Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Уй жойнинг умумий фойдаланиладиган жойларига техник хизмат кўрсатиш

Ҳужжат тавсифи
I. Шартнома реквизитлари
II. Буюртмачи
  • Масалан: Устав, Низом ёки ишончнома
III. Бажарувчи
  • Масалан: Устав, Низом ёки ишончнома
IV. Шартнома шартлари

Юклаб олинг

Турар жойнинг умумий фойдаланиладиган жойларига техник хизмат кўрсатиш ва коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА (КОНТРАКТ)

 

Шартнома тузилган вақт

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган жой

 

Кейинги ўринларда “Буюртмачи” деб аталадиган Буюртмачи ташкилотнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Буюртмачига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият кўрсатувчи Буюртмачи ташкилот раҳбари лавозими Буюртмачи ташкилотнинг раҳбари Ф.И.О.си бир томондан, Бажарувчининг тўлиқ номи, ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Бажарувчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш кўрувчи, (кейинги ўринларда «Бажарувчи» деб аталувчи) Буюртмачи ташкилот раҳбарининг лавозими Буюртмачи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си иккинчи томондан, мазкур шартнома (контракт)ни қуйидагилар тўғрисида туздилар.

 

I. Шартнома мавзуси

 

1. Техник хизмат кўрсатилиши лозим бўлган уй-жойнинг манзили (вилоят, туман, кўча номи, уй рақами кўрсатилади) уйдаги манзилда жойлашган умумий майдони Техник хизмат кўрсатилиши лозим бўлган уй-жойнинг ўлчами кв.м. бўлган уй-жойнинг умумий фойдаланиладиган объектларини техник хизмат кўрсатиш учун далолатнома бўйича “Буюртмачи” топширади, “Бажарувчи” эса қабул қилиб олади.

Мазкур шартнома шакли ва мазмуни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

2. Техник хизмат кўрсатиладиган умумий фойдаланиладиган объектлар:

том;

йўлаклар;

лифт хўжалиги;

техник ертўлалар;

биттадан ортиқ квартирага хизмат кўрсатувчи муҳандислик-техник асбоб-ускуналар ва тармоқлар;

шахталар — (лифт, ахлат ўтиш, газ ўтиш шахталари).

3. Квартиралар ичидан ўтувчи муҳандислик-техник асбоб-ускуналар ва тармоқларнинг хизмат кўрсатиш чегаралари:

жўмраккача сув қувурлари шаҳобчалари;

радиаторгача иситиш тизими;

газ тармоқлари, шу жумладан газ плитаси;

жўмраккача иссиқ сув таъминоти тармоғи.

 

II. Томонларнинг мажбуриятлари

 

4. “Бажарувчи” қуйидагиларни ўз зиммасига олади:

турар жойдан техник фойдаланишнинг ягона қоидалари ва нормаларига риоя қилган ҳолда умумий фойдаланиладиган объектларга техник хизмат кўрсатилишини таъминлаш;

умумий фойдаланиладиган жойларни, уй ички ва квартира ички муҳандислик тармоқларини (совуқ сув таъминоти, иссиқ сув таъминоти, канализация, иссиқлик тиргаклари ва тармоқлари, том ва зинапоя катаклари) зарур ҳолатда сақлашни таъминловчи мукаммал ва жорий тузатиш ишларини бажариш;

“Буюртмачи”дан асбоб-ускуналар носозлиги тўғрисида ёзма буюртма тушганда:

а) совуқ ва иссиқ сув таъминоти ва иситиш асбоб-ускуналарини 4 соатдан кечикмай тузатиш;

б) томдан чакка ўтишини бир кеча-кундузда тузатиш;

в) умумий фойдаланиладиган жойлардаги электр ускуналари носозлигини 1 кеча-кундузда тузатиш;

г) авария тусидаги носозликни дарҳол тузатиш;

коммунал хизматлар (иссиқ ва совуқ сув бериш, канализация, иситиш, газ, ахлатни чиқариш) ўз вақтида кўрсатилишини таъминлаш;

турар жойнинг ертўласига ва томига бегона шахсларнинг киришини тўсиш;

иш сифатининг кафолатланган даражаси ва миқдори бузилиши муносабати билан «Бажарувчи»нинг айби билан келиб чиққан зарарларни «Буюртмачи»га қоплаш.

Бажарувчининг бошқа мажбуриятлари

5. “Буюртмачи” қуйидагиларни ўз зиммасига олади:

мазкур шартнома бўйича умумий фойдаланиладиган жойларга техник хизмат кўрсатиш ишлари бажарилганлиги, коммунал хизматлар кўрсатилганлиги учун ўз вақтида, бироқ ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай ҳақ тўлаш;

турар жойлардан техник фойдаланишнинг ягона қоидалари ва нормаларига ҳамда турар жойлардан ва уй атрофидаги ҳудуддан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ умумий фойдаланиладиган жойлардан фойдаланиш;

квартирада ёки турар жойга кириш жойларида ўрнатилган барча ўлчов приборларининг сақланиши ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, улар ишдан чиққан тақдирда бир кеча-кундуздан кечикмай «Бажаруви»га ёзма равишда хабар бериш;

муҳандислик коммуникацияларини ивирситмаслик ва уларнинг олдини тўсиб қўймаслик ҳамда санитария ва ёнғинга қарши талабларга риоя қилишини таъминлаш;

авария вазиятида исталган вақтда «Бажарувчи»га турар жойга кириш имкониятини бериш.

