Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Хусусий мактабгача таълим муассасаси ва ота-оналар ўртасидаги шартнома

Ҳужжат тавсифи
I. Шартнома реквизитлари
II. Хусусий мактабгача таълим муассаси (муассаса)
  • Масалан: Устав, Низом ёки ишончнома
III. Ота-она
IV. Шартнома шартлари

Юклаб олинг

ХУСУСИЙ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ВА ОТА-ОНА ЎРТАСИДА ШАРТНОМА

Шартнома тузилган вақт

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган жой

 

Мактабгача таълим муассасаси фаолият юритадиган манзил манзилида фаолият юритувчи Мактабгача таълим муассасаси номи (бундан буён матнда муассаса деб юритилади) номидан Мактабгача таълим муассасасига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият юритувчи раҳбари Мактабгача таълим муассасаси номидан шартномани томонидан имзо чекувчи шахснинг Ф.И.О.си бир тарафдан ва Боланинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг Ф.И.О.сининг (бундан буён матнда ота-она деб юритилади) иккинчи тарафдан биргаликда тарафлар деб юритилади, мазкур шартномани куйидагилар ҳақида туздилар.

 

1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

 

1.1. Муассаса мазкур шартнома шартларига асосан тарбияланувчининг барча ҳуқуқларини таъминлаган ҳолда унга сифатли таълим – тарбия бериш, соғлиқни муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, интеллектуал, аҳлоқий, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт – шароит яратиб бериш, зарурий ҳорижий тилларни ўргатиш мажбуриятини, ота – оналар эса тарбияланувчини муассасага топшириш, тарбияланувчининг тарбияси учун тўловни ўз вақтида амалга ошириш ва муассасанинг ички тартиб - қоидаларига риоя қилиш мажбуриятини олади.

2. ТАЪЛИМ ШАКЛИ

 

2.1. Муассаса таълим беришда қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади: Муассасанинг тарбияланувчига берадиган таълим шакли ( умумий ёки бирор соҳага ихтисослаштирилганлиги, мавжуд спорт тўгараклари ва ўргатадиган хорижий тиллар турлари кўрсатилади)

2.2. Тарбияланувчи муассасада ҳафтасига Ҳафтанинг тарбияланувчи муассасада таълим оладиган кунлари сони кун таълим олади.

2.3. Тарбияланувчи муассасада соат Тарбияланувчининг муассасада ҳозир бўлиш вақтидан Тарбияланувчининг муассадан чиқиб кетиш вақтигача муассасада таълим олади

 

2. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ:

 

Муассаса қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Муассаса таълим фаолиятини мустақил равишда ташкил қилиш;

Муассаса уставида белгиланган тартибда ота – оналарнинг истаклари, тарбияланувчиларнинг ёш ҳусусиятига кўра болани гуруҳига тақсимлаш;

Тарбияланувчининг муассасада бўлишини тасдиқловчи тиббий ҳулоса бўлмаган тақдирда, уни муассасага (вақтинча) қабул қилмаслик;

Тарбияланувчининг муассасада бўлган даври учун тўланадиган бадал тўлови ҳар ойнинг 15-санасидан кейин икки ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, ота-она билан тузилган шартномани муассаса томонидан бир тарафдан бекор қилиш мумкин;

Шартнома бекор қилинган ҳолларда муассаса бола қатновини тиклашни янги қабул қилинган болалар учун белгиланган тартибда амалга ошириш;

Тарбияланувчини оилада тарбиялаш бўйича тавсия бериш;

Тиббиёт ҳамшираси томонидан тарбияланувчиларни эрталабки фильтрациядан ўтказиш жараёнида боланинг касаллиги аниқланган ҳолларда муассасага қабул қилмаслик;

Боланинг мактабгача таълим муассасасига қатнаши вақтинча ёки бутунлай тўхтатилиши тўғрисида ота – онанинг ёзма аризаси бўлмаган ҳолларда, тўловни тўлиқ ой учун ҳисоблаш ва умумий асосларда ундириш;

Боланинг мактабгача таълим муассасаларида тўлов тўланган давридан ортиқ муддатда бўлишига, ушбу ой учун тўловнинг қолган қисми тўлангандан сўнг йўл қўйилади.

