. Ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига электр тармоғи хўжалиги объектларидаги аварияларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ёки одамлар хавфсизлигини таъминлаш ишлари билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш зарур бўлганда, истеъмолчи билан келишмасдан ва уни огоҳлантирмасдан, бироқ уни дарҳол хабардор қилган ҳолда электр энергиясини узатишни узиб қўйиш ёки чеклашга рухсат этилади.
5.2. Электр энергияси истеъмолини чеклаш, шунингдек, истеъмолчилар юкламалари жадвалларини тартибга солиш чора-тадбирлари, чеклашлар жадвалига мувофиқ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан тасдиқланган тартибда амалга оширилади.
Қувват ва электр энергияси истеъмоли бўйича чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари билан келишилади, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан тасдиқланади ва ягона электр энергетика тизимида электр қуввати ва энергия танқислиги пайдо бўлганда жорий этилади. Истеъмолчилар билан электр энергияси қуввати ва истеъмол қилиш бўйича чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари алоҳида тузилмайди.
5.3. Қоидаларда назарда тутилмаган сабабларга кўра Истеъмолчини электр энергиясидан ўчирганлик, шунингдек чеклашлар жадвалини “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан тасдиқланмаган ҳолда амалга киритилган тақдирда ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига нисбатан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иқтисодий чоралар қўлланилади.
VI. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
6.1. Ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларини бажармаган ёки тегишли даражада бажармаган Таъминотчи корхона бунинг оқибатида етказилган зарарни, Истеъмолчи эса ҳақиқий зарарни қоплашга мажбур.
6.2. Электр энергиясининг сифат кўрсаткичи: частотаси 50 Гц, номинал кучланиши 220 В (380 В, 6 кВ, 10 кВ), номинал кучланишнинг рухсат этилган ўзгариши ±10 фоизни ташкил этади (ГОСТ 32144-2013 ва ГОСТ 13109-97). Электр энергиясини сифат кўрсаткичлари бузилганда (рухсат этилган кучланишнинг ўзгариш фоизидан камайиб ва кўтарилиб кетган тақдирда) уни аниқлаш Таъминотчи корхона ва Истеъмочи, “Ўзэнергоинспекция”, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ёки маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари, аккредитациядан ўтган стандарт органи билан биргаликда махсус аккредитациядан ўтказилган электр энергиясини ўлчов ускуналари орқали ўлчов ишлари олиб бориш натижасида аниқланади ва белгиланган тартибда далолатнома тузилади, далолатномага Истеъмолчининг бузилган электр қурилмалари рўйхати қайд этилади, имзоланади ҳамда томонларга бир нусхадан берилади. Ушбу ўлчов даври 3 кун давомида амалга оширилади. Бунда барча ҳаражатлар айбдор томон маблағлари ҳисобидан суд тартибда қопланади.
6.3. Томонлар уларнинг хоҳиш ва ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган табиий офатлар ёки ижтимоий-иқтисодий вазиятлар сабабли ушбу шароитларда қайтариб бўлмайдиган ва олдиндан билиб бўлмайдиган фавқулодда ҳолатларни ўз ичига олган енгиб бўлмас куч (форс-мажор) оқибатида ўз зиммасига олинган мажбуриятларни бажара олмаса, томонлардан ҳеч бири ўз мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажармагани учун жавоб бермайди.
6.4. Ушбу Шартномани бажариш жараёнида юзага келаётган барча келишмовчилик ва низолар музокара ўтказиш орқали ҳал қилинади. Келишмовчиликларнинг музокара ўтказиш орқали ҳал қилиниши иложи бўлмаганда қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ низоларни ҳал этиш учун судга ёки бўйсуниши бўйича юқори ташкилотга, мансабдор шахсга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
VII. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ТАЛАБЛАР
7.1. Шартноманинг ҳар бир томони ўзига нисбатан қўлланиладиган барча, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги Коррупцияга қарши тегишли шартлар ва талабларни тушуниши ҳақида бир-бирини ишонтиради ва уларга амал қилишини кафолатлайди.
7.2. Истеъмолчи ушбу шартнома амалда бўлган бутун давр мобайнида у (шунингдек унинг мансабдор шахслари, директори, ходимлари, агентлари ва бошқа вакиллари) Таъминотчи корхонанинг манфаатларида унинг агенти ёки вакили сифатида ҳаракат қилиб, Таъминотчи корхонанинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилик ва норматив ҳужжатларининг Коррупцияга қарши тегишли шартлари ва талабларига қатъий риоя этиш мажбуриятини олади.
