Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
  • (туман (шаҳар) кўрсатилади)
Ижрочи тўғрисида маълумотлар
Ижрочининг реквизитлари

Юклаб олинг

Жисмоний шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун хизматлар кўрсатиш бўйича намунавий оммавий шартнома

Шартнома рақами-сон шартнома

 

Шартнома тузилган сана Шартнома тузилган ҳудуд

 

Ушбу Оммавий шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 358-моддаси талабларига мувофиқ тузилган ва жисмоний шахсларга қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатиш тартибини, шунингдек, Ижрочи ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли,бундан буён матнда (ташкилот номи) «Ижрочи» деб аталувчи номидан устав асосида фаолият юритувчи ташкилот раҳбари (директори) Ижрочи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О. ва ушбу шартномани тузиш тўғрисидаги оммавий таклиф (оферта)ни қабул қилган (акцептлаган) турар жой мулкдори (ижарага, арендага олувчи), бундан буён матнда «Истеъмолчи» деб аталувчи (кейинги ўринларда Томонлар деб юритилади) ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда муносабатлар тартибини белгилайди.

1. Мазкур шартномада қўлланилган асосий тушунчалар:

қаттиқ маиший чиқиндилар – жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда юридик шахсларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи органик ва ноорганик чиқиндилар, шунингдек, улар ҳудудида ва ободонлаштириш объектларидаги табиий жараёнлар натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (озиқ-овқат ва ўсимлик чиқиндилари, тўқимачилик маҳсулотлари, ўраш-жойлаш (қадоқлаш) материаллари, шиша, резина, қоғоз, пластмасса, ёғоч чиқиндилари, ўзининг фойдаланиш хусусиятларини йўқотган уй-рўзғор буюмлари, супуринди, шунингдек, қаттиқ ёқилғида ишловчи маиший печкалар ва иситиш буғ қозонларидан фойдаланиш натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар);

суюқ маиший чиқиндилар – жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда юридик шахсларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (оқова сувлар, чиқинди тўкиладиган ўралар ва септикларда йиғилган турли хил суюқ чиқиндилар, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган ювинди чиқиндилари, марказлаштирилмаган канализациянинг нажас чиқиндилари);

қурилиш чиқиндилари – уйлар, маъмурий бино, кўп квартирали уй квартираларини қуришда, реконструкция қилишда, таъмирлашда ва бузишда ҳосил бўладиган чиқиндилар;

«сигнал» усули чиқинди ташиш техникаси билан аҳоли яшаш пунктларини айланиб чиқиб, сигнал бериш йўли билан Истеъмолчиларни хабардор қилиш орқали якка тартибдаги турар жой секторидаги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш.

2. Шартнома мавзуси

1. Қуйидагилар шартнома мавзуси ҳисобланади:

а) Ижрочи томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун махсус ажратилган майдонлар (чиқинди тўплаш шохобчалари)дан ва якка тартибдаги турар жой секторидан «сигнал» усулида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш;

б) Истеъмолчи томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар ҳақини тўланиши.

2. Йирик габаритли маиший чиқиндилар ва қурилиш чиқиндилари, чорвачилик, шунингдек, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндилар ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш Истеъмолчиларнинг буюртманомаси асосида алоҳида тўлов эвазига амалга оширилади.

3. Истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3. Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: 

шартномага мувофиқ зарур кўламда, белгиланган сифатда, унинг ҳаёти ва саломатлиги учун хавфсиз бўлган, мулкига зарар етказмайдиган хизматлардан фойдаланиш;

Ижрочидан хизмат кўрсатишнинг амалдаги тартиби, талаблари, қоидалари ва ўзгаришлар тўғрисидаги, шунингдек, қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар тарифлари тўғрисида маълумот олиш;

Ижрочи томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқишнинг минимал даврийлигига риоя этилишини талаб қилиш: чиқинди тўплаш шохобчаларидан – бир кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан «сигнал» усулида – уч кунда бир маротаба; 

ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган давр учун олдиндан ҳақ тўлаш, кейинчалик тегишли тарифлар ошганда қайтадан ҳисоб-китоб қилмаслик; 

Ижрочи томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя қилинмаган ҳолларда Ижрочининг оператив тартибда қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш чораларини кўриши лозим бўлган диспетчерлик хизматига Диспетчерлик хизматининг телефон рақами телефон рақами орқали буюртманома бериш; 

Ижрочи томонидан шартнома мажбуриятлари сифатсиз бажарилган ҳолларда Ижрочига ёзма, электрон ёки оғзаки шаклда шикоят қилиш ва Ижрочидан хизматлар тўлиқ кўрсатилмаганлиги ёки тегишлича бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганлиги ҳолатини тасдиқловчи далолатномани тузишни, шунингдек, аниқланган камчиликларнинг белгиланган муддатларда бартараф этилишини талаб қилиш; 

хизматлар кўрсатилаётганда Ижрочи айби билан юзага келган камчиликларнинг бепул бартараф этилишини талаб қилиш; 

доимий яшаш жойида вақтинча бўлмаганлигининг ҳужжатлар билан тасдиқланган давр ёки шартномада белгиланган тартибда хизматлар кўрсатилмаган давр учун қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш мажбуриятларидан тўлиқ озод бўлиш;

қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича сифатсиз хизмат кўрсатилганлиги сабабли, агар Ижрочи ўз вақтида шартномани бажаришга киришмаса ёки сифатсиз хизмат кўрсатса, зарарлар ундирилишини талаб қилиб судга мурожаат қилиш. Истеъмолчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

4. Истеъмолчи қуйидагиларга мажбур:

қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ушбу шартномада белгиланган муддатларда ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда тўлаш; 

контейнерда тўплаш тизимида – чиқинди тўплаш шохобчаларида чиқиндиларни жойлаштиришда чиқиндиларни контейнерларга ташлаш; 

тўплашнинг «сигнал» усулида – қаттиқ маиший чиқиндиларни ўз уйларида сақлаш ва Ижрочининг қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш жадвали бўйича етиб келган махсус автотранспорт воситасига жойлаштириш; 

қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларга ва объектларга ташламаслик ҳамда жойлаштирмаслик (кўчаларга, сув йўлларига, ариқ ва қаттиқ ҳамда суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва кўмиш учун белгиланмаган бошқа жойларга, шу жумладан, автотранспорт воситаларидан уларнинг тўхташи, тўхтаб туриши ёки ҳаракатланиши вақтида);

қаттиқ маиший чиқиндиларни уларни жойлаштириш объектларида (идишлар, ер ўралари ва ҳоказолар), ташкилот ҳудудида, далаларда ва аҳоли яшаш пунктларида ёқмаслик;

кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланишдаги жойларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва сақлаш жойлари ташкил этилишига йўл қўймаслик;

қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни махсус автотранспорт воситасига ортиш учун Ижрочининг ортиш жойига бемалол ўтишини таъминлаш;

чиқинди тўплаш контейнерлари, чиқинди тўплаш шохобчалари, чиқинди тўплаш камералари ва бошқа ускуналарнинг носозликлари аниқланганда Ижрочини дарҳол хабардор қилиш;

ўзларининг мулки бўлган кўп квартирали ва якка тартибдаги уйларда прописка қилинган (шу жумладан, вақтинча прописка қилинган) ёки ҳақиқатда истиқомат қилувчи шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш маркази (кейинги ўринларда Санитар тозалаш маркази деб аталади) ёки унинг туман (шаҳар)га бириктирилган вакилларини ўн иш куни мобайнида хабардор қилиш;

йирик габаритли маиший чиқиндилар ва қурилиш чиқиндилари, чорвачилик, шунингдек дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндиларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, профессионал бошқарув ташкилотлари томонидан белгиланган, вақтинчалик махсус ажратилган жойларга жойлаштириш ва улар чиқинди тўплаш шохобчаларидаги контейнерларга ташланишига йўл қўймаслик;

Истеъмолчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

4. Ижрочининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

5. Ижрочи қуйидаги ҳуқуқларга эга:қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича Истеъмолчиларга кўрсатилган хизматлар учун тўловларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда олиш;

йирик габаритли, қурилиш чиқиндилари, суюқ маиший ва бошқа чиқиндиларни алоҳида тўлов эвазига олиб чиқиш бўйича қўшимча хизматлар кўрсатиш.

