Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Автотранспорт гаражи учун мулк ҳуқуқини белгилаш тўғрисида даъво ариза

Ҳужжат тавсифи
Даъво ариза реквизитлари
Даъвогар
Жавобгар
Даъво аризаси мазмуни бўйича саволлар
  • (олди-сотди, ҳадя шартномаси тузилган, мерос қабул қилиб олинган сана)
  • (мерос, ҳадя, олди-сотди ва бошқалар)
  • (туман, маҳалла, кўча ва уй рақами)
Илова қисми

Юклаб олинг

Даъво ариза берилган суд номи га

Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.

Даъвогарнинг яшаш манзили

Даъвогарнинг телефон рақами

Даъвогарниинг электрон манзили

Жавобгар: Жавобгар (эгалик ҳуқуқини бериш

тўғрисида мурожаат қилинган ҳокимлик) номи

Жавобгар (ҳокимлик) жойлашган манзил

Жавобгар (ҳокимлик)нинг телефон рақами

Жавобгар (ҳокимлик)ниинг электрон манзили

Даъво мазмуни: гараж учун мулк

ҳуқуқини белгилаш тўғрисида

 

ДАЪВО АРИЗА

Мен Хонадонга нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келган санада нотариал тасдиқланган (уй-жойга мулк ҳуқуқи вужудга келиши учун асос бўлган шартнома тури)га асосан Хонадон манзили хонадоннинг мулкдори бўлганман. Мен уйни гаражи билан бирга қабул қилиб олганман. Гараж ҳам уйнинг ёнида жойлашган. Бироқ, гаражга нисбатан мулк ҳуқуқимни тасдиқловчи ҳужжатим йўқ. Мен шу гараждан 18 йилдан буён фойдаланишимни маҳалла аҳли ва қўшнилар ҳам тасдиқлайди. Мазкур бино бўйича қўшниларим билан мулкий ёки бошқа тусдаги низо мавжуд эмас.

Мен гаражга нисбатан ўзимнинг мулк ҳуқуқимни тасдиқлаш тўғрисида Эгалик ҳуқуқини бериш тўғрисида тегишли ҳокимликка мурожаат қилинган санада Жавобгар (эгалик ҳуқуқини бериш тўғрисида мурожаат қилинган ҳокимлик) номи ҳокимиятига мурожаат қилдим. Бироқ Жавобгар (эгалик ҳуқуқини бериш тўғрисида мурожаат қилинган ҳокимлик) номи ҳокимиятининг Эгалик ҳуқуқини бериш тўғрисидаги мурожаат рад қилинган сана йилдаги жавоб хатига асосан менинг мурожаатим рад қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 210-моддасининг учинчи хатбошиси талабига кўра, кооператив уй-жойга, квартирага, гаражга, чорбоққа ва бошқа биноларга мулк ҳуқуқи кооператив аъзоси пай бадалларини батамом тўлаб бўлганидан кейин вужудга келади.

“Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасининг 5-бандида хусусий мулк бўлиши мумкин бўлмаган объектлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгилаб қўйилиши кўрсатилган.

Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 210-моддаси, “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасининг 5-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189 ва 191-моддаларига асосан,

СЎРАЙМАН:

Даъвогарнинг яшаш манзили манзилидаги хонадоннинг ёнида жойлашган, мен фойдаланиб келаётган гаражга нисбатан менинг мулк ҳуқуқимни белгилашни сўрайман.

Илова:

Илова ҳужжатларининг рўйхати

Даъво ариза берилган сана

Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О. ____________ (имзо)

Автотранспорт гаражи учун мулк ҳуқуқини белгилаш тўғрисида даъво ариза

Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.

Мулкдор бўлиш ҳуқуқи инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бўлиб, айрим ҳолларда мулк ҳуқуқини суд тартибида белгилаш зарурати келиб чиқади.

Шу сабабли, мулк ҳуқуқини белгилашга оид мазкур даъво аризаси намунаси тайёрланган. Мазкур намуна мулк ҳуқуқини белгилаш тўғрисидаги даъво аризасини осонлик билан, мустақил ҳолда тайёрлаш ва юклаб олиш имконини беради.