Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Хусусий мактаб ва ота-оналар ўртасида тузиладиган шартнома

Ҳужжат тавсифи
I. Шартнома реквизитлари
II. Хусусий мактаб (мактаб)
  • Масалан: Устав, Низом ёки ишончнома
III. Ота-она
IV. Шартнома шартлари

Юклаб олинг

ХУСУСИЙ МАКТАБ ВА ОТА-ОНАЛАР ЎРТАСИДАГИ

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

 

Шартнома тузилган вақт

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган жой

 

Мактабнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли хусусий мактаби (бундан кейин матнда “Мактаб” деб юритилади), номидан Мактабга шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият юритувчи Мактаб номидан шартнома тузиш ваколати берилган шахснинг Ф.И.О.си бир тарафдан, Ота-онанинг яшаш манзили манзилида яшовчи Боланинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг Ф.И.О.си (кейинги ўринда “Ота-она” деб юритилади) иккинчи томондан Боланинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг Ф.И.О.сининг фарзанди Ота-онанинг фарзанди Ф.И.О.сини (кейинги ўринларда ўқувчи деб юритилади) мактабга қабул қилиш юзасидан қуйидагилар бўйича шартнома тузилди:

 

1. Шартнома предмети

 

1.1. Мазкур шартномага мувофиқ, мактаб ўқувчига Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисидаги қонун”ига ҳамда халқаро стандартларга асосланган инновацион усуллардан фойдаланган ҳолда сифатли таълим бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

1.2. Ота-она эса мазкур шартномада белгиланган нархдаги ва тартибдаги тўловларни амалга ошириб боради.

 

2. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

2.1. Мактаб қуйидаги ҳуқуқларга эга:

2.1.1. Агар ўқувчи узрли сабабсиз дарс ва машғулотларни ўтказиб юборса тўланган тўловларни қайтармаслик;

2.1.2. Ота-онанинг молиявий тўлов имконияти ўзгарган тақдирда, ота-онага қулай тўлов шаклларини ташкиллаштириш;

2.1.3. Ота-оналарнинг молиявий ночорлиги тасдиқланмаган ҳолларда ёки бошқа ҳолларда тўлов имтиёзларини беришни рад этиш;

2.1.4. Интеллектуал салоҳияти юқори ўқувчиларни бепул таълим тизимига ўтказиш;

2.1.5. Оралиқ назорат ёки бошқа тест назоратидан ўта олмаган ўқувчининг ота-онаси билан шартномани бекор қилиш;

2.1.6.Тўловларни узрли сабабларсиз кетма-кет икки ой ота-она тўламаган ҳолларда шартномани бекор қилиш.

Мактабнинг бошқа ҳуқуқлари

2.2. Мактаб қуйидаги мажбуриятларга эга:

2.2.1.Ўқувчининг таълим олиш тизимини давлат таълим стандартидан паст бўлмаган даражада таъминлаш. Халқ таълими вазирлиги стандартларига риоя қилган ҳолда йиллик ўқув йили учун иш режасини тасдиқлаш;

2.2.2 Ота-оналарнинг талаб даражасидаги таълимнинг юқори сифатини таъминлаш;

2.2.3. Ўқувчи мактабни битираётган вақтда белгиланган миллий стандарт бўйича мактабни тугатганлиги тўғрисида ҳужжат бериш;

2.2.4 Ўқувчининг таълим ва тарбияси учун хавфсиз ва санитария-гигиена шароитларини таъминлаш;

2.2.5 Ўқувчи мактаб ҳудудида бўлганида, унинг ҳаёти ва соғлиғи учун жавобгар бўлиш;

2.2.6 Ўқувчини тиббий кўрикдан мунтазам ўтказиб туриш (эмлашлар фақат ота-оналарнинг розилиги билан);

2.2.7 Ўқувчини ота-онасининг ҳохишига биноан ўқув дастурига киритилмаган (қўшимча ҳақ эвазига) қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш;

2.2.8 Ўқувчи дарсларни фақат узрли сабабларга кўра дарсни ўтказиб юборса, Ўқувчига қўшимча дарс сифатида ўтиладиган фанларнинг номи каби ўқув фанлари бўйича ҳафтасига 1 (битта) марта қўшимча дарс ўтказиш;

2.2.9 Ёзги дам олиш чоғида дарс ўтиладиган фанлар каби фанлардан қарзлари мавжуд бўлган талабалар билан ёзги мактаб ўқув дарсларини ўтказиш;

2.2.10 Мактабда ишлайдиган мутахассисларнинг юқори малакасини сақлаш ва назорат қилиш;

2.2.11 Мактабда таълим ва тарбия жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ мунозарали, интизомий ёки бошқа масалаларни ижобий ҳал қилиш;

2.2.12 Ўқувчилар учун ҳақ эвазига иссиқ овқатларни ташкил қилиш.

