Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Юридик шахслар учун микроқарз шартномаси

Ҳужжат тавсифи
I. Шартнома реквизитлари
II. Банк тўғрисида маълумотлар
  • Масалан: Устав, Низом ёки ишончнома
III. Қарз олувчи
  • Масалан: Устав, Низом ёки ишончнома
IV. Шартнома шартлари
  • Изоҳ: олинаётган қарз маблағининг миқдори сўз ва ҳарфлар билан ҳамда миллий валюта ёки хорижий валютада олинаётганлиги кўрсатилади
  • Изоҳ: нақд пулсиз, филиалда очилган пластик карта бўйича махсус ҳисобварағига ўтказиш йўли билан ёки нақд пулда ўтказиш тури кўрсатилади

Юклаб олинг

ЮРИДИК ШАХСЛАР УЧУН МИКРОҚАРЗ

ШАРТНОМАСИ

 

Шартнома тузилган вақт

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган жой

 

Банкнинг жойлашган манзилида жойлашган Банкга шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият юритаётган Банкнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли банкининг (кейинги ўринларда – Банк) бошқарувчиси Банк бошқарувчисининг Ф.И.О.си бир томондан, ва Банкга шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият кўрсатаётган Қарз олувчи юридик шахснинг номи, ташкилий ҳуқуқий шаклининг номидан қатнашувчи Қарз олувчи юридик шахснинг раҳбари Ф.И.О.си (кейинги ўринларда – Қарз олувчи), иккинчи томондан, мазкур Шартномани қуйидагилар ҳақида туздик.

 

1-§. Шартнома предмети

 

1. Банк ушбу Шартномада назарда тутилган шартлар асосида Қарз олувчига Қарз олувчига Банк томонидан берилаётган қарзнинг умумий миқдори микроқарз беради.

2. Микроқарз Банк томонидан Қарз олувчига қарз миқдорини ўтказиб бериш шакли шаклида ажратилади.

3. Қарз олувчи томонидан олинган микроқарз ҳисобини юритиш учун Банк унга тегишли микроқарз ҳисобварағи очади.

 

2-§. Шартнома қиймати

 

4. Микроқарздан фойдаланганлик учун Қарз олувчи Банкка йиллик Қарз олувчининг микорқарздан фойдаланагнлик учун йиллик тўлов миқдори фоиз ҳисобидан микроқарзнинг амалдаги қолдиғига ҳисобланган фоиз тўлайди. Микроқарз ушбу Шартнома шартларига мувофиқ ўз вақтида қайтарилиши лозим.

5. Микроқарз бўйича фоиз Банк томонидан ҳар куни ушбу Шартноманинг 4-бандида белгиланган фоиз ставкаси бўйича берилган санадан бошлаб амалдаги кунлар сонидан келиб чиққан ҳолда Қарз олувчининг микроқарз ҳисобварағи қолдиғига нисбатан ҳисоблаб борилади ва ҳар ойнинг 5-санасида ундирилади. Микроқарз тўлови дам олиш кунларига тўғри келса, ҳисобланган фоизни тўлаш дам олиш кунидан кейинги биринчи банк иш кунида, дам олиш кунларда ҳисобланган фоизни ҳисобга олган ҳолда, амалга оширилади. Микроқарз фоизи бўйича тўлов муддати ўтган қарздорлик вужудга келганда, Қарз олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтган фоиз қийматининг 0,5 фоизи, бироқ муддатида тўланмаган фоиз қийматининг 50 фоизидан ошмаган, миқдорда пеня тўлайди, пеня тўланиши Қарз олувчини муддати ўтган фоизни тўлашдан озод қилмайди.

 

3-§. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

6. Банк қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) Қарз олувчининг тўловга лаёқатлилик қобилиятини янада тўлароқ таҳлил қилиш учун ундан қўшимча ҳужжатлар талаб қилиш;

б) микроқарз белгиланган муддатда сўндирилмаганда, микроқарз қайтарилиши юзасидан ушбу Шартнома шартларида белгиланган тегишли чораларни кўриш;

в) Қарз олувчи томонидан ушбу шартнома бўйича асосий қарзни қайтариш ва ҳисобланган фоизни тўлаш муддати бузилганда низони судгача ҳал қилиш юзасидан ўз талабномасини Микроқарз олувчига етказиш;

г) талабнома етказилгандан сўнг ўттиз кун ичида Қарз олувчи унда кўрсатилган талабларни лозим даражада бажармаганда, тегишли талаб билан судга мурожаат қилиш;

д) микроқарз юзасидан асосий қарз ва фоиз бўйича муддати ўтган қарздорлик пайдо бўлганда, ушбу қарздорликни кафилдан акцептсиз тартибда ундириш;

Банкнинг бошқа ҳуқуқлари

7. Банк қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

а) микроқарзни Микроқарз олувчига Микроқарзни Қарз олувчига бериш муддати гача бўлган муддатга бериш;

