МАҲСУЛОТНИ СОТИШГА ТОПШИРИҚ ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой
Топшириқ берувчининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Топшириқ берувчи” деб юритилади) номидан Топшириқ берувчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Топшириқ берувчининг раҳбари лавозими ва Ф.И.Осибир томондан ва Вакилнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Вакил” деб юритилади) номидан Вакилга шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Вакилнинг раҳбари лавозими ва Ф.И.Оси иккинчи томондан, мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:
ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
Топшириқ берувчи топшириқ беради, Вакил эса, унинг номидан ва ҳисобидан учинчи шахс билан (кейинги ўринларда «Сотиб олувчи» деб юритилади) олди-сотди шартномасини тузиш мажбуриятини олади.
Вакил Сотиб олувчи билан битимни тузган пайтдан бошлаб топшириқ бажарилган деб ҳисобланади.
ВАКИЛНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Вакил ўзига берилган топшириқни Топшириқ берувчининг кўрсатмаларига мувофиқ бажариши шарт.
Вакил қуйидаги ҳолларда Топшириқ берувчининг кўрсатмаларидан четга чиқиши мумкин:
агар битим Топшириқ берувчи кутганидан ҳам кўпроқ манфаатни кўзлаб тузилаётган бўлса, лекин Топшириқ берувчи билан алоқа боғлаш имконияти бўлмаса ёки Вакил Топшириқ берувчига бу ҳақда маълумот юбориб, сўровига оқилона муддатда жавоб ололмаган бўлса;
агар Вакилнинг ҳаракатсизлиги ёки Топшириқ берувчининг кўрсатмаларига мувофиқ ҳаракат қилиши натижасида Топшириқ берувчи манфаатларига зарар етказилса, лекин Топшириқ берувчи билан алоқа боғлаш имконияти бўлмаса ёки Вакил Топшириқ берувчига бу ҳақда маълумот юбориб, сўровига оқилона муддатда жавоб ололмаган бўлса.
Вакил имконият пайдо бўлган заҳоти содир этган ҳаракатлари ҳақида Топшириқ берувчини хабардор қилиши шарт.
Вакил унга берилган топшириқни шахсан ўзи бажариши шарт. Топшириқни бажаришни бошқа шахсга (ўринбосарга) ишониб топширишга фақат Топшириқ берувчининг ёзма розилиги билан йўл қўйилади. Топшириқ берувчи бунга розилик берган тақдирда, Вакил факат ўринбосарини танлаганлик учун жавоб бериб, музокараларнинг муваффақияти ва битимнинг хусусиятлари учун жавоб бермайди.
Вакилнинг мажбуриятлари:
маҳсулотлар бозорини ўрганиш ва Топшириқ берувчини қизиқтирувчи қуйидаги маълумотларни йиғиш: Топшириқ берувчини қизиқтирувчи маълумотлар рўйхати
топшириқ бажариб бўлингандан кейин Топшириқ бажариб бўлингандан кейин топшириқ берувчини хабардор қилиш муддати кунлик муддатда Топшириқ берувчига топшириқни бажариш жараёни ҳақида тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда батафсил ёзма ҳисобот бериш;
топшириқни бажариш билан боғлиқ ҳолда олган барча нарсаларни зудлик билан Топшириқ берувчига топшириш.
2.5.Вакил унга Топшириқ берувчи томонидан топшириқни бажариш учун топширилган ҳужжатлар, моддий бойликлар ва пул маблағларининг сақланиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.
2.6.Вакил ўзи тузган битим бўйича учинчи шахс томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди.
ТОПШИРИҚБЕРУВЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Топшириқ берувчининг мажбуриятлари:
Топшириқ берувчи номидан юридик ҳаракатларни содир этиш ваколатини берувчи ишончнома бериш;
Вакилни топшириқни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар, материаллар ва пул маблағлари билан таъминлаш;
Вакилнинг ҳисоботини қабул қилиш ва унинг сўровларига ўз вақтида жавоб бериш;
Вакил шартномага мувофиқ бажарган ишни кечиктирмасдан қабул қилиб олиш;
Топшириқ бажарилгандан сўнг Топшириқ бажарилгандан сўнг топшириқ ҳақи тўланадиган муддаткунлик муддатдан кечиктирмасдан Вакилга
топшириқни бажариш учун қилган зарур харажатларни ва шартномада назарда тутилган миқдорда ҳақ тўлаш;
зарур ҳолларда топшириқни бажаришда ўзининг ваколатли шахсларининг иштирокини таъминлаш.