Мактабнинг бошқа мажбуриятлари

 

2.3. Ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) қуйидаги ҳуқуқларга эга:

2.3.1. Мактабнинг ҳисоб рақамига хайрия (ҳомийлик) пулларини қўшиш.

2.3.2. Таълим жараёни, таълим сифати, шунингдек ахлоқий масалалар юзасидан таклифларни мактаб маъмуриятига муҳокама қилиш учун юбориш.

2.3.3. Мактаб маъмуриятининг педагогик кенгашларида иштирок этиш, зарур ҳолларда таълим масалалари бўйича ўз таклифларини макатаб маъмурияти амалга оширишни талаб қилиш

2.3.4. Мактаб Низомида назарда тутилган ҳолларда имтиёзли ўқув тўловларидан фойдаланиш.

2.3.5. Ёз ойлари учун ўқув йили давомида босқичма-босқич тўлаш (қўшимча равишда ойига 5 мактаб кунини тўлаш).

2.3.6. Ота-она йиллик ўқув йили учун олдиндан тўловларни амалга оширса, кейинчалик тўлов нархлари оширилган тақдирда ҳам тўланган давр учун қайта ҳисоб амалга оширилмайди.

2.3.7. Ёзма ариза билан, мактаб маъмурияти билан келишилган ҳолда, ўқувчини оилавий сабабларга кўра дарслардан озод қилиш.

Ота-онанинг бошқа ҳуқуқлари

2.4. Ота-оналар (ёки уларни ўрнини босувчи шахслар) қуйидаги мажбуриятларга эга:

2.4.1. Ўқувчининг таълими учун тўловларни тўлаш. Тўловларни ҳар ойнинг 15-санасидан кечиктирмаган ҳолда нақд пул ёки банк ўтказмаси орқали пул ўтказиш;

2.4.2. Мактабда ўқувчининг хатти-ҳаракати учун мактаб қоидаларида белгиланган қоидалар доирасида жавобгар бўлади;

2.4.3. Ўқувчининг мактабдан ташқаридаги ҳаракатини ота-онанинг ўзи назорат қилиш;

2.4.4. Фарзандининг ҳаракати билан мактаб мулкига зарар етса, моддий ёки номоддий зарар етказган ҳолатлар учун ота-она жавобгарликни ўз зиммасига олиши;

2.4.5. Мактаб томонидан чиқарилган дарсликларнинг яроқлигини таъминлаш, дарсликлар яроқсиз ҳолга келган тақдирда уларнинг тўлиқ нархини қоплаш;

2.4.6. Фарзандининг уй вазифаларини доимий равишда кузатиб бориш, шунингдек ўқитувчиларнинг талаблари ва тавсияларига риоя қилиш;

2.4.7. Фарзандининг шубҳали хатти-ҳаракатлари ҳақида мактаб маъмуриятига ўз вақтида хабар бериш.

Ота-онанинг бошқа мажбуриятлари

3. Тўлов шартлари

 

3.1 Мактаб ёш гуруҳлари учун белгиланган тўлов ставкаси ва имтиёз тизимидан келиб чиқиб ота-она Тўлов тўланадиган ўқув йили санаси йил ўқув йили (сентябрдан июнь ойигача) учун Ўқув йили учун ота-она томонидан тўланадиган тўлов миқдори сўм миқдоридаги тўловларни амалга оширади.

3.2 Ўқув йили учун тўлов Ўқув йили учун тўланадиган тўлов тури (нақд пул ёки пул кўчириш)да амалга оширилади.

3.3 Ота-оналар жорий ўқиш ойи учун тўловни ҳар ойнинг 15-кунидан кечиктирмай амалга оширади.

3.4. Шартнома муддатидан олдин бекор қилинган ҳолатларда олдиндан қилинган тўловлар мактабдан қарзи бўлмаган ҳолатларда ота-онага қайтарилади

3.5 Агар ота-она тўловларни ўз вақтида тўлаш имконига эга бўлмаган тақдирда, бу ҳақида мактаб маъмуриятига ёзма равишда хабар беришлари шарт.

