Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Психиатрик экспертиза тайинлаш тўғрисида илтимоснома

Ҳужжат тавсифи
Илтимоснома реквизитлари
Илтимоснома берувчи
Илтимоснома мазмуни
  • Изоҳ: Илтимосномага иш ҳолатига оид, илтимосномани асословчи барча ҳужжатлар, илтимоснома нусхаси тарафларга юборилганлигини, тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар илова қилиниши лозим

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлар бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номи судига

 

 

Илтимоснома берувчи шахснинг яшаш манзилида яшовчи

 

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Осидан

 

 

ИЛТИМОСНОМА

Руҳий ҳолат юзасидан (психиатрик) экспертиза тайинлаш тўғрисида

 

Фуқаролик ишлар бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номи суди томонидан даъвогар Иш бўйича даъвогарнинг Ф.И.О.сининг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.О.сини муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилаётган фуқаролик иши кўриб чиқилмоқда.

Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.О.си муқаддам бир неча марта руҳий касалхоналарда даволаниб чиққан ва “Д” категорияси ҳисобида ва назоратида туради.

Иш кўриб чиқилиши давомида Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.О.сининг руҳий ҳолати ва муомала лаёқати юзасидан экспертиза тайинлаш зарурати келиб чиққан деб ҳисоблайман.

Баён этилганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 40, 95, 219, 314, 315 моддаларига асосан.

 

СЎРАЙМАН:

 

Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.О.си нинг руҳий ҳолати юзасидан суд (психиатрик) экспертизаси тайинлашни.

 

 

Илова: Илтимосномага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати

 

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Оси

 

Илтимоснома берилган сана

 

Психиатрик экспертиза тайинлаш тўғрисида илтимоснома

Иш муҳокамаси чоғида келиб чиққан, фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларни талаб қиладиган масалаларни тушунтириш учун суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига ёки ўз ташаббусига кўра экспертиза тайинлаши мумкин. Экспертиза судда ўтказилади ёки текширишнинг хусусияти тақозо этса ёхуд текшириладиган буюмни судга келтиришнинг имкони бўлмаса ёки келтириш қийин бўлса, суддан ташқарида амалга оширилади. Экспертлар тайинланаётганда суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрини инобатга олади.

Мазкур илтимоснома мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, келишувни мустақил тўлдирган ҳолда бепул юклаб олишингиз мумкин.