Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Қишлоқ хўжалиги корхонасини фермер хўжалигига айлантирш шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартноманинг реквизитлари
Тарафлар
Шартнома шартлари
Тарафларнинг реквизитлари

Юклаб олинг

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАСИНИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИГААЙЛАНТИРИШДА ЕР УЧАСТКАСИНИ УЗОҚ МУДДАТЛИИЖАРАГА БЕРИШ ШАРТНОМАСИ

 

Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой

 

 

Ижарага берувчи ташкилотнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Ижарага берувчи” деб юритилади) номидан Ижарага берувчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Ижарага берувчи ташкилот раҳбари лавозими ва Ф.И.Осибир томондан ва Ижарачи ташкилотнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Ижарачи” деб юритилади) номидан Ижарачига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Ижарачи ташкилот раҳбари лавозими ва Ф.И.Осииккинчи томондан, мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

 

1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

Ижарага берувчи Ер ижарага берилаётган туман номи тумани ерларидаги Ижарага берилаётган ернинг майдонигектар ер участкасини Ижарага берилаётган сананинг бошланишидан бошлаб Ижара муддатийил муддат билан узоқ муддатли ижарага беради. Ижарачи эса, ижарага қабул қилиб олади.

Ер участкаси чегаралари ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган илова қилинаётган фермер хўжалиги ерларининг тархида кўрсатилган.

Ер участкаси фермер хўжалигини юритиш учун узоқ муддатли ижарага берилади.

ИЖАРА ҲАҚИНИ ТЎЛАШ

Ер учун ижара ҳақи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қишлоқ хўжалиги ерлари учун тасдиқланган муддатлар ва ставкалар бўйича ягона ер солиғи тарзида туман бюджетига тўланади.

Ижара ҳақининг ўз вақтида тўланмаганлиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда пеня ундирилади.

ИЖАРАГА БЕРУВЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

Ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ушбу Шартномани ўзгартиришни ёки Шартнома шартлари Ижарачи томонидан бузилган тақдирда уни бекор қилишни белгиланган тартибда талаб қилиш;

ер участкасини қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда харажатларни ва етказилган зарарни (шу жумладан, бой берилган фойдани) тўлиқ қоплаш шарти билан давлат ва жамоа эҳтиёжлари учун олиш;

ер участкасидан фойдаланганлик даражасини ва сервитутларни аниқлаш.

Ижарага берувчи қуйидагиларга мажбур:

ижарага олинган ер участкасининг ушбу Шартномада белгиланган муддатларда натура холида (ўз жойида) берилишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги экинлари ва ўсимликларни суғориш учун ажратилган лимитларга мувофиқ сув берилишини таъминлаш;

Ижарачининг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқларига риоя қилиш.

ИЖАРАЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

Ижарачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ер участкасида белгиланган мақсадда ва фермер хўжалиги уставига мувофиқ мустақил равишда хўжалик юритиш;

экилган ва ўтказилган қишлоқ хўжалиги экинлари ва ўсимликларга, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ҳамда уларни сотишдан олинган даромадларга эгалик қилиш;

ер участкасида кенг тарқалган фойдали қазилмалар, ўрмонзорлар, сув объектларидан хўжалик эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда фойдаланиш, шунингдек ерларнинг бошқа фойдали хоссаларидан фойдаланиш;

ерларни суғориш, захини қочириш, агротехника ва бошқа мелиоратив ишларни амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги экинларини, ўсимликларни суғориш ва бошқа мақсадлар учун суғориш манбаларидан лимитларга мувофиқ сув олиш;

Ижарага берувчи билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда ишлаб чиқариш мақсадида ҳамда бошқа мақсадларда иморат ва иншоотлар қуриш. Уларни қайта қуриш ва бузишни ер участкасининг белгиланган мақсадига ҳамда лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш;

ер участкаси олиб қўйилганда ўзига етказилган зарарни (шу жумладан, бой берилган фойдани) ёки ер участкасидан ихтиёрий равишда воз кечилганда харажатларни ундириб олиш.

Ижарачи Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунида ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.

