|
Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилган фуқаролик суди номи судига
|
|
Даъвогар: Даъвогарнинг яшаш манзилида яшовчи |
|
Даъвогарнинг Ф.И.О.сидан Телефон: Даъвогарнинг телефон рақами E-mail: Даъвогарнинг E-mail манзили
|
|
Жавобгар: Жавобгарнинг яшаш манзилида яшовчи |
|
Жавобгарнинг Ф.И.О.си Телефон: Жавобгарнинг телефон рақами E-mail: Жавобгарнинг E-mail манзили
Даъво мазмуни: Менинг таъминотим учун фарзандим Жавобгарнинг Ф.И.О.сидан алимент тўловлари ундириш тўғриси
|
ДАЪВО АРИЗА
Ота-онани таъминлаш учун алимент ундириш тўғрисида
Мен ва турмуш ўртоғим Даъвогарнинг турмуш ўртоғининг Ф.И.Ш.и Даъвогар ва унинг турмуш ўртоғи турмуш қурган сана куни турмуш қурганмиз. Биргаликдаги турмушимиздан Даъвогар ва турмуш ўртоғининг фарзандлари сони нафар фарзандимиз бор. Биз фарзандларимизни моддий томондан тўлиқ таъминлаб, вояга етказганмиз. Фарзандларимиз меҳнатга лаёқатли бўлиб, меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келишади.
Ҳозирги кунда мен ва турмуш ўртоғим Даъвогарнинг турмуш ўртоғининг Ф.И.Ш.и меҳнатга лаёқатсизмиз. Шу сабабли моддий таъминотига мухтожмиз.
Фарзандимиз Жавобгарнинг Ф.И.О.сидан ихтиёрий равишда бизни моддий жиҳатдан таъминлашини сўраган бўлсакда, бизни моддий жиҳатдан таъминламасдан, ўзининг фарзандлик бурчини бажармасдан келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддасига кўра, вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 109-моддасида вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ўз ота-онасига таъминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шартлиги белгиланган.
Шунингдек, мазкур кодекснинг 110-моддасига кўра, вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар ўз ота-онасига ихтиёрий равишда моддий ёрдам беришдан бўйин товласалар, таъминот миқдори болаларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олган ҳолда суднинг ҳал қилув қарорига асосан белгиланади.
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалардан алимент ундириш низоси узил-кесил ҳал бўлгунига қадар судъя шу низо бўйича вақтинча тўлаб турилиши лозим бўлган суммани кўрсатиб, ажрим чиқариши мумкин.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 109, 110-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189 ва 191-моддаларига асосан
СЎРАЙМАН:
1. Фарзандимиз Жавобгарнинг Ф.И.О.сидан мен ва турмуш ўртоғимнинг таъминоти учун қонунчиликда белгилданган миқдорда алимент ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишингизни;
2. Алимент ундириш низоси узил-кесил ҳал бўлгунига қадар жавобгардан бизнинг таъминотимиз учун вақтинча тўлаб турилиши лозим бўлган сумма тўғрисида ажрим чиқаришингизни.
3. Мазкур иш кўриладиган вақт ва жой ҳақида менинг яшаш манзилимга хабар беришингизни.
Илова: Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати
Даъвогар Даъвогарнинг Ф.И.О.си
Даъво ариза берилган сана
Вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар ўз ота-онасига ихтиёрий равишда моддий ёрдам беришдан бўйин товласалар, таъминот миқдори болаларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олган ҳолда суднинг ҳал қилув қарорига асосан белгиланади.
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалардан алимент ундириш низоси узил-кесил ҳал бўлгунга қадар судья шу низо бўйича вақтинча тўлаб турилиши лозим бўлган суммани кўрсатиб, ажрим чиқариши мумкин.
Мазкур даъво аризасининг мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, даъво аризасини мустақил тўлдирган ҳолда бепул юклаб олишингиз мумкин.