ШАРТНОМАНИ БАЖАРИШ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Топшириқни бажарган Вакил топшириқ бажарилган пайтдан бошлаб Топшириқ бажарилгандан кейин ҳисоботни тақдим этиш муддати кундан кечиктирмасдан Топшириқ берувчига тегишли ҳисоботни тақдим этиши шарт.
Топшириқ берувчи исталган вақтда топшириқни бажаришнинг бориши тўғрисида Вакилга навбатдан ташқари суров юборишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида ҳисоб-китоблар Тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва тури тартибида амалга оширилади.
Ушбу шартнома бўйича топшириқ бажарилган пайтдан бошлаб Топшириқ берувчи томонидан Вакилга Топшириқ берувчи томонидан вакилга тўланадиган шартнома суммасисўм миқдорда ҳақ тўланади.
Вакил топшириқни бажарган ва Топшириқ берувчи кутганидан ҳам зиёда шартлар асосида битимни тузган тақдирда Топшириқ берувчи унга режалаштирилгандан ортиқ мукофот пули тўлайди.
4.9.Вакил ҳуқуққа хилоф ёки номуносиб ҳаракатлари билан Топшириқ берувчига зарар етказган тақдирда, тўла миқдорда зарарни қоплаши лозим.
4.10.Топшириқ берувчининг айби билан топшириқни бажариш имконияти бўлмаган тақдирда у Вакилга Топшириқ берувчининг айби билан топшириқни бажариш имконияти бўлмаган тақдирда, Вакилга тўланадиган ҳақ миқдори сўм тўлайди.
ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Мажбуриятлар бекор бўлишининг умумий асосларидан ташқари, ушбу шартнома қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
топшириқ берувчи томонидан топшириқ бекор қилинса;
вакил топшириқдан бош тортса;
топшириқ берувчи ёки вакил тугатилса, улардан бири муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилса.
Топшириқ берувчи истаган вақтда топшириқни бекор қилишга, Вакил эса, топшириқдан бош тортишга ҳақли. Бу ҳолатда тарафлардан бири иккинчи тарафни шартномани бекор қилиши ҳақида ўз вақтида хабардор қилиши лозим.
Ушбу шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма равишда тузилган ва тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган тақдирдагина ҳақиқий ҳисобланади.
Тарафлардан ҳар бири исталган вақтда, иккинчи тарафга у кўрган зарарни қоплаган ҳолда шартномадан бош тортишга ҳақли.
НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Шартнома шартлари бўйича тарафлар ўртасида келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда тарафлар мустақил равишда уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.
Тарафлар ўзаро келишувга эришмаган тақдирда эса низоли ҳолатлар тарафлардан бирининг аризасига асосан Низоли ҳолатларда тарафлар мурожаат этадиган суд номи суди томонидан ҳал қилинади.
ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ
Мазкур шартнома Шартноманинг амал қилиш муддатигача бўлган муддатга тузилди ва тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради.
Шартнома иккита асл нусхада тузилган бўлиб, биринчиси Топшириқ берувчида, иккинчиси вакилда сақланади.
БОШҚАШАРТЛАР
Мазкур шартномада назарда тутилмаган барча масалалар, жумладан, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ:
ТОПШИРИК БЕРУВЧИ: Юридик манзили: Топшириқ берувчининг юридик манзили Ҳ/Р: Топшириқ берувчининг ҳисоб рақами Банк коди Топшириқ берувчининг банк коди СТИР: Топшириқ берувчининг СТИР рақами Топшириқ берувчи билан боғланиш учун телефон рақами |
ВАКИЛ: Юридик манзили: Вакилнинг юридик манзили Ҳ/Р Вакилнинг ҳисоб рақами Банк коди Вакилнинг банк коди СТИР: Вакилнинг СТИР рақами Вакилнинг телефон рақами |
Муҳр ўрни Муҳр ўрни