VIII. ЯКУНЛОВЧИ ШАРТЛАР
8.1.Мазкур шартномани томонлар имзолаган кундан бошлаб Шартноманинг амал қилиш муддати гача бўлган муддатга тузилди.
Шартноманинг амал қилиш муддати тугаганда, томонлардан бири уни узайтириш ёки бекор қилиш бўйича ариза бермаган бўлса, шартнома кейинги ҳар бир йилга узайтирилган ҳисобланади. Ариза ушбу Шартноманинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин тақдим этилиши лозим.
8.2. Шартнома 11 бетдан иборат бўлиб, ҳар икки томон учун тенг юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилган.
8.3. Истеъмолчи билан бошқа истеъмолчилар (ижарачилар) ўртасида, тадбиркорлик субъектлари ўртасида турли хил низо (келишмовчилик) юзага келган ҳолатларда, фақатгина суднинг қонуний кучга кирган тегишли қарорларига ҳамда қонунчилик талабларига асосан Таъминотчи корхона Истеъмолчининг электр тармоғидан ажратиш ёки тармоққа қайта улашни амалга оширади.
8.4. Ушбу шартнома талабларида назарда тутилган ва тутилмаган ҳолатлар бўйича низолар келиб чиққан тақдирда амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ кўриб чиқилади (тартибга солинади).
Истеъмолчига огоҳлантириш !
Умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр энергиясини ҳисобга олиш приборларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101-моддаси ҳамда Жиноят кодексининг 1852-моддаларига асосан жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.
Ҳисобга олиш приборлари ҳақида маълумот
Истеъмолчининг электр қурилмалари Электр қурилмаси уланган транформатор жойлашган кўча кўчадаги Трансформатор рақами-сон трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВ Электр қурилмаси уланган фидер рақами фидернинг Электр қурилмаси уланган фидер таянчининг сони-сон таянчига уланган. Ҳисобга олиш приборининг тури ва рақами Ҳисобга олиш приборининг тури ва рақами,Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги пломбасининг рақами: Техник жиҳатдан тартибга солувчининг қўйган пломбаси рақами,Ҳисобга олиш прибори клеммник қопқоғидаги Таъминотчи корхона пломбасининг рақами: Ҳисобга олиш прибори клеммник қопқоғидаги Таъминотчи корхона пломбасининг рақами,Шартнома тузиш пайтидаги ҳисобга олиш приборининг кўрсаткичи Шартнома тузиш пайтидаги ҳисобга олиш приборининг кўрсаткичи,Охирги қиёслаш санаси Охирги қиёслаш санаси,навбатдаги қиёслаш санаси Навбатдаги қиёслаш санаси,Уланган қувват Уланган қувват кВ кВт.
Таъминотчи: |
Истеъмолчи: |
Манзил: Таъминотчининг номи, почта ва манзили |
Манзил: Истеъмолчининг яшаш манзили |
Ҳ/Р: Таъминотчининг ҳисоб рақами |
Истеъмолчининг туғилган санаси йилда туғилган |
СТИР: Таъминотчининг СТИР рақами |
Паспорт серия: Истеъмолчининг паспорт серияси ва рақами |
ИФУТ: Таъминотчининг ИФУТ рақами |
Истеъмолчига паспорт берган ИИБ номи томонидан |
Банк коди (ФПМ) Таъминотчининг банк коди рақами |
Истеъмолчига паспорт берилган сана йилда берилган |
Телефон: Таъминотчининг алоқа рақамлари Диспетчер: Таъминотчининг диспетчер алоқа рақами Электрон манзил: Таъминотчининг электрон манзили |
Телефон: Истеъмолчининг алоқа рақамлари Кадастр рақами: Истеъмолчининг кадастр рақами Маҳалла номи: Истеъмолчининг маҳалласи номи |
Таъминотчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си Имзо:______ М.Ў: |
Истеъмолчининг Ф.И.О.си Имзо:______ М.Ў: |
Таъминотчи корхона вакили Истеъмолчи:
____________________________________ ____________________________________
____________________________________ ____________________________________
Маиший истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси орқали истеъмолчи нергияни фақат маиший эҳтиёжлар учун сотиб олади.
Ушбу Шартнома шартлари турар жойдан бир вақтнинг ўзида унда истиқомат қилган ҳолда товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган оилавий корхоналарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Маиший истеъмолчи – электр энергиясидан маиший эҳтиёжлар учун фойдаланувчи аҳоли (уй эгалиги/квартиралар хоналари ва ҳудудини ёритиш, электр-маиший ва бошқа приборлардан фойдаланиш, овқат тайёрлаш, иситиш ва иссиқ сув таъминоти).