Ижарачи қуйидагиларга мажбур:

ихтисослашувни 10 йил мобайнида сақлаш;

эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулотлар етиштиришни (ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда) ташкил этиш;

ерлардан белгиланган мақсадда оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилиш технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг ёмонлашишига йўл қўймаслик;

ишлаб турган ирригация ва мелиорация тармоқлари, муҳандислик коммуникацияларининг соз ҳолатда бўлишини таъминлаш;

ерларни муҳофаза қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида назарда тутилган тадбирлар комплексини амалга ошириш;

ер учун ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш;

бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва эгаларининг ҳуқуқларини бузмаслик;

ердан фойдаланиш бўйича белгиланган маълумотларни маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўз вақтида тақдим этиш;

бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва эгаларига етказилган зарарни белгиланган тартибда тўлаш;

ўз зиммасига тўғри келадиган кредиторлик қарз улушининг тузилган шартномада белгиланган муддатларда тўланишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг (беш йил мобайнида ўртача ҳисобда) ернинг нормативдаги кадастр баҳосидан кам бўлмаслигини таъминлаш.

Ижарачи Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни ва қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятларга ҳам эга.

ЕР УЧАСТКАСИ ИЖАРА ШАРТНОМАСИНИ

ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ

Ушбу Шартнома томонларнинг келишувига биноан, томонларнинг келишувига эришилмаган такдирда эса суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Ушбу Шартнома қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:

фермер хўжалиги тугатилган тақдирда;

агар хўжалик фаолиятини давом эттиришни хоҳловчи бирорта ҳам хўжалик аъзоси ёки меросхўр қолмаса;

ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечилганда;

ер участкаси ижарага берилган муддат тугаганда ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш имконияти бўлмаганда;

ердан белгиланган мақсадда оқилона фойдаланилмаганда, нормативдаги кадастр баҳосидан мунтазам равишда (уч йил мобайнида) паст ҳосил олинганда;

ерларнинг экологик ҳолати Ижарачининг айбига кўра ёмонлашганда;

ер участкаси белгиланган тартибда олиб қўйилганда;

фермер хўжалиги банкрот деб эълон қилинганда;

ижара ҳақи мунтазам равишда белгиланган муддатларда тўланмаганда;

агар фермер хўжалиги ер участкасини олган вақтдан бошлаб бир йил мобайнида ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятига киришмаса;

фермер хужаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик бир неча марта қўпол равишда бузилганда;

ушбу Шартнома шартлари бузилганда;

амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа шартлар бўйича

 

ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

Тарафлардан бири ушбу шартнома шартларини бажармаганда ёки қонунчиликни мунтазам равишда бузганда иккинчи тараф ушбу Шартноманинг белгиланган тартибда бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Бартараф этилиши мумкин бўлган ҳар қандай бузилиш Шартноманинг бекор килинишига сабаб бўлмайди.

Тарафлардан бири Шартномани бекор қилиш истаги тўғрисида иккинчи томонни Шартноманинг бекор қилиниши сабабларини асослаган ҳолда уч ой олдин ёзма равишда хабардор қилади.

НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ

Ушбу Шартнома юзасидан ёки у билан боғлиқ ҳолда тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар медиация тартиб-таомилини амалга оширган ҳолда ҳал этилади.

Медиация тартиб-таомилини қўллаш йўли билан низони ҳал этиш имконияти бўлмаган тақдирда, мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар «Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти» республика жамоат бирлашмаси ҳузуридаги доимий фаолият кўсатувчи Ҳакамлик судида унинг Регламентига асосан ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва мажбурий ҳисобланади.

ШАРТНОМАНИНГ АЛОҲИДА ШАРТЛАРИ

Ушбу шартнома уч нусхада тузилди, улардан биттаси туман ҳокимлигида, иккинчиси фермер хўжалигида, учинчиси туман ер ресурслари хизматида сақланади.

ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ:

 

ИЖАРАГА БЕРУВЧИ:

Юридик манзили: Ижарага берувчининг юридик манзили

Ҳ/Р:Ижарага берувчининг ҳисоб рақами

Банк коди Ижарага берувчининг банк коди

СТИР:Ижарага берувчининг СТИР рақами

Ижарага берувчи билан боғланиш учун телефон рақами

ИЖАРАЧИ:

Юридик манзили: Ижарачининг юридик манзили

Ҳ/Р Ижарачининг ҳисоб рақами

Банк коди Ижарачининг банк коди

СТИР: Ижарачининг СТИР рақами

Ижарачининг телефон рақами

Муҳр ўрни Муҳр ўрни

 

 

Қишлоқ хўжалиги корхонасини фермер хўжалигига айлантирш шартномаси