Ижрочи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 6. Ижрочи қуйидагиларга мажбур:

ўзига бириктирилган ҳудудда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишилган жадвалга мувофиқ белгиланган тартибда қаттиқ маиший чиқиндиларнинг мунтазам олиб чиқиб кетилишини амалга ошириш;

қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқишнинг минимал даврийлигига риоя этиш: чиқинди тўплаш шохобчаларидан – бир кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан «сигнал» усулида – уч кунда бир маротаба;

Истеъмолчиларга қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича қонун ҳужжатлари ва ушбу шартнома талабларига мувофиқ зарур сифатдаги хизматлар кўрсатиш;

Ижрочи томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя қилинмаган ҳолларда Ижрочининг диспетчерлик хизматига тушган Истеъмолчиларнинг буюртманомаларини оператив тартибда (буюртманома келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмай) бажариш;

кўрсатилаётган қўшимча хизматлар учун электрон тўлов тизимини жорий этиш;

Истеъмолчиларнинг маълумотлар базасини юритиш ва мунтазам равишда янгилаб бориш (кўрсатилган қўшимча хизматлар бўйича);

қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг режими ва сифати бўйича Истеъмолчиларнинг мурожаатлари, шунингдек, уларнинг ижроси ҳисобини олиб бориш;

аҳолининг тўлиқ қамраб олинишини таъминловчи ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ зарур миқдордаги чиқинди тўплаш шохобчаларининг қурилишини амалга ошириш;

чиқинди тўплаш шохобчалари ва контейнерларнинг ҳолатини назорат қилиб бориш ҳамда уларнинг тегишли ҳолатда сақланишини таъминлаш;

чиқинди тўплаш шохобчаларининг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун зарур миқдордаги контейнерлар билан жиҳозланишини таъминлаш;

чиқинди тўплаш шохобчалари ва транспорт воситаларининг зарур тарздаги санитария ҳолатини таъминлаш;

маиший чиқиндиларни мустақил равишда саралашни амалга оширишни таъминлаш;

чиқинди тўплаш шохобчаларини жорий ва мукаммал таъмирлашни амалга ошириш;

фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлиги, атроф муҳит учун хавфли бўлган бактерияларнинг ва бошқа зарарли моддаларнинг ривожланишига, чиқиндиларнинг кўплаб тўпланиб қолишига қарши режали ишларни олиб бориш (контейнер ва чиқинди тўплаш шохобчаларини дезинфекциялаш ёки ювиб туриш йўли билан ва шу кабилар);

қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг тартиби ва тарифларининг ўзгарганлиги тўғрисида ушбу тарифлар кучга киришидан ўн беш кун аввал Ижрочининг стендида, эълонлар тахтасида эълонлар осиш йўли билан, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали Истеъмолчини хабардор қилиш;

Истеъмолчиларга уларнинг сўровига асосан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг амалдаги тартиби, талаблари, қоидалари ва хизматлар кўрсатиш тартибининг, шунингдек, тарифларининг ўзгарганлиги тўғрисида бепул маълум қилиш;

қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда бузилган ер участкаларини қайта тиклаш ишларини амалга ошириш;

Ижрочининг стендида, эълонлар тахтасида кўрсатилаётган хизматлар, уларнинг амалдаги тарифлари, тўлов шартлари, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш жадвалини ва мазкур шартномани жойлаштириш;

Истеъмолчига кўрсатилаётган хизматлар сифати бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва янги камчиликларнинг олдини олиш чораларини кўриш;

маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ маълумотлар ва бухгалтерия ҳужжатлари беш йил мобайнида бут ҳолатда сақланишини таъминлаш.