Муассасанинг бошқа ҳуқуқлари ( мавжуд бўлса кўрсатилади мавжуд бўлмаган ҳолларда эса мавжуд эмас деб кўрсатилади)

Муассасанинг мажбуриятлари:

Тарбияланувчининг ёши, индивидуал, психологик ва жисмоний ҳуусусиятлари, истеъдоди ҳамда қобилиятини инобатга олган ҳолда таълим – тарбия жараёнини назорат қилиш;

Тарбияланувчининг ҳаётини муҳофаза қилиш, жисмоний ҳамда психологик соғлигини таъминлаш, ривожланишидаги нуқсон (оддий) ва камчиликларни бартараф этиш, ижодий қобилиятлари ҳамда қизиқишларини ривожлантириш, ривожланиш ҳусусиятларини инобатга олган ҳолда, унинг шахсига алоҳида ёндашишни таъминлаш;

Педагог ахлоқ – одобига риоя қилиш, бола ва ота – оналарнинг қадр – қимматини ҳурмат қилиш, болаларни турли тазйиқлардан ҳимоя қилиш, уларни меҳнатга, ота – онага ҳурмат, атроф – муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;

Тарбияланувчининг муассасада бўлиш жараёнида мактабгача таълимга қўйиладиган талабларга риоя қилиш;

Тарбияланувчиларнинг ривожланиши ва мактаб таълимига тайёрлашга оид билим, малака ва кўникмаларга эга бўлишларида ота – оналарга кўмаклашиш;

Тарбияланувчиларга юқори профессионал даражада таълим – тарбия бериш орқали мактабгача таълим сифатини ошириш ва мактаб таълимига сифатли тайёрлаш имкониятини яратиш;

Тарбияланувчини муассасада ходимларнинг қўпол муносабатлари, боланинг руҳиятига салбий таъсир кўсатадиган муаммоларнинг турли кўринишларидан ҳимоя қилишни таъминлаш;

Педагог ва ота-оналарнинг бола манфаати йўлидаги ҳамкорлик усулларини устувор равишда қўллаш;

Тарбияланувчига тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш, даволанувчи – профилактик тадбирлар, режа асосида профилактик эмлаш, соғлиқни сақлаш органлари билан ҳамкорликда тор мутахассислар тарафидан тиббий кўрикларни ўз вақтида ўтказиш;

Ота-оналардан бола эҳтиёжи учун зарур бўлган нарсалар ва бошқа мақсадларда мажбурий тарзда пул йиғмаслик;

Ота-оналар томонидан тарбияланувчи муассасага вақтинча қатнамаган кунлари учун ариза (билдиришнома, тасдиқловчи ҳужжат асли ёки факс, электрон почта орқали юборилганда) тақдим этилган ҳолларда бадал тўловларни ҳисобламаслик;

Белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш;

Тарбияланувчига тегишли бўлган нарса ва буюмларни тўлалигича сақлаш;

Ота-оналар ёки уларнинг қонуний вакилларидан тарбияланувчини қабул қилиб олиш ва уларга топшириш;

Ота-оналарни муассаса устави, кун тартиби, таълим – тарбия дастурлари, муассасанинг манзили ва телефони ҳамда таълимни бошқарув идораси билан таништириш.

Муассасанинг бошқа мажбуриятлари

Ота-она қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Фарзанидининг қонуний ҳуқуқ ва қизиқишларини ҳимоя қилиш;

Муассасанинг устави билан танишиш;

Мавсумий чеклов (карантин) ва хавфсизлик чоралари кучайтирилган вақтлардан ташқари вақтда муассасанинг турли тадбирларида фарзанди билан биргаликда иштирок этиш (байрам эрталиклари, кўриклар, кўнгилочар соатлар, якуний ҳамда очиқ мушғулотлар ва ҳ.к.);

Муассасада болалар билан олиб бориладиган таълим – тарбия ишларини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;

Муассасада болаларга таълим – тарбия шаклларини, мактабгача таълим муассасасида таълим бериш тилини танлаш;

Муассасада болаларга таълим – тарбия бериш учун зарур шарт – шароитлар яратишини ҳамда болаларнинг шахсга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш, шартномада белгиланган шартлар бўйича болага таълим – тарбия берилишини талаб қилиш;

Муассасанинг кун тартиби давомида соат Ота-она фарзандини муассасадан олиб кетиши керак бўлган соатгача бўлган даврда ёки ўзига қулай бўлган вақтда сабаби кўрсатилган ҳолда ёзма билдириш асосида болаларни мактабгача таълим муассасасидан олиб кетиш;

Муассаса раҳбариятини 7 кун олдин хабардор қилган ҳолда шартномани муддатидан аввал бир тарафлама бекор қилиш.

Ота-онанинг бошқа ҳуқуқлари

Ота-онанинг мажбурияти:

Муассаса устави ҳамда мазкур шартнома талабларига қатъий риоя қилиш;

Педагоглар билан келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, тарбияланувчиларни аралаштирмай туриб, зудлик билан муассаса раҳбарияти билан муаммони ҳал қилиш;

Тарбияланувчини муассасага жойлаштирганда, тегишли ҳужжатлар ва ота – оналар ҳақидаги маълумотларни (телефон рақами, яшаш ва иш жойи ҳақида маълумотнома) тақдим этиш;

Тарбияланувчи касалланган тақдирда, зудлик билан муассаса маъмурияти ёки тиббий ходимларига хабар бериш ва тарбияланувчи соғайгандан сўнг, тиббий маълумотномани тақдим этиш;

Тарбияланувчининг муассасадаги таъминоти учун ота-оналар тўловини ўз вақтида тижорат банклари орқали нақд пул ёки нақд пулсиз (банк пластик карточкалари орқали ва пул ўтказиш йўли билан) шаклда тўлаш ҳамда тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини муассасага тақдим этиш;

Ойнинг 15 – санасидан кейин муассасага келган тарбияланувчининг таъминоти учун тўловни у келган кундан бошлаб 3 кун ичида тўлаш;

Тарбияланувчи вақтинча қатнамаган кунлари учун муассаса раҳбариятига ариза (билдиришнома, тасдиқловчи ҳужжат асли ёки факс, электрон почта орқали юбориш);

Муассаса ишчи ходимлари ва бошқа ота-оналарни ҳурмат қилиш;

Тарбияланувчини тўлақонли овқатланишини, уларда шахсий гигиена кўникмаларни шакллантирилишини қатъий кузатиб бориш ҳамда тарбияланувчини муассасага озода кийинган ҳолда олиб келиш;

Яшаш жойи ёки телефон рақами ўзгарган тақдирда, муассаса раҳбарияти ва гуруҳ тарбиячисига бу ҳақда ҳабар бериш;

Болани оилада тарбиялаш учун зарур шарт – шароитларни таъминлаш;

Болани муассасадан олиб кетишни бегона шахсларга топширмаслик;

Эрталабдан болада касаллик ҳолатлари кузатилган тақдирда, мауассасага олиб бормасдан шифокор кўригидан ўтказиш;

Ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг мактабгача таълим муассасасига қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда мактабгача таълим муассасасига қатнаган кунлар учун тўланади.

Ота-онанинг бошқа мажбуриятлари

3. ТЎЛОВ (ҲИСОБ-КИТОБ) ТАРТИБИ

 

Ота-она фарзандининг Ф.И.О.сининг муассасада бўлган даври учун бир ойлик тўлов Ота-онадан ундириладиган бир ойлик тўлов миқдори сўмни ташкил этади.

Икки (2) ёки ундан ортиқ болалар қатнаган ҳолларда эса умумий тўлов Ота-онадан икки ёки ундан ортиқ фарзандлари учун ундириладиган тўлов миқдори сўм этиб белгиланади.

Тарбияланувчининг муассасадаги таъминоти учун тўлов - жорий ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади.

Тарбияланувчининг муассасага узрли сабабларга кўра яъни, кетма кет 3кундан ортиқ касаллиги ёки оила аъзоларининг касаллиги (карантин), ота-онасининг меҳнат ёки бошқа таътилда бўлганлиги сабабли келмаган кунларига тўловларни қайта ҳисоблаш фақатгина юқоридаги ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжат асосида амалга оширилади.

Ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола мактабгача таълим муассасасига келмаслигига ота – оналардан бирининг сабаби кўрсатилган ҳолда мактабгача таълим муассасаси раҳбарияти номига олдиндан ёзган аризаси (бирлдиришномаси) асос бўлиб ҳисобланади. Бунда боланинг бир йилда кўпи билан 60 кундан ортиқ муддатгача мактабгача таълим муассасасига келмаслигига рухсат берилади.

Тарбияланувчи сабабсиз уйда қолган ҳолатларда ота – она тарафидан тўловлар умумий асосларда тўланади.

Тарбияланувчининг муассасадаги таъминоти учун тўловлар ойнинг 15 санасидан бошлаб икки ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, шартнома бекор қилиниб, тарбияланувчи муассасадан четлаштирилади.

Кредитор қарздорлик пайдо бўлган санадан 60 календар куни мобайнида муассасадаги бола таъминоти учун мавжуд бўлган қарздорлик қопланганда тарбияланувчи ушбу муассасага тикланади. Кўрсатилган муддатдан ўтиб кетган тақдирда муассасага болани қабул қилиш умумий асосларда амалга оширилади.

4. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

 

Тарафлар ушбу шартнома шартларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолатларда, улар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

 

5. ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ

 

Тарафлар шартномани ўзгартириш ва бекор қилишни мазкур шартномада назарда тутилган ҳолларда ҳамда амалдаги қонунчилик асосида амалга ошириши мумкин.

Мазкур шартномани ўзгартириш ва бекор қилишга қарор қилган тараф, бу ҳақда қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда иккинчи тарафга ёзма билдиришнома юбориши шарт.

Шартнома бажарилишини бир тарафлама рад этишга ёки шартнома шартларини бир тарафлама ўзгартиришга фақат қонунчилик ҳужжатларига асосан йўл қўйилади.

 

6. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

 

Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилиб, тарафлар томонидан имзоланган вақтидан бошлаб, кучга кирган ҳисобланади.

Мазкур шартномага киритилган барча кўшимча ва ўзгартиришлар ёзма равишда тузилиб, тарафлар имзолаган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади.

Ушбу шартнома бўйича низолар келиб чиққан тақдирда, тарафлар, қоидага кўра, уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.

Тарафлар ўртасида ўзаро ҳал қилинадиган низолар қонунчиликда ўрнатилган суд тартибида ҳал қилинади.

Мазкур шартномада кўзда тутилган ҳолатлар амалдаги қонунчилик тартибида ҳал этилади.

 

7. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ

 

Тарафлар шартномаси форс – мажор ҳолатлари, яъни енгиб бўлмайдиган куч, фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (зилзила, қурғоқчилик, сув тошқини, ёнғин, сел, дўл, жала ва бошқа табиий офатлар) туфайли мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаганлигини исботланса, жавобгар бўлмайдилар.

Содир бўлган форс – мажор ҳолатлари тўғрисида тарафлар бир – бирларини ушбу ҳолатлар юз берган ҳолда зудлик билан ёзма ёки оғзаки тартибда хабардор қилишлари шарт.

Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати енгиб бўлмайдиган куч ҳолатларини давомийлигини ҳисобга олиб, шартномани амал қилиш муддатини узайтиришлари мумкин.

 

8. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

Мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган сана кунига қадар амал қилади.

Мазкур шартнома икки нусхада тузилади, иккала нусха ҳам бир хил юридик кучга эга, муассаса ҳамда ота – оналарда бир нусхадан сақланади.

 

ТАРАФЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ

 

Муассаса:

 

Ота-она:

Мактабгача таълим муассасаси номи

 

Боланинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг Ф.И.О.си

Манзил: Мактабгача таълим муассасасининг юридик манзили

 

Манзил: Ота-онанинг яшаш манзили

Ҳ/Р: Муассасанинг ҳисоб рақами

 

Паспорт маълумотлари:

Паспорт серия: Ота-онанинг паспорт серия рақами (Ота ёки она)

СТИР: Муассасанинг СТИР рақами

 

Ота ёки онасига паспорт берилган йил йилда берилган

Банк: Муассасанинг пул операцияларини амалга оширувчи банк номи

 

Паспорт берилган ҳудуд ИИБ томонидан берилган

Телефон: Муассасанинг телефон рақами

 

 

Телефон: Ота-она билан боғланиш учун телефон рақами

 

Мактабгача таълим муассасаси номидан шартномани томонидан имзо чекувчи шахснинг Ф.И.О.си

____________

 

Боланинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг Ф.И.О.си

___________

 

(Имзо, М.Ў)

 

 

(Имзо)

 

 

 

Шартноманинг 1 нусхасини олдим ва муассаса устави билан танишдим.

 

 

Боланинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг Ф.И.О.си

___________

 

Хусусий мактабгача таълим муассасаси ва ота-оналар ўртасидаги шартнома

Хусусий мактабгача таълим муассасаси ва ота-оналар ўртасидаги шартнома мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчининг барча ҳуқуқларини таъминлаган ҳолда унга сифатли таълим – тарбия бериш, соғлиқни муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, интеллектуал, аҳлоқий, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт – шароит яратиб бериш, зарурий ҳорижий тилларни ўргатиш мажбуриятини, ота – оналар эса тарбияланувчини муассасага топшириш, тарбияланувчининг тарбияси учун тўловни ўз вақтида амалга ошириш ва муассасанинг ички тартиб - қоидаларига риоя қилиш мажбуриятини олади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ушбу шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишини олдини олади.