Буюртмачининг бошқа мажбуриятлари

 

III. Томонларнинг ҳуқуқлари

 

6. “Буюртмачи” қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

мазкур шартномага мувофиқ ишлар нотўлиқ ва сифатсиз бажарилган тақдирда умумий фойдаланиладиган жойларга техник хизмат кўрсатиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш суммаси қайта ҳисоблаб чиқилишини «Бажарувчи»дан талаб қилиш;

ишлар “Бажарувчи” томонидан ўз вақтида бажарилмаган тақдирда ушбу ишларни ўз кучлари билан бажариш, харажатларни эса “Бажарувчи”нинг ҳисобига ўтказиш;

умумий фойдаланиладиган жойларга техник хизмат кўрсатишга ва кўрсатилган коммунал хизматларга йўналтирилган пул маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни талаб қилиш;

“Бажарувчи” билан келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда судга мурожаат қилиш.

Ўз мажбуриятлари муддатида бажарилмаганда ёки зарур даражада бажарилмаганда «Бажарувчи» «Буюртмачи»га муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун хизмат кўрсатиш ёки хизматлар қийматининг 1 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Ундирилган пеня миқдори ишлар (хизматлар)нинг умумий қийматидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Буюртмачининг бошқа ҳуқуқлари

7. “Бажарувчи” қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

материаллар, энергия манбалари, ёқилғи ва ҳоказолар нархлари ошган тақдирда умумий фойдаланиладиган жойларга техник хизмат кўрсатиш учун ҳақ тўлаш тарифини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги таклиф билан, бироқ бир йилда бир мартадан кўп эмас, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига мурожаат қилиш;

муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўловлар суммасининг 0,5 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаш;

икки ой ва ундан кўп вақт давомида коммунал хизматлар учун ҳақ тўланмаган тақдирда (узишдан 3 кун олдин истеъмолчини сув ва газ таъминоти манбаларидан узиб қўйиш, “Буюртмачи” ҳисобидан ҳақ тўлангандан кейин улаш;

“Буюртмачи” билан келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш.

Бажарувчининг бошқа ҳуқуқлари

 

IV. Шартнома муддати

 

8. Мазкур Шартнома тарафлар имзолагандан кундан бошлаб кучга киради ва Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган санагача муддатга амал қилади.

9. Мазкур Шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради.

10. Мазкур шартнома юзасидан низо келиб чиққан ҳолларда тарафларнинг келишуви асосида ҳал қилинади. Агар томонлар келишувга эришмаса Ўзбекистон Республикасининг Низо келиб чиқадиган ҳолларда мурожаат қилинадиган суд номи судига мурожаат қилинади.

10. Мазкур Шартнома шартлари, агар ушбу ўзгаришлар учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказмаса, томонларнинг келишувига биноан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин.

11. Шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилди.

Бир нусха “Буюртмачи”да иккинчи нусхаси “Бажарувчи”да қолади.

 

VI. Томонларнинг реквизитлари

 

Буюртмачи:

 

Бажарувчи:

Манзил: Буюртмачининг юридик манзили

 

Манзил: Бажарувчининг юридик манзили

Ҳ/Р: Буюртмачининг ҳисоб рақами

 

Ҳ/Р: Бажарувчининг ҳисоб рақами

ФО:Буюртмачининг ФО рақами

 

ФО: Бажарувчининг ФО рақами

СТИР: Буюртмачининг СТИР рақами

 

СТИР: Бажарувчининг СТИР рақами

Телефон: Ташкилотнинг телефон рақами

 

Телефон: Ташкилотнинг телефон рақами

Буюртмачи ташкилот раҳбари лавозими

 

____________

 

Буюртмачи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си

 

 

_____________

 

(муҳр)

 

 

(муҳр)

 

Уй жойнинг умумий фойдаланиладиган жойларига техник хизмат кўрсатиш

Уй жойнинг умумий фойдаланиладиган жойларига техник хизмат кўрсатиш шартномасига кўра, том;

йўлаклар;

лифт хўжалиги;

техник ертўлалар;

биттадан ортиқ квартирага хизмат кўрсатувчи муҳандислик-техник асбоб-ускуналар ва тармоқлар;

шахталарга (лифт, ахлат ўтиш, газ ўтиш шахталари) техник хизмат кўрсатилиши мумкин.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ушбу шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишини олдини олади.