Ижрочи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

5. Ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва шартлари

7. Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тўловлар мажбурий ҳисобланади. 

8. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тўловлар Истеъмолчилар томонидан тўлов амалга оширилаётган, ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечикмай ягона транзит банк ҳисобварақларига тўланади ва кейинчалик маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг махсус ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.

Йирик габаритли маиший чиқиндилар ва қурилиш чиқиндилари, суюқ маиший чиқиндилар, чорвачилик, шунингдек, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича алоҳида хизматлар учун тўловлар бевосита Ижрочининг банк ҳисоб рақамига 100 фоиз олдиндан тўлов асосида амалга оширилади.

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўлов жисмоний шахсларнинг ихтиёрига кўра чекланмаган ҳолда тижорат банклари ва тўловларни қабул қилиш кассалари, электрон тўлов тизими ва бошқа тўлов шаклларида амалга оширилади.

9. Тўловни ҳисоблаш тегишли даврларда амалда бўлган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тарифлар бўйича амалга оширилади.

Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни (йирик габаритли маиший чиқиндилар ва қурилиш чиқиндилари, чорвачилик, шунингдек, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндилар бундан мустасно) олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тўлов тарифлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.

10. Истеъмолчилар бўнак тариқасида тўланган тўловлар учун, ушбу даврда тегишли тарифлар ошган тақдирда, тўлов амалга оширилган санадан ўн икки ойдан ошмайдиган даврга қайта ҳисоб-китоб қилишдан озод этиладилар.

11. Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловларнинг қайта ҳисоб-китоби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

12. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича тегишли бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганда ёки хизмат кўрсатилмаган тақдирда Истеъмолчи тегишли давр учун тўловлардан озод этилади.

13. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатилмаган ёки тегишли бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганлиги ҳолати аниқланган ҳолларда манфаатдор шахслар томонидан Истеъмолчи, Ижрочининг вакили, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати вакили томонидан имзоланадиган, хизматлар кўрсатилмаганлиги ёки тегишлича бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганлиги ҳолатини тасдиқловчи далолатнома тузилади.

Хизматлар кўрсатилмаганлиги ёки тегишлича бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисида тузилган далолатнома қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тўловлар миқдорини қайта ҳисоб-китоб қилиш, учун асос ҳисобланади.

Ижрочи томонидан кўрсатилаётган хизматлар билан боғлиқ равишда Истеъмолчига ёки унинг мол-мулкига зарар етказилган тақдирда, Истеъмолчи томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда етказилган зарар ҳолати қайд этилган далолатнома тузилади. Далолатнома Истеъмолчининг имзоси, Ижрочи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати вакилларининг имзолари бўлгандагина ҳақиқий ҳисобланади.

Ижрочининг вакили келмаган тақдирда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати вакилининг имзоси етарли ҳисобланади.

Ижрочининг вакили далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда у ушбу далолатномага имзо қўйишдан бош тортганлик сабабларини ёзма равишда асослаши шарт. Акс ҳолда Истеъмолчи маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тўловларни суд қарори қабул қилингунига қадар тўхтатишга ҳақлидир.

Мулк эгалари томонидан Санитар тозалаш марказига ёки унинг туман (шаҳар)га бириктирилган вакилларига кўп квартирали ва якка тартибдаги уйларда ҳақиқатда истиқомат қилаётган шахслар йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тўлов ундирилмайди.

6. Истеъмолчининг жавобгарлиги

14. Истеъмолчи қуйидагилар учун жавоб беради:

шартнома мажбуриятларини бажармаслик ёки зарур даражада бажармаслик;

қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаслик;

ўзларининг мулки бўлган кўп квартирали ва якка тартибдаги уйларда прописка қилинган (шу жумладан, вақтинча прописка қилинган) ёки ҳақиқатда истиқомат қилувчи шахслар сони ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг нотўғрилиги ва уларни ўз вақтида тақдим этмаслик.

15. Абонентлар бўйича ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларга киритилмаган ва улар ҳақида Санитар тозалаш марказига тақдим этилмаган янги абонентлар ёки бирга истиқомат қилувчи шахслар аниқланганда, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун жисмоний шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизимида абонентлар ва бирга истиқомат қилувчи шахслар сонига тузатишлар киритилади.

Бир вақтнинг ўзида, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки Санитар тозалаш маркази ходими томонидан тузилган далолатнома, ички ишлар органлари томонидан прописка қилинганлиги (шу жумладан, вақтинча прописка қилинганлиги)нинг тасдиғи, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи (ФҲДЁ)нинг туғилганликни қайд этиш тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар), қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик, ҳақиқатда истиқомат қилувчи шахслар сони ортган (кўчиб кириш, туғилиш ва шу кабилар) вақтдан бошлаб тўлиқ қайта ҳисоблаб чиқилади, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда эса – ўтган уч ой учун ҳисоб-китоб қилинади.

16. Маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади.

7. Ижрочининг жавобгарлиги

17. Ижрочи қуйидагилар учун жавоб беради:

шартнома мажбуриятларини бажармаслик ёки зарур тарзда бажармаслик;

маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар муддатининг ва ушбу хизматлар кўрсатилаётганда аниқланган камчиликларни бартараф этиш муддатларининг бузилиши;

хизмат кўрсатмаслик ёки сифатсиз кўрсатилган хизматлар натижасида Истеъмолчининг ҳаёти, саломатлиги ва мулкига етказилган зарар.

18. Хизмат кўрсатилмаган ёки тегишли сифатда бўлмаган хизматлар кўрсатилган тақдирда Ижрочи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарима тўлайди.

8. Шартноманинг амал қилиш муддати

19. Шартнома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

20. Шартнома Истеъмолчи томонидан оммавий таклиф (оферта) қабул қилган (акцептлаган) пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. Истеъмолчи томонидан ушбу шартномада кўрсатилган шартларни бажариш юзасидан қилинган ҳаракатлар (чиқинди тўплаш шохобчаларида чиқиндиларни жойлаштиришда, чиқиндиларни контейнерларга ташлаш ёки Ижрочининг махсус автотранспорт воситасига жойлаштириш, кўрсатилган хизматлар учун тегишли суммани тўлаш ва шу кабилар) акцепт ҳисобланади.

21. Шартнома нусхалари у кучга кирган санадан бошлаб бир кун мобайнида хизмат кўрсатиладиган ҳудуддаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига юборилади (шахсан имзо қўйдирилган ҳолда ёки тақдим этилганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта орқали).

22. Шартнома номуайян муддатга тузилади.

9. Низоларни ҳал қилиш

23. Томонлар ўртасидаги келишмовчиликлар бўйича низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

10. Ижрочининг реквизитлари:

Манзил: Ташкилот манзили

ТелефCон Ташкилотнинг телефон рақами

Банк номи: Ташкилотнинг банк номи

Ҳ/р: Ташкилотнинг ҳисоб рақами

МФО: Ташкилотнинг банк коди МФО

СТИР: Ташкилотнинг СТИР рақами

ИФУТ: Ташкилотнинг ИФУТ рақами

(раҳбарнинг Ф.И.О.) Раҳбарнинг Ф.И.О.(имзо) ___________________________

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома

Маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, уларни утилизация қилиш ва қайта ишлашни самарали ташкил этиш юртимизда экология ҳамда санитария муҳитини янада яхшилаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқаришни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Мазкур соҳадаги муносабатлар шартнома асосида тартибга солиниши келгусида тарафлар ўртасида низолар келиб чиқишининг олдини олади.

Шартнома намунасида мазкур соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи нормалар баён этилган бўлиб, фойдаланувчидан ўзига ҳамда иш ҳолатига оид бўлган маълумотларни саволномага асосан киритиш талаб этилади.