3.7 кечиктирилган тўловлар учун ҳар бир кечиктирилган календар куни учун ойлик ота-она тўлови суммасидан 0,5% миқдорида жарима тўланади.

3.8 мактаб ўқув йили давомида тўлов ўзгарган тақдирда бу ҳақида ота-оналарга бир ой олдин хабар бериб, огоҳлантириши лозим.

 

4. Шартномани бекор қилиш шартлари

 

4.1 Мактаб қуйидаги ҳолларда шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга:

4.1.1. Ота-она томонидан ушбу шартнома шартлари ёки мактаб қоидалари тўғри бажарилмаган ҳолларда;

4.1.2. Ўқувчи томонидан хулқ-атвор қоидалари қўпол равишда бузилган ҳолларда;

4.1.3. Гиёҳвандлик, психотроп ва токсик моддалар, спиртли ичимликларни ўқувчи томонидан истеъмол қилинган ҳолати аниқланган тақдирда, ёки уларни тарқатаётган бўлса;

4.1.4. Шунингдек, ўқувчининг соғлигида жиддий муаммолар бўлиб унинг таълим олишига тўсқинлик қилса.

4.1.5. Ота-она қуйидаги ҳолларда шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга:

4.1.6. Фарзандининг олаётган билим, кўникмалари талабга жавоб бермаган ҳолларда;

4.1.7. Мактаб томонидан асоссиз равишда тўловлар оширилиб юборилган ҳолларда.

5. Бошқа шартлар

 

5.1 Шартнома шартлари томонларнинг келишувига кўра ўзгартирилиши, бекор қилиниши ва тўхтатилиши мумкин.

5.2. Бошқа томон шартнома шартларини бузган тақдирда томонлардан бирининг талабига биноан шартнома суд қарорига кўра ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

5.3 Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги, шартноманинг бир томонлама ўзгартирилганлиги ёки бекор қилинганлиги учун томонлар етказилган зарарни, шу жумладан бой берилган фойдани амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қоплайдилар (ушбу шартномада назарда тутилган жарима санкцияларидан ташқари).

5.4 Томонларнинг ушбу шартнома билан тартибга солинмаган ўзаро муносабатлари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

5.5 Ушбу шартномадан келиб чиқадиган низолар юзасидан Низолар юзасидан мурожаат қилинувчи суд номи судига мурожаат қилинади

5.6 Мазкур шартномага томонлар имзо чеккан кундан бошлаб Шартноманинг амал қилиш муддати гача амалда бўлади.

5.7 Ушбу шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада, томонларнинг ҳар бири учун бир нусхадан тузилди.

 

6. Томонларнинг реквизитлари

 

Мактаб:

 

Ота-она:

Мактабнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли

 

Боланинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг Ф.И.О.си

Манзил: Мактаб жойлашган манзил

 

Манзил: Ота-онанинг яшаш манзили

Ҳ/Р: Мактабнинг ҳисоб рақами

 

Паспорт серия: Ота-онанинг паспорт серия рақами (Ота ёки она)

 

СТИР: Мактабнинг СТИР рақами

 

Ота онага паспорт берилган йил йилда Паспорт берилган ҳудуд ИИБ томонидан берилган

Банк: Мактабнинг пул операцияларини амалга оширувчи банк номи

 

Телефон: Мактабнинг алоқа рақами

 

 

Телефон: Ота-она билан боғланиш учун алоқа рақами

 

Мактаб номидан шартнома тузиш ваколати берилган шахснинг Ф.И.О.си

____________

 

Боланинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг Ф.И.О.си

___________

 

Имзо, М.Ў

 

 

Имзо

 

Хусусий мактаб ва ота-оналар ўртасида тузиладиган шартнома

Таълим — таълим олувчиларга чуқур назарий билим, малакалар ва амалий кўникмалар беришга, шунингдек уларнинг умумтаълим ва касбий билим, малака ҳамда кўникмаларини шакллантиришга, қобилиятини ривожлантиришга қаратилган тизимли жараён.

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим умумтаълим ўқув дастурларини, зарур билим, малака ҳамда кўникмаларни ўзлаштиришга қаратилган.

Мамлакатимизда сифатли таълимни хусусий мактаблар ҳам кўрсатмоқда. Хусусий мактабларда фарзандларини ўқитиш учун ота-она мазкур мактаб билан шартнома тузиши лозим бўлади. Ушбу шартномаларда тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлар батафсил кўрсатилиши лозим.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ушбу шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишини олдини олади.