б) қарз олувчининг сўрови бўйича микроқарз ҳисобварағининг ҳолатига оид кўчирмани тақдим қилиш;

в) микроқарзни муддатидан олдин ундириш сабаблари ҳақида Қарз олувчини хабардор этиш;

г) кредит бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганда Қарз олувчи зиммасидаги қарз юки янада ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида ушбу қарздорлик юзага келган санадан бошлаб 7 календарь куни давомида ҳар қандай алоқа боғлаш усулидан, шу жумладан электрон алоқа воситасидан фойдаланиб, Микроқарз олувчига муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганлиги ҳақида кредитни қайтариш графигини илова қилган ҳолда хабар бериш;

д) қарз олувчини ушбу шартнома бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қайтариш мажбуриятлари бажарилмаганлиги ҳолати, муддати, қиймати, таркиби ва оқибатлари ҳақида хабардор қилиш, Қарз олувчидан муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келиши сабаблари ҳақида сўраш;

е) қарз олувчи томонидан ушбу шартнома бўйича асосий қарзни қайтариш ва ҳисобланган фоизни тўлаш муддати бузилганда низони судгача ҳал қилиш юзасидан ўз талабномасини Қарз олувчига етказиш.

Банкнинг бошқа мажбуриятлари

8. Қарз олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) микроқарзнинг ўз вақтида ажратилишини талаб қилиш;

б) микроқарзни муддатидан олдин қайтариш;

в) Микроқарз ҳисобварағининг ҳолатига оид кўчирмани тақдим қилишни талаб қилиш;

г) Банкдан ўз мажбуриятларини ижро қилишини талаб қилиш.

Қарз олувчининг бошқа ҳуқуқлари

9. Қарз олувчи ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:

а) микроқарз ажратилгунга қадар микроқарз таъминотига оид ҳужжатларни расмийлаштириш ва Банкка тақдим этиш;

б) микроқарз бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизни ўз вақтида сўндириш;

в) яшаш жойи, иш жойи, фамилияси ёки исми ва ушбу Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ҳолатларга оид ўзгаришлар тўғрисида ахборотни 5 (беш) банк иш куни мобайнида Банкка тақдим этиш;

Қарз олувчининг бошқа мажбуриятлари

 

4-§. Томонларнинг жавобгарлиги

 

10. Томонлар ушбу Шартнома шартларини бажармаганда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради ва жаримага тортилади.

 

5-§. Низоларни ҳал қилиш

 

11. Томонлар ушбу Шартномадан келиб чиқувчи низоларни музокара йўли билан ҳал этишнинг барча зарур чораларини кўриш мажбуриятини олади.

12. Низони музокара йўли билан ҳал этишнинг имкони бўлмаса, у Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Низо келиб чиққан ҳолда тарафлар мурожаат қиладиган суд номи судида ҳал қилинади.

 

6-§. Шартноманинг бошқа шартлари

 

13. Ушбу Шартноманинг иловалари унинг ажралмас қисми ҳисобланади. Банк қарз олувчи учун ушбу шартнома бўйича асосий қарзни қайтаришнинг ва ҳисобланган фоизни тўлашнинг масофадан туриб амалга ошириш имкониятини яратади.

14. Қарз олувчи вафот этганда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

15. Мазкур Шартнома у имзоланган кундан бошлаб то Қарз олувчи томонидан ушбу Шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунга қадар амал қилади.

16. Мазкур Шартноманинг бекор қилиниши томонларни у бекор қилингунга қадар билдирилган ўзаро даъволарни (талабларни) қондириш мажбуриятидан озод қилмайди.

17. Ушбу Шартномага киритиладиган ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма равишда тузилиб, томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланганда қонуний кучга эга бўлади.

18. Мазкур Шартномада кўзда тутилмаган ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари қўлланилади.

 

7-§. Томонларнинг почта манзиллари ва реквизитлари

 

Банк:

 

Қарз олувчи:

Юридик манзил: Банкнинг жойлашган манзили

 

Юридик манзил: Қарз олувчининг манзили

Ҳисоб-китоб рақами: Ижарага берувчининг ҳисоб рақами

 

Ҳисоб рақами: Қарз олувчининг ҳисоб рақами

Банк коди: Банк коди

 

Банк коди: Қарз олувчининг банк коди

СТИР: Банкнинг СТИР рақами

 

СТИР: Қарз олувчининг СТИР рақами

Телефон рақами: Банкнинг телефон рақами

 

Телефон телефон: Қарз олувчининг телефон рақами

 

Бошқарувчи:Банк бошқарувчисининг Ф.И.О.си

 

_________

 

 

Қарз олувчи: Қарз олувчи юридик шахснинг раҳбари Ф.И.О.си

________

 

(имзо, М.Ў)

 

 

(имзо, М.Ў)

 

Юридик шахслар учун микроқарз шартномаси

Қонунчиликка кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.

Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.

Қарз – шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ушбу шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишини олдини олади.