|
|
Фуқаролик ишлари бўйича Ариза берилган фуқаролик суди номи судига |
|
|
Даъвогар: Даъвогарнинг манзилида яшовчи |
|
|
Даъвогар шахснинг Ф.И.О.си Телефон: Даъвогар тарафнинг телефон рақами Электрон почта манзили: Даъвогар тарафнинг электрон манзили |
|
|
Жавобгар: Жавобгарнинг яшаш манзилида яшовчи |
|
|
Жавобгарнинг Ф.И.О.си Телефон: Жавобгарнинг телефон рақами Электрон почта манзили: Жавобгарнинг электрон манзили Даъво мазмуни: Жавобгарнинг Ф.И.О.сини муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисида |
АРИЗА
(Муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисида)
Мен юқоридаги манзилда оила аъзоларим билан яшаб келаман. Шу манзилда Муомалага лаёқатсиз деб топилиши сўралаётган шахс туғилган сана да туғилган ногирон Муомалага лаёқатсиз деб топилиши сўралаётган шахснинг даъвогар билан қариндошлик алоқаси Жавобгарнинг Ф.И.О.си яшайди. Унга Муомалага лаёқатсиз деб топиш сўралаётган шахснинг касаллик ташхиси ташхиси қўйилган. Унга кўрсатилган барча тиббий муолажалар самарасини кўрсатмаяпти. Унинг касаллиги зўрайиб, атрофдагиларга хафв солмоқда, ўз харакатларини умуман англай олмаяпти.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 30-моддасида руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган фуқарони суд қонунчиликда белгилаб қўйилган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топиши мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 310- моддасига кўра, фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги иш унинг оила аъзолари, васийлик ва ҳомийлик органлари, прокурор, даволаш муассасалари ва бошқа давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат бирлашмалари берган аризалар бўйича қўзғатилиши мумкин.
Юқоридаги қоидаларга мувофиқ, Жавобгарнинг Ф.И.О.сини муомалага лаёқатсиз деб топиш билан ундаги мажбуриятларни тайинланган васийга ёки ҳомийга ўтказишга сабаб бўлади.
Қайд қилинган ҳолатлар ва қонун талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189-191-моддалари ҳамда 310-моддаси,Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 30-моддаcига асосан,
СЎРАЙМАН:
Муомалага лаёқатсиз деб топилиши сўралаётган шахс туғилган сана йилда туғилган Муомалага лаёқатсиз деб топилиши сўралаётган шахснинг даъвогар билан қариндошлик алоқаси Жавобгарнинг Ф.И.О.сини муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисида қарор қабул қилишингизни.
Илова қилинган ҳужжатлар:
Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати
Даъвогар Даъвогар шахснинг Ф.И.О.си |
_____________ |
|
(имзо) |
||
Ариза берилган сана |
Фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги иш унинг оила аъзолари, васийлик ва ҳомийлик органлари, прокурор, даволаш муассасалари ва бошқа давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат бирлашмалари берган аризалар бўйича қўзғатилиши мумкин.
Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ариза мазкур фуқаро яшаб турган жойдаги, агар бу шахс даволаш муассасасига жойлаштирилган бўлса, мазкур муассаса жойлашган ҳудуддаги судга берилади.
Мазкур аризанинг мